Главная / Сиёсат / Бош прокуратура хибсга олинган диндор блогерлар ишига ойдинлик киритди

Бош прокуратура хибсга олинган диндор блогерлар ишига ойдинлик киритди

Узбекистон Бош прокуратураси август ойининг сунгги хафтасида бирин-кетин хибсга олингани Озодликка маълум булган камида беш диндор блогердан икки нафарининг ишлари юзасидан изох берди.

bosh-prokuror

Бош прокуратуранинг маълум килишича, ижтимоий тармокларда танилган тошкентлик блогерлар – Атхам Олимов (Мусанниф Адхам) ва Зиёдулла Кабиров (Зиёвуддин Рахим) “милиция ходимларининг конуний талабларини бажармаслик ва уларга каршилик курсатишда айбдор деб топилган”.

Атхам Олимовга 15 сутка маъмурий камок жазоси, Зиёдулла Каримовга эса 10 сутка маъмурий камок ва энг кам иш хакининг бир баравари, яъни 184.300 сум жарима солинган.

Озодлик блогерлардан яна икки нафари – андижонлик Отабек Усмонов ва куконлик Хуршидбек Мухаммадрозиковнинг 15 суткага хибс этилганини аниклади.

Яна бир блогер – тошкентлик Миразиз Ахмедов такдири номаълум колмокда.

Бундан ташкари, Озодлик айрим диндор блогерлар ва уларнинг якинлари билан килган сухбатлар асносида милиция ва хавфсизлик ходимлари уларни жиддий огохлантиргани ёки куркитганини аниклади.

Бош прокуратура нима дейди?

Бош прокуратуранинг Озодликка билдиришича, Атхам Олимов (Мусанниф Адхам) устидан маъмурий иш хужжатлари 29 август куни суд мажлисида “мазмунан куриб чикилган”.

Прокуратурага кура, Атхам Олимов милиция ходимининг конуний талабларини бажармагани ва уларга каршилик курсатганига “тулик икрорлик билдирган”:

А.Олимовнинг 194-моддаси 1-кисми ва 195-моддасида назарда тутилган хукукбузарликни содир этганликдаги айби, узининг суд мажлисида айбига тулик икрорлик билдирган курсатувларидан ташкари, гувох М.Муродбековнинг тушунтиришлари, профилактика инспектори билдиргиси, далолатнома ва иш хужжатларида мавжуд бошка объектив далиллар билан тулик уз исботини топган булиб унга нисбатан ушбу моддалар билан МЖтКнинг 34-моддасига асосан 15 сутка маъмурий камок жазоси кулланилган,” – дея билдирди Узбекистон Бош прокуратураси.

Иккинчи блогер Зиёдулла Кабировга хам Атхам Олимовга куйилган айбловларнинг айниси куйилган.

Узбекистон Республикаси МЖтК 34-моддаси тартибида Кабиров Зиёдулла Исматиллаевичга узил-кесил 10 (ун) сутка маъмурий камок жазоси тайинланди,” дея маълум килди Бош прокуратура.

Блогерлар якинлари нима дейди?

Мусанниф Адхам тахаллуси билан айникса диндор юзерлар орасида машхур Атхам Олимов якинларининг айтишича, 28 август соат 18:40 да Олмазор туман Сагбон дахасидаги уйидан 8 кишидан иборат орган ходимлари томонидан олиб чикиб кетилган.

Якинлари Адхамнинг милиция ходимларига умуман каршилик курсатмаганини айтишди.

Унинг укаси Шохрух Олимовнинг айтишича, орадан 3 сутка утган эса-да, унинг каердалиги оила аъзоларига номаълум колмокда:

– Сабабини билмаймизда нима учун камаб куйишди, узи нима учун олиб кетишди ва хозир каерда. Бу саволларга умуман жавоб йукда. Узимиздаям фараз йук.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Hx0hBrQ8W6FcsRQWPRkQ44WY3sfosCCI

Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон килинди. Унга кура, Узбекистон 15 июндан халкаро авиакатновларни кисман …