Главные новости
Главная / Сиёсат / Бухоро вилоятининг Олот туманига аёл киши хоким этиб тайинланди
<

Бухоро вилоятининг Олот туманига аёл киши хоким этиб тайинланди

Бугун Бухоро вилояти Олот туманида хам фаоллар йигилиши утказилди. Ушбу йигилишда Олот туманига аёл киши янги хоким сифатида тайинланди. Бу — Бухоро вилояти тарихида аёл киши хоким этиб тайинланган илк вокеадир.

Йигилишда Бухоро вилоятининг янги хокими Карим Камолов, Узбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат хокимияти органлари билан хамкорлик килиш масалалари буйича маслахатчисининг биринчи уринбосари Кахрамон Куронбоев иштирок этган.

Аввал хабар берганимиздек, Олот тумани хокими лавозимида шу кунгача ишлаб келган Шерали Саломов Коракул тумани хокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Олот тумани хокими вазифасига Бухоро вилояти тарихида илк бор аёл киши тайинланган. Бухоро вилояти хокими К.Камоловнинг карорига кура, 2004 йилдан буён Олот тумани хокими уринбосари, туман хотин-кизлар кумитаси раиси, сунгги кунларда махалла ва оилани куллаб-кувватлаш булими бошлиги вазифасида ишлаб келган Наргиза Исомиддиновна Неъматова Олот тумани хокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Н.Неъматова 1964 йилда тугилган, маълумоти буйича мутахассислиги врач-терапевт. У 1991 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг кундузги булимини тамомлаган. Фаолияти давомида Олот тумани марказий касалхонаси кардиолог врачи, туман марказий касалхонаси тугрукка тайёрлаш булими мудири, терапевт врачи, бош врачи вазифаларида ишлаган.

2004 йилдан хозиргача Халк депутатлари Олот туман кенгашининг депутати саналади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …