Главные новости
Главная / Сиёсат / Бош прокурор уринбосари лавозимдан озод этилди. У вилоят прокурорлигига тайинланди
<

Бош прокурор уринбосари лавозимдан озод этилди. У вилоят прокурорлигига тайинланди

Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг уринбосари Акмалхужа Юсупович Мавлонов лавозимидан озод этилди. Бу хакда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермокда.

jwqaputr4nfx2eoxw5eluazn_5uqcnfw

«Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйругига асосан адлия катта маслахатчиси Мавлонов Акмалхужа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди», дейилади Бош прокуратура хабарида.

Акмалхужа Мавлонов 2018 йилнинг августидан буён Узбекистон Республикаси Бош прокурори уринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У энди 2019 йил мартидан буён Наманган вилоятига прокурорлик килиб келган ва шу кунларда ишдан олинган Рашид Рахматов урнида иш бошлайди.

Мавлонов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошкарма прокурори, катта прокурори, Маргилон шахар прокурори (2017 йил мартигача), Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи уринбосари (2017 йил), Хоразм вилояти прокурори (2017 йил 8 октябридан 2018 йил 25 февралигача) лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилнинг февраль ойидан 2018 йилнинг августигача Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Иктисодий жиноятларга карши курашиш департаменти бошлиги лавозимида ишлаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …