Главная / Жамият / Бош вазир рухсати билан яна гидроксихлорохин олинмокда. Талабалар бу шубхали дорини кабул килишга мажбурми?
<

Бош вазир рухсати билан яна гидроксихлорохин олинмокда. Талабалар бу шубхали дорини кабул килишга мажбурми?

Дунё олимлари хам, махаллий мутахассислар хам бу препарат коронавирусга карши курашда самарасиз эканини таъкидлашади. Ишлаб чикарувчилар хам дорини коронавирусга карши самарали деб такдим этмайди. Лекин бош вазир Абдулла Арипов имзолаган баённомада ОТМларга гидроксихлорохин сотиб олиб, уни талабаларга таркатиш топшириги берилган.

Фото: Getty Images

Узбекистон Согликни саклаш вазирлигининг гидроксихлорохин асосли «Оксивин» препаратини харид килаётгани, бу препарат ишлаб чикарувчиси Хиндистон компанияси эканлиги, шунингдек, етказиб берувчи сифатида ягона «Dori-darmon» акционерлик компанияси танлангани хамда бу воситалар ОТМларга мажбурий «утказилаётгани» катта бахс-мунозараларга сабаб булди.

Республика махсус комиссиясининг бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган 46-сонли йигилиш баёнига кура, «Dori-darmon» акциядорлик компанияси 1 млн дона гидроксихлорохин препаратини (бу уринда «Оксивин», ишлаб чикарувчи Хиндистон компанияси) Узбекистонга олиб кираётгани маълум килинган. Согликни саклаш вазирлигига «Dori-darmon» акциядорлик компаниясига Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан олдиндан пул утказиш йули билан тугридан тугри шартнома тузиш оркали шу ва бошка дори воситаларини харид килиш вазифаси топширилган. Мазкур карорни кабул килишда согликни саклаш тизимининг етакчи мутасаддилари – Э.Боситханова, Н.Парпиев, И.Ливерко, Л.Туйчиев ва Х.Окилов кабиларнинг фикрлари инобатга олинган.

Шу турдаги дорилар кейинчалик Согликни саклаш вазири Абдухаким Хожибоев хамда олий ва урта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов томонидан имзоланган кушма карорга кура талабалар ва ОТМ ходимлари учун сотиб олинадиган булди. Бу харажатларни ОТМлар бюджетдан ташкари маблаглари хисобидан коплашлари лозимлиги курсатилган.

Гидроксихлорохин асосли «Плаквенил» дори воситаси буйича бахсларга куп тухталдик. Бу борада вазирлик мутасаддиларининг фикри бошкача, бевосита беморлар билан ишловчи аксарият шифокорларнинг карашлари бошкача булиб чикди.

Умуман олганда, пандемия даврида Узбекистонда коронавирусга карши унлаб дори воситалари куллаб курилди ва улар орасидан маълум боскичда икки препарат – аввал гидроксихлорохин, кейинчалик ремдесивир нисбатан истикболли деб топилди.

Вазият такозосига кура бири безгакка, иккинчиси Эбола вирусига карши куллаб келинган бу дори воситалари коронавирусга карши курашда хам кулланди.

Аммо вакт утгани сари бу препаратларнинг вирусга бевосита таъсири йуклиги, факат касалликнинг маълум боскичидагина самара бериши тугрисида маълумотлар пайдо булди. Хаттоки ЖССТ ремдесивир ва гидроксихлорохин Covid-19’дан улим холатларини камайтиришга деярли ёрдам бермаслигини таъкидлаб чикди.

Бирок у пайтда танлов имконияти булмаганди, боридан хам воз кечиб булмасди, касаллик бор, у шиддат билан таркалаётган, унга карши курашиш керак эди.

Пандемия бугунги кунда хам давом этмокда, айрим давлатларда хатто карантин чоралари кайта кучайтирилди хам.

Узбекистонда сунгги пайтларда бунинг акси кузатиляпти, беморлар сони кун сайин камайиб боряпти (дарвоке, бунинг асл сабаблари хам алохида тадкикот мавзуси була олади).

Ана шундай кунларда бир неча миллиард сумга гидроксихлорохин асосли яна бир препаратни сотиб олиш ва ундан профилактика максадида фойдаланиш оркали бирор самарага эришишдан умид килиш жуда галати карор эканлиги аён булаверади.

Биз бу борада бир неча шифокорлар билан богландик. Улар бир овоздан гидроксихлорохин коронавирусни даволашда факат дастлабки боскичдагина ёрдам беришини, профилактика максадида эса умуман бесамар эканлигини таъкидлашди.

Улардан бири, етакчи амалиётчи шифокор, фан номзоди шифокорлар «гидроксихлорохиннинг коронавирус профилактикасида самарасизлиги куп бор тушунтирилгани, лекин бефойда булгани»ни айтиб утди. «Хаттоки уша «Плаквенил»ни ишлаб чикараётган Sanofi компаниясининг узи хам бу препаратни коронавирусга карши самарали дея такдим этмайди», деган у. Бу гап мавзу буйича тугал тасаввур хосил килишга ёрдам беради.

Шунингдек, амалиётчи шифокорларнинг кичик гурухида узига хос суровнома утказилди ва уларга киска савол берилди: «Гидроксихлорохин коронавирус профилактикасида ёрдам берадими?» деган саволга суровда иштирок этганларнинг 81 фоизи «йук» дея жавоб беришди.

Эслатиб утамиз: Гидроксихлорохин асосли препаратлар асаб тизими, кон айланиши, куриш, юрак, ошкозон, жигар ва бошка тизимларга ножуя таъсири килиши мумкинлиги хакида илмий асослар мавжуд

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 …