Главная / Сиёсат / Бош прокуратура пиёз можароси буйича жавобгарликка тортилган бозоркумлар ишини изохлади

Бош прокуратура пиёз можароси буйича жавобгарликка тортилган бозоркумлар ишини изохлади

Юнусобод дехкон бозори” рахбарлари О.Мустаев ва Б.Юсупов томонидан – тахминан 800 млн. сум, шунингдек, “Тошкент озик-овкат захира” давлат унитар корхонаси директори Р.Расулов томонидан – 3,9 млрд. сум микдорида етказилган зарар микдори коплангани инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан махрум этиш билан боглик булмаган эхтиёт чораси кулланилди. Иш буйича тергов давом этяпти.

piyozБош прокуратура томонидан Тошкент шахридаги Савдо, хизмат курсатиш сохаси ва халк истеъмол моллари ишлаб чикариш департаменти ва «Бек тупи савдо комплекси», «Чорсу буюм савдо комплекси», «Чилонзор буюм савдо мажмуаси», «Урикзор савдо комплекси» бозорлари, «Эски Жува дехкон бозори», «Юнусобод дехкон бозори» дехкон бозорлари ва «Сергели автотранспорт ва эхтиёт кисмлари бозори» мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш тергов килинмокда.

Бош прокуратура матбуот хизматига кура, иктисодиёт асосларига карши катор жиноятлар содир этган 7та бозор рахбарларига нисбатан жиноий иш очилган. Хусусан:

– сифатсиз товарларни сотиб олиш ва уларни йук килишга йул куйиш билан давлатга 27,7 млрд. сум микдорида зарар етказилиши;

– бозорлар худудида пуллик хизматлар курсатилишидан тушган 3 млрд. сумдан ортик маблагни инкассация килмаслик йули билан узлаштириш;

– кайд этилмаган ва ноконуний курилмалар (омборлар ва енгил конструкциялар) фаолиятидан тушган 2 млрд. сумдан зиёд маблагни узлаштириш;

– савдо нукталари фаолиятидан олинган ижара туловларини топширмаслик йули билан 1 млрд. сумдан ортик давлат маблагларини угирлаш;

– савдо нукталарини реализация килишда тадбиркорлардан 2 мингдан 5 минг АКШ долларигача микдорда ноконуний пул мукофотларини олиш.

Ушбу холатлар буйича Савдо ва бозорлар департаментининг мансабдор шахсларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-кисми «а» банди билан (Узлаштириш ёки растрата йули билан талон-торож килиш: а) жуда куп микдорда; б) ута хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кузлаб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган булса, — энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ун йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади) айблов куйилди ва уларга нисбатан камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланилди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …