Главные новости
Главная / Сиёсат / «Бу ечим эмас». Бош прокурор уринбосари улим жазоси белгилаш билан коррупцияга карши курашиб булмаслиги хакида гапирди
<

«Бу ечим эмас». Бош прокурор уринбосари улим жазоси белгилаш билан коррупцияга карши курашиб булмаслиги хакида гапирди

17 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Узбекистон Бош прокурори уринбосари Эркин Йулдошев ва журналистлар иштирокида мулокот ташкил этилди. Унда мамлакатимизда коррупцияга карши курашиш борасида амалга оширилаётган ислохотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари мухокама килинди.

Эркин Йулдошевнинг алохида кайд этишича, Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган таргиботлар халкимизнинг фикрида  коррупцияга муросасизлик кайфиятини сингдириш, бундай жиноятларга жазо мукаррар деган дунёкарашни шакллантиришга хизмат килмокда.

c9asqryourihoroxdtyenizjxftkbxoc

Катта ёки кичик лавозимдаги мансабдорларнинг жиноятлари очикланаётгани, улардан халк хабардор килинаётганининг асосий сабаби хам шу.

«Биз, давлат идоралари, халкимиз, шу жумладан, сиз (ОАВ) билан биргаликда, узбек жамиятини ичидан согломлаштира олсаккина, ташкаридан булган хавф, яъни коррупцияни жиловлаш вазифаси натижа беради. Коррупцияга карши курашда нафакат шу йуналишдаги Дастурнинг узи, балки Узбекистон Республикасининг Ривожланиш Стратегиясида кузда тутилган хар бир Дастур, хар бир тадбир узининг самарасини бераяпти, уларнинг узаро богликлиги намоён булаяпти», — дея таъкидлади Йулдошев.

Бош прокурор уринбосарининг кайд этишича, жиноят конунчилигига коррупцион жиноятлар учун фавкулодда жазо сифатида улим жазосини белгилаш билан коррупция холатларига тулик бархам бериб булмайди.

«Улим жазоси ечим эмас. Коррупция учун улим жазоси куллаш — Хитойнинг ички иши. Бизда инсонпарварлик тамойили бор.

Конунчилигимизда илгари улим жазоси куллаш бор эди, конунларни куллашнинг узок йиллик тажрибасидан келиб чикиб, бундай катиккуллигимиз шахсни кайта тарбиялашда самара бермаган, айрим холатларда инсон хукукларини тузатиб булмайдиган даражадаги поймол этилишига хам олиб келгани учун бу амалиётдан воз кечилган, конунчилигимиз бу йулдан оркага кайтмайди», — деди Йулдошев.

«Камокхонани махкумларга тулдириб ташлайвериш билан иш битмайди. Бизнинг вазифамиз жиноятнинг содир этиб куйилиши олдини олиш, агар шундай булган булса, жиноят окибатларини минималлаштириб, хато килган шахсни жамиятдан бутунлай узилиб кетишига йул куймасдан кайта тарбиялаб, элга кушишдан иборат. Токи бу шахс хатосини тушунсин, афсус килсин, килган жиноятининг окибатини бартараф этишда узи иштирок этиб, жамиятга етказган зарарини минималлаштирсин», — деди Бош прокурор уринбосари.

Кайд этилишича, коррупциянинг олдини олиш учун конунга узгаришлар хам киритиляпти. Масалан, Жиноят кодексининг пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик килганлик учун жиноий жавобгарлик кескин кучайтирилган, мазкур жиноятлар унча огир булмаган жиноятлар тоифасидан ута огир турдаги жиноятлар тоифасига утказилган, уларнинг санкцияларида 15 йилгача озодликдан махрум килиш жазолари тайинланиши кузда тутилган.

БМТнинг Кийнокларга карши конвенцияси факультатив протоколига кушилиш масаласи айни пайтда республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан урганилмокда. Узбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мулжалланган Харакатлар стратегиясининг йуналишларидан бири — хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний багрикенгликни таъминлаш хамда чукур уйланган, узаро манфаатли ва амалий ташки сиёсат сохасидаги устувор йуналишларидан бири этиб белгиланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

UBo47oDHJ427TBhjmvLPOraCfAdP8Eg1

Президент хузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг Узбекистон томони таркиби очикланди

Президент хузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг Узбекистон томони таркиби маълум булди. «Узбекистон Республикаси Президенти хузурида хорижий …