Главные новости
Главная / Сиёсат / Бош прокурор Узбекистонда сунгги икки йилда неча нафар ректор жиноят содир этганини маълум килди
<

Бош прокурор Узбекистонда сунгги икки йилда неча нафар ректор жиноят содир этганини маълум килди

18 январь куни Бош прокуратурада бош прокурор Нигматилла Йулдошев раислигида Коррупцияга карши курашиш буйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йигилиши булиб утди.

Видеоселектор тарзида утказилган йигилишда олий таълим сохасида коррупцияга карши курашиш ахволи ва конунийликни таъминлашга доир масалалар мухокама килинди. Бош прокурор Нигматилла Йулдошев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза килди.

Бош прокурор уз маърузасида олий таълим сохасида коррупция таркалган йуналишларни санаб утди.

Жумладан, коррупция холатлари, асосан, талабалик сафига кабул килиш, укиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, талабаларнинг битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва химоя килиш, магистратурага кабул, шунингдек, талабаларнинг укиш жойини кучириш, укиш йуналишини узгартириш хамда укишга кайта тиклашда коррупция холатлари кузатилаётганлиги курсатилди.

Йигилишда сунгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боглик жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий укув юртларига тугри келиши танкид остига олинди.

Институт ва университетларнинг жиноят содир этган ходимларидан 3 нафарини ректорлар, 5 нафарини проректорлар, 15 нафарини декан ва декан уринбосарлари, 62 нафарини укитувчилар ташкил этади.

Коллеж ва лицейларда эса, 34 нафар директор, 31 нафар директор уринбосари, 94 нафар укитувчи жиноятга кул урган.

Таъкидлаб утиш жоизки, Коррупцияга карши курашиш буйича Республика Идоралараро комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йигилишига, согликни саклаш сохаси буйича йигилишдан фаркли уларок, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хусусан, интернет нашрлар вакиллари чакирилмади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

IHR2Rfl1k84nha5w8fAa3B59SAa-qouk

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги таклифлари юзасидан ишчи гурух йигилиши утказилди

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарида билдирган таклифларини амалга ошириш максадида ишчи гурух …