Главные новости
Главная / Жахон / Британияда вакцина кунгиллиларда синалмокда, Европанинг катор давлатларида антирекордлар
<

Британияда вакцина кунгиллиларда синалмокда, Европанинг катор давлатларида антирекордлар

Дунёда Covid-19’дан зарарланганлар сони 40,7 млн кишига етди, шу вактгача 30,4 млн киши согайган, 9,2 млн киши даволанмокда, шундан 73 мингдан ортик киши огир ахволда шифохоналарда колмокда. 1 млн 125 минг бемор вафот этган.

Фото: Getty Images

АКШда, Европа мамлакатлари ва Россияда вазият огирлигича колмокда. Хиндистонва Австралияда касаллик таркалиши пасайган, Хитой эса уз иктисодиёти тикланганини эълон килмокда.

Давлатларнинг согликни саклаш вазирликлари ноябрь ойининг иккинчи ярмида пандемиянинг иккинчи тулкини уз чуккисига етишини тахмин килмокда.

Хукуматлар хозирча бизнесга зарар етказишдан тийилиб, алохида худудларда карантин чоралари куллаш билан кифояланишмокда, барча давлатлар тез орада оммавий вакцинация бошланишига умид килишмокда.

Британиялик кунгиллилар уз хохиши билан вирус юктиришади
18-30 ёш оралигидаги 90 нафар британиялик коронавирусга карши синовдаги вакцинани кабул килди, кейин уларга бурун оркали вирус юктирилади – тиббийт ходимлари бу оркали вакцина чиндан касалликдан химоялашини текширишмокчи.

Январь ойига режалаштирилган ушбу тадкикот дунёда шу турдаги биринчиси булади.

Тажриба иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашга алохида эътибор каратилмокда, шунингдек, уларнинг ёшлиги ва доимий назоратда булиши хам бунга кушимча кафолат булиб хизмат килишига ишонч билдирилмокда.

«Маълум кузгатувчи билан касддан зарарлаш – хамиша хам осон булмаган карордир. Аммо бундай тадкикот жуда куп маълумот бериши мумкин. Бундай тадкикот утказилишига чиндан эхтиёж бор, Covid-19 дан даъволовчи самарали вакцинага ва даъволаш усулларига имкон кадар тезрок эришишимиз зарур», деган профессор Питер Опеншо.

Дастурнинг яна бир етакчи иштирокчиси, Лондон Империал коллежи вакили булган доктор Крис Чу унинг жамоаси карийб 10 йилдан буён бошка вирусларга карши курашиш буйича шу каби тажрибаларни утказиб келиши ва бу тажрибалар жиддий окибатларга олиб келиши кузатилмаганини кайд этиб утган.

«Хавф-хатардан холи булган бирорта тадкикот булмайди, аммо биз хамкорларимиз билан буни минимум даражага тушириш учун барча имкониятларни ишга солганмиз», деган у.

Хукумат тадкикот учун 33,6 млн фунт (43,5 млн доллар атрофида) микдорида маблаг ажратган.

Кайгули рекордлар
Аргентина АКШ, Хиндистон, Бразилия, Россия ва Испания ортидан коронавирус билан зарарланганлар сони миллионлик нуктадан утган олтинчи давлат булди. Душанба куни бу давлатда 13 мингга якин янги касалланиш холатлари кайд этилган.

Францияда интенсив терапия палаталаридаги Covid-19 беморлари сони май ойидан буён илк марта икки мингдан ошди. Парижда ва унга якин департаментлардаги мавжуд реанимация койкаларининг ярмидан ошиги тулган. Франция дунёда касалланиш холатлари сони буйича 8-уринда (910 минг холат), улим холатлари сони буйича эса 9-уринда (33,6 минг холат) жойлашган.

Чехияда октябрь ойи бошидан буён коронавирусдан халок булганлар сони ундан олдинги саккиз ой ичида вафот этганлар сонидан купрок булди. Ушбу мамлакат ахолининг хар 100 минг нафарига нисбатан касаллар сони куплиги буйича Европада биринчи уринга чиккан.

Жума куни ушбу мамлакатда кунлик касалланиш холатлари сони буйича пандемия бошидан буён энг юкори курсаткич кайд этилди – 11,1 минг холат. Чехиядаги барлар, ресторанлар, спорт клублари ва кинотеатрлар утган хафтадаёк ёпилганди. Якшанба куни Прагада 2 минг чогли футбол мухлислари карантин чораларига карши булиб, полициячилар билан муштлашув уюштиришди.

Украинада 19 октябрь куни яна 5469 кишида касаллик аникланди ва беморларнинг 113 нафари вафот этди. Аввалги антирекорд 18 октябрь куни кайд этилганди – 4766 касалланиш холати ва 109 улим. Пандемия даврида ушбу мамлакатда жами 309,1 минг киши касалланган, карийб 5800 киши вафот этган. Энг огир вазият Киев, Харьков ва Львов областларида кузатилмокда.

Бельгия: тулкин эмас, цунами
Бельгия хукумати пандемиянинг иккинчи тулкинига тулкин эмас, цунами сифатида карамокда. «Хукумат руй бераётган ходисани назорат кила олмаяпти», деди ушбу киёслаш муаллифи, мамлакат согликни саклаш вазири Франк Ванденбрюкке.

9-16 октябрь кунлари кунлик касалланиш холатларининг уртача даражаси ундан олдинги хафтадагига караганда 79 фоизга ошди. 13 октябрь куни пандемия давридаги миллий рекорд кайд этилганди – 12 минг 51 холат.

Covid-19 курбонларининг ахоли сонига нисбати буйича Бельгия дунёда Перу ва карлик давлат хисобланмиш Сан-Маринодан кейинги учинчи уринда туради.

Душанба куни холатига кура клиникаларда 2485 нафар бемор бор эди. Агар шу тенденция сакланиб колса, мамлакатдаги койкалар захиралари ноябрь ойи урталарига бориб тугаб колади.

Мамлакатдаги барча барлар ва ресторанлар душанба кунидан турт хафта муддатга ёпилмокда.

Франк Ванденбрюкке Брюсселдаги ва мамлакат жанубидаги вазиятни Европада кузатилаётган энг огир холат сифатида бахолаган.

Манчестер Ливерпуль ортидан
2,8 миллион ахолига эга булган Катта Манчестерда хукумат карори билан коронавирус хавфи буйича «учинчи даражали» холат кучга киради. Бош вазир Борис Жонсон сешанба кунги матбуот анжумани вактида янги режим 23 октябрга утар кечаси амал кила бошлашини маълум килди.

Бу чоралар овкатланиш шохобчалари, спортзаллар ва катор кунгилочар масканлар ёпилишини, шунингдек, бир том остида яшамайдиган инсонлар уртасида якин мулокот булишини такиклашни кузда тутади.

Бунгача Англияда факат Ливерпуль хамда Мерсисайд графлиги атрофидаги худудларда шу каби чоралар кучга кирганди.

Манчестернинг лейбористларга мансуб булган мэри ва шахар кенгаши 10 кун давомида «учинчи даража»га утишга каршилик килди ва Лондондаги хукуматдан карантин туфайли ишсиз коладиган ахолига иш хакининг 80 фоизи микдорида туловлар амалга оширишни талаб килди.

Томонлар бир-бирини масалани сиёсийлаштиришда айблаб келишди ва сешанба куни хам молиявий ёрдам буйича музокаралар натижасиз тугади.

Бирлашган Киролликда сунгги уч хафта мобайнида кунлик касалланиш холатлари сони 4 мингдан 16 мингга кутарилган. Айни вактда бахорда ёпилган «Найтингейл» дала госпиталлари кайтадан очилмокда.

Сешанба куни Британияда 21331 зарарланиш холати кайд этилиб, 241 киши халок булди.

Пандемия бошидан буён Бирлашган Киролликда жами 740 минг киши вирусдан зарарланди, 43,7 минг киши вафот этди – бу Европадаги энг юкори ракамлар.

Дунёда яна нималар булмокда
Хиндистонда кунлик касалланиш холатлари сони июль ойидан бери илк марта 50 мингдан камрок булди.

Ирландия, Италиядаги Ломбардия, Испаниядаги Наварра ва Бавария еридаги Берхтесгаденер туманида икки хафталик катъий карантин бошланди. Бу худудлар ахолисига уйдан факат ишга хамда хаёт учун зарур булган махсулотлар харид килиш максадида чикишга рухсат берилади.

Уэльс биринчи вазири Марк Дрейкфорд BBC учун берган интервьюсида карантин максимал даражада катъий ва киска муддатли булиши кераклиги, бу оркали иктисодиёт ва инсонлар рухиятига зарар минимум даражада булишига эришиш мумкинлигини айтиб утган.

Душанба куни Уэльсда умумий овкатланиш шохобчалари ва озик-овкат махсулотлари сотилмайдиган дуконларнинг аксар кисми ёпилганди, мактаб укувчилари эса таътилга чиккан.

Польшадаги Конун ва адолат партияси етакчиси Ярослав Качиньский душанба кунидан карантинга кетди, у вирусга чалинган бемор билан мулокотда булгани маълум булган.

Лондондаги Хитроу аэропортидан Италия ва Хонгконгга учувчи йуловчиларга сешанба кунидан рейсни руйхатга олиш вактида тест топшириш таклиф килинмокда. Бунда натижа бир соат ичида тайёр булади. Тест топшириш нархи – 80 фунт (105 доллар атрофида). Бу амалиётни барча рейсларга татбик этиш режалаштирилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

fVI1YHKDZxRAFe-AF_wf-gX3fZSCoCAW

Глобал мавзуга онгли муносабат: Биз миллат сифатида янги боскичга качон чикамиз?

Kun.uz сайти хомийлигида суратга олинган «SUBYEKTIV» лойихасининг илк сонини такдим этамиз. Муаллифларнинг турли мавзулардаги субъектив …