Главные новости
Главная / Сиёсат / Бош вазирда яна икки маслахатчи булади
<

Бош вазирда яна икки маслахатчи булади

Вазирлар Махкамаси ижро этувчи тузилмасида катор лавозимлар тугатилди ва янги лавозимлар киритилди.

12 май куни «Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги президент карори имзоланди.

Карорга мувофик, Вазирлар Махкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдикланди. Жумладан, куйидаги лавозимлар киритилган:

  • Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари буйича уринбосари;
  • Бош вазир маслахатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиги;
  • Бош вазир маслахатчиси — Саноат ва унинг базавий тармокларини хамда кооперация алокаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиги.

Карорга кура, Вазирлар Махкамаси ижро этувчи тузилмасида куйидагилар тугатилди:

  • Бош вазирнинг таълим ва согликни саклаш масалалари буйича уринбосари лавозими;
  • Бош вазирнинг саноатни ва кооперация алокаларини ривожлантириш масалалари буйича маслахатчиси лавозими;
  • Махалла, оила ва ёшларни куллаб-кувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
  • Таълим ва согликни саклаш масалалари котибияти.

Шунингдек, карор билан Вазирлар Махкамаси тузилмасида Таълим, согликни саклаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, махалла ва оилани куллаб-кувватлаш масалалари котибияти ташкил этилди.

Карор билан Бош вазирга бир катор янги вазифалар юкланди. Бош вазир, жумладан, IT-технологиялар, «электрон хукумат»ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадкикотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш фаолиятига бевосита рахбарлик килади.

Бундан олдинрок Давлат солик кумитаси раиси сифатида ишлаб келган Бехзод Мусаев бош вазирнинг ижтимоий масалалар буйича уринбосари лавозимига тайинланганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …