Главные новости
Главная / Жамият / «Бу ерда минглаб узбек шифокорлари бор» – Яманда хусусий клиника очган узбекистонлик жаррох билан сухбат
<

«Бу ерда минглаб узбек шифокорлари бор» – Яманда хусусий клиника очган узбекистонлик жаррох билан сухбат

Узбекистонлик шифокорлар дунёнинг турли нукталарида фаолият юритадилар. Кимдир малака ошириш илинжида, кимдир хорижни кашф килиш учун, яна кимдир уз юртида кадр топмаганидан уксиб олисга йул олгани хеч кимга сир эмас.

Иллюстратив фото / REUTERS

Kun.uz сайти муштарийлари учун турли давлатларда ишлаётган узбекистонлик шифокорлар билан туркум сухбатлар уюштиришни максад килдик.

Дастлабки сухбатдошимиз – самаркандлик шифокор, айни пайтда Яман давлатида иш олиб бораётган жаррох-уролог Улугбек Тураев.

– Ассалому алайкум, Улугбек ака. Дастлаб узингиз хакингизда озгина маълумот берсангиз.


Улугбек Тураев

– Ваалайкум ассалом. Мен 1990-1996 йиллар оралигида Самарканд давлат тиббиёт институтида укиганман, 1998 йилгача клиник ординатура утаб, жаррох-уролог мутахассислигини олганман. Аммо Узбекистонда сохам буйича куп ишлаш насиб килмади. Узимнинг фикримча, дипломим ва кобилиятим йирик клиникаларга мос булса-да, ишга кириш учун суралган пулни топиб бера олмаганим учун олишмаган.

Бу хар кандай ёш мутахассисга жуда огир ботади. Ота-онамиз 6-8 йил укитиб дипломли килганларидан кейин хам уларга яна кандайдир харажатни юклаш нихоятда кийин. Узи биз укиган йиллар иктисодий жихатдан мураккаб даврлар эди.

Рузгор тебратиш учун туманларда ишладим, бошка ишлар билан шугулландим ва охир-окибат хорижга жунашга карор килдим.

– Нега айнан Яман давлатини танлагансиз ва канча вактдан буён у ерда фаолият юритасиз?

– Тугрисини айтганда, уша пайтда менда у кадар катта танлов хам булмаган. 2012 йилга келиб хаётда ниманидир кескин узгартириш кераклигини англаб етганман. Туманда ишлаб юрардим, олган маошим, топганим рузгоримга аранг етарди. Турмуш уртогим акушер-гинеколог, узим жаррохман. Лекин усиб келаётган фарзандлар келажагини уйласам, хадикка тушардим.

Узи узбекистонлик, умуман собик иттифоклик шифокорларнинг Яманга бориб ишлашлари узок йиллик тарихга эга. 2000-йилларда бу тенденция кескин кучайиб кетди ва минглаб шифокорлар ёппасига жунай бошладилар. Бу борада аник статистика юритилмаса керак, лекин турли маълумотларга кура, бу давлатда 10-15 минг узбекистонлик шифокор бор. Умуман, Яман тиббиёти асосини собик иттифок давлатлари мутахассислари ташкил килади, десам адашмайман.

Хуллас, таниш-билишларнинг тавсияларига кура 2012 йилда турмуш уртогим билан шу давлатга етиб келдик ва иш бошладик. Аёлим 2 йилда ортга кайтди, мен хамон шу ерда ишлаяпман.

– Узбекистон ва Яман тиббиёти уртасидаги тафовутлар ёки ухшаш жихатлар кандай?

– Яман жуда кашшок, муттасил урушлардан тинкаси куриган ва тиббиёти ривожланмаган давлат. Шунга карамай шифокорнинг хурмати жойида. Мана шу уринда галати парадоксга эътибор беринг – шунча хорижлик мутахассислар узлуксиз кийинчиликларга карамай бу давлатни ташлаб кетишмайди. Чунки мехнатининг самарасини куради.

Юкорида айтганимдай, бу давлат тиббиёти асосан хорижий мутахассисларга суяниб колган. 30 млн ахоли яшайдиган йирик давлатда тиббиёт йуналишида санокли ОТМлар бор ва улардаги киска муддатли таълимда терапевтик мутахассислар тайёрланади. Барча етакчи ва тор мутахассислар – хорижликлар.

Узбекистон тиббиётига мен бахо бермаганим маъкул, лекин сунгги йиллардаги ижобий узгаришлар бир кун келиб самарасини беришига умид киламан. Сабаби, узимнинг хам фарзандларим шу сохани танлашган ва уларнинг келажаги мени каттик уйлантиради.

– Сир булмаса, ойига канча даромад киласиз ва унинг канчаси харажатларга кетади?

– Бунинг хеч кандай сир жойи йук, канча даромад килсам, халол мехнатим оркасидан киламан. Хаммаси мутахассислигингиз ва ишдаги курсаткичларингизга боглик. Дастлаб келган, ёлланиб ишлаган пайтларимда ойига 2 минг АКШ доллари атрофида даромад килганман. Кейинчалик вазиятга мослаша бориш натижасида алохида клиника очиш фикри тугилган ва жуда кийинчилик билан максадимизга эришдик.

Яманнинг Ал-Дала вилояти Дамт шахрида юртимиз тимсоли уларок «Самарканд» номли хусусий клиника очдик ва бу клиникамиз бу давлатга кириб келган жуда оз сонли хорижий инвестиция махсули сифатида Согликни саклаш вазирлиги томонидан ташаккурнома билан такдирланди. Яъни шу давлатда ишлаганларимни яна шу ернинг узига сарфлаб уз ишимни йулга куйдим.

Хозир ойлик даромадим 4-5 минг доллар атрофида. Бу маблагнинг хам асосий кисмини клиника ривожи учун сарфлаяпман. Шахсий харажатларим катта эмас – ойига 300 доллар бемалол етади.

– Узбекистонга кайтишдан сизни нима тусиб турибди?

– Коррупция ва мехнатга яраша хак туланмаслик хавфи. Масалан, мендан 0,5 ставкага ишга киришим учун анча катта пора сурашган. Хозир бу муаммолар анча жиловланди.

Оддий хисоб китобларга каранг – шифокор 2 млн сум маош олади, фарзандининг контракти эса 12 млн сум. Хуш, у нима килиши керак?

Менинг икки кизим контракт асосида укишяпти, уларни турмушга чикаришим керак, углим улгаймокда. Олган маошимга тирикчилик килиб, фарзандларимни таъминлай оламанми?

Хусусий тиббиёт масаласини хам уйлаб курганман – Ямандаги клиникамиз даражасидаги ускуналар билан жихозлаш Узбекистонда камида икки карра кимматга тушади, самарадорлик эса икки баробар паст. Ахир бу нарсаларни хисобга олмаслик мумкин эмас-ку.

Лекин юкорида айтганимдай, президентнинг сохага эътиборидан мен хам умид киляпман. Узим бу давлатда ишлайверсам хам, фарзандларим Узбекистонда уз уринларини топишларини истайман. Ахир хеч нарса ватанга, якинларинг билан яшашга етмайди.

– Коронавирус шароитида Яман тиббиёти кандай ишламокда? Сиз узингиз бу касалликка карши курашга жалб килиндингизми ёки кайтиш фикри тугилмадими?

– Бу касалликка карши курашишга давлат шифохоналари жалб этилган. Бизнинг клиника асосан жаррохлик йуналишида ишлайди. Хатто худудга коронавирус кириб келса, клиникани вактинча ёпиш хакида вазирликка огохлантириш хати бердим. Давлат тиббиёти бу касаллик билан курашда катор кийинчиликка учраётганини айтишим мумкин.

Коронавирус пандемияси туфайли узбекистонлик шифокорлар уйга кайтмокчи булганликларига келсак, Яманда Узбекистон элчихонаси йук, зарур холатларда Саудия Арабистонидаги элчихонага мурожаат килиш мумкин. Лекин купчилик Москвадаги элчихона оркали ишга келишади.

Айни пайтда оз сонли кайтмокчи булганлар элчихоналарга мурожаат килаётганларидан хабарим бор. Аммо хозир кайтиб кетиш жуда кийин булади, чунки пандемияга кадар хам Яманга кириб чикишлар осон булмаган. Шунга карамай, жуда купчилик, жумладан мен хам колиб ишлашни давом эттириш ниятидамиз.

– Мумкин булса, бу давлатдаги фаолиятингизга доир ва Узбекистон учун ноодатий булган бирор кизик вокеани сузлаб берсангиз.

– Бу ердаги фаолиятим Узбекистон учун бутунлай ноодатий десам ишонаверинг. Яманда давлат конунлари Узбекистондагидай ишламайди, асосий масалалар кабилалар оксоколлари, шайхлар, бадавлат инсонлар томонидан хал килинади. Кабилалар уртасида турли зиддиятлар мунтазам содир булади ва ушандай кунлари суткалаб операциялар килган пайтларимиз булган.

Шунга карамай, шифокорларга нафакат тегишмайди, балки катта-ю кичик хаммаси хурмат килишади. Бу юртнинг одамлари учун елкасига автомат осиб юриш мутлако оддий холга айланган. Ана шундай жихатлари солиштирилса, Узбекистондаги тинчлик кандай улуг неъмат экани англанади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …