Главные новости
Главная / Сиёсат / Бухоро вилоятида карантин чекловлари кучайтирилди. Иккита туманда шахсий транспорт харакати тухтатилди
<

Бухоро вилоятида карантин чекловлари кучайтирилди. Иккита туманда шахсий транспорт харакати тухтатилди

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш буйича вилоят комиссияси расмий ахборот билан чикди.

Вилоятда коронавирус инфекциясини таркалишини олдини олиш борасида курилаётган чора-тадбирлар хамда ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш максадида 2020 йил 2 июнь кунидан бошлаб номаълум муддатгача:

Шофиркон хамда Гиждувон туманлари ичида шахсий автотранспорт воситалари (юк ташувчи, кишлок хужалигида жалб килинган хамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) харакатланиши тухтатилади;

Бухоро шахри худудига бошка шахар ва туманлардан шахсий автотранспорт воситалари (юк ташувчи, кишлок хужалигида жалб килинган хамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) факатгина куннинг муайян вактида (07:00 дан 10:00гача, 17:00-20:00гача) кириб-чикишига рухсат берилади;

вилоят худудида соат 22:00дан 06:00гача шахсий автотранспорт воситаларининг заруратсиз (иш юзасидан, озик-овкат махсулотлари, дори-дармон воситаларига булган эхтиёж  ва шунга ухшаш зарур холлар бундан мустасно) харакатланиши чекланади;

Навоий вилоятининг чегарадош худудлари оркали фукаролар ва транспорт воситаларининг кириб-чикишини катъий карантин талаблари асосида амалга оширилади;

Олот туманидаги “Олот” божхона чегара пости, Гиждувон туманидаги “Сармижон” мунтазам йул патруль хизмати маскани, Ромитан туманидаги “Кизилкум” блок пости хамда Коровулбозор туманидаги “Ширинбулок” мунтазам йул патруль хизмати масканлари оркали вилоят худудига кириб келаётган халкаро юк ташувчи махаллий хайдовчиларни (Бухоро вилоятида доимий руйхатдан утган) мазкур постларнинг узида белгиланган тартибда карантинга олинади;

Республика махсус комиссиясининг баёнига асосан белгиланган тартибда йуналишсиз такси фаолиятида йуловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида хайдовчи уриндиги йуловчилар уриндигидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тусилган булиши, хайдовчи ва йуловчи тиббий никобда булиши (тиббий никобсиз йуловчини ташиш такикланади), йуловчиларни автотранспорт воситаси салони орка уриндигига утказилиши хамда факат уз (автотранспорт воситаси давлат руйхатидан утказилган) худудида харакатланишига рухсат берилади;

сартарошхона ва гузаллик салонларида хизмат курсатувчи шахслар томонидан шахсий химоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий никоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий никоб) ва тиббий кулкопдан фойдаланган холда “1 та хизмат курсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани саклаган холда фаолият юритишига рухсат берилади;

парк ва истирохат богларида (аттракционлар, кунгилочар объектлар хамда тезкор овкат тайёрлаш нукталари фаолияти бундан мустасно) ахолини белгиланган карантин талабларига катъий риоя килган холда соат 09-00 дан 20-00 га кадар куннинг муайян вактида 2 нафар шахсдан куп булмаган гурухларда (оилавий гурухлар бундан мустасно) сайр килишларига рухсат берилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …