Главная / Жамият / Бош прокуратура Шахрисабздаги фожиа юзасидан расмий маълумот берди

Бош прокуратура Шахрисабздаги фожиа юзасидан расмий маълумот берди

04

Шахрисабзда лицейда таълим олган укувчи уз уйида осилган холда топилгани хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу ходиса буйича баъзи тафсилотларни маълум килди.

Маълум булишича, 2018 йил 27 ноябрь куни соат 16:00ларда Кашкадарё вилояти, Шахрисабз тумани, “Чукун” МФЙ, “Чукун” кишлогида яшаган, вояга етмаган 26.06.2005 йилда тугилган Ш.М. яшаш уйи молхонасининг болор ёгочига буйин сохасидан узини узи осиб, уз жонига касд килиб, вокеа жойида вафот этган.

Вокеа жойини куздан кечириш давомида мархум М.Ш.ни уз жонига касд килиш сабаблари суралганда, мархумнинг якин кариндошлари ва бошкалар нима сабабдан унинг уз жонига касд килганлигини билмаслигини, оилада хеч кандай келишмовчилик ёки уруш-жанжал булмаганлигини, у 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб 6-синфида укиганлиги, укиш жойида ёки оилада муаммолар булмаганлиги, укитувчилари томонидан углига бирорта ноконуний харакатлар ёки тазйиклар содир этилмаганлигини, угли рухиятидаги узгаришлар сабабли уз жонига касд килган булиши мумкинлигини, шу сабабли хеч кимга хеч кандай даъвоси йуклигини билдирган.

Терговга кадар текширув давомида М.Ш.нинг улими сабабини аниклаш максадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Мазкур холат юзасидан Шахрисабз туман халк таълими булими, вояга етмаганлар ишлари буйича худудий комиссия, туман ички ишлари булими, “Чукун” махалла фукаролар йигини ва “Ёшлар иттифоки” туман Кенгашига хизмат текширувлари тайинланган.

Билдирилишича, хозирда терговга кадар текширув харакатлари Шахрисабз туман прокуратураси томонидан олиб борилмокда.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …