Главные новости
Главная / Технологиялар / Бошланмаган “Хавфсиз шахар” лойихаси учун тадбиркорлардан видеокамерага пул ундирилмокда
<

Бошланмаган “Хавфсиз шахар” лойихаси учун тадбиркорлардан видеокамерага пул ундирилмокда

9 NINE ширкати рахбари уз компанияси махсулотининг тадбиркорларга мажбуран соттирилаëтганини инкор килишга уринди.
9 NINE ширкати рахбари уз компанияси махсулотининг тадбиркорларга мажбуран соттирилаëтганини инкор килишга уринди.

Тошкент шахар Чилонзор туманида фаолият юритаëтган унлаб хусусий тадбиркордан “Хавфсиз шахар” лойихаси доирасида кучаларга урнатилиши лозим видеокузатув ускуналари (видеокамералар ) хакини тулаш суралмокда.

Узбекистон буйлаб амалга оширилиши кутилаëтган “Хавфсиз шахар” лойихаси бошкарувчиси эса¸ лойиха бюджетида маблагнинг каердан олиниши аник курсатилгани ва хали бошланмаган бу лойиха учун тадбиркордан пул ундириш конунга зид эканини билдирди.

Солик ва прокуратура ходимлари бу маълумотни матбуотга билдиргани учун уз бизнесини йук килиб юборишидан чучиган тадбиркор¸ видеокамералар ишлаб чикариш ва урнатиш буйича Тошкентдаги етакчи ширкатлардан бири – 9 NINE ходимлари дуконма-дуконма дукон юриб¸ “Хавфсиз шахар” лойихасини амалга ошириш учун 600-800 минг сумдан пул беришни талаб килаëтгани¸ бермаганларга эса¸ “солик инспекциясидан жуда мулойим¸ аммо кесиб оладиган тарзда илмокли” эслатма булаëтганини билдирди.

Озодлик богланган 9 NINE рахбари бу иддаони инкор килишга уринди ва уз ходимлари хусусий тадбиркорлардан видеокамера учун пул талаб килмаëтгани¸ балки “бундай камераларни сотиб олишни тавсия килаëтганини” билдирди.

Тошкент шахар солик бошкармаси мулозими¸ бундай жараëннинг¸ Тошкент шахар прокурорининг уринбосари буйруги билан Чилонзор туманида бошлангани ва хар 25 метр метрга хавфсизлик камераси урнатиш вазифаси¸ асосан¸ 1-каватда жойлашган дуконларга юклатилганини тасдиклади.

Тадбиркор шикояти

“Тошкент шахрида (аниги, Чилонзор тумани ва билишим буйича, бошка туманларда хам) тадбиркорлардан мажбурий тарзда «куча хавфсизлигига» деган иддао билан камералар урнатиш учун пул йигиб олиш тадбири кетаётганини маълум килмокчиман. Аввал камераларни урнатувчи корхона вакиллари кириб гаплашмокда, норози булганларга солик инспекцияси вакиллари кириб, тахдидга якин муомалада булиб, бермаслик мумкинмаслигини, акс холда прокуратура вакиллари келиши мумкинлиги хакида айтиб, салкам 100$ пул микдори юкланмокда. Асос келтиришни сурасак, Вазирлар Махкамасининг «Хавфсиз шахар» проектини рукач килишмокда. Бирок бу фармонда камералар бюджет хисобидан куйилади¸ деб айтиб утилган. Шундок хам бир йилдан бери умумсавдонинг кескин тушиб кетиши ортидан зиёнда булиб турган КУПГИНА дуконларга бу огирлик килаяпти”¸ дейилади Чилонзор туманидаги айрим тадбиркорлар номидан Озодликка юборилган хабарда.

Бу хабар ортидан Озодлик¸ Чилонзор туманидаги катта кучалардан бирида жойлашган айрим дукон эгалари билан богланди.

Улар утган хафтадан бошлаб видеокамера урнатувчи ширкат ходимлари дуконма-дукон юриб¸ пул сураëтганига оид тафсилотларни айтиб берди.

“Утган хафта узини “9 NINE деган ширкат ходимиман” деган йигит келиб¸ “хар 25 метрга кучага каратилган видеокамера урнатамиз¸ 25 метрда жойлашган дуконларга булсак¸ хар бир дуконга 600-800 мингдан тугри келаяпти¸ шуни туланг” деди. Кайси асосда биз тулашимиз керак¸ десак¸ тепасига фармойиш¸ деб ëзилган битта когозни бирровга курсатди ва дарров кайтариб олди. Унда Вазирлар Махкамаси¸ прокуратура¸ солик деган сузларга кузим тушди. Чилонзор туманида 652 та жойга куйилиши керак видеокамера халигача урнатилмаган¸ шулар тезда куйилсин¸ деган мазмунда экан. Унда на имзо¸ на мухр бор. Махсус¸ видеокамералар пули тадбиркордан ундирилсин¸ деган жойни кидирдим¸ лекин тополмадим. Айтилган пулни туланг¸ булмаса¸ узингиз биласиз¸ деган кабилда юмшок гапириб¸ чикиб кетишди. Икки кунча олдин солик инспекциясидан телефон килиб¸ камера учун пулни тулаб куйишни эслатишди. Куполлик¸ олдингидака пуписа булмади¸ лекин гапнинг маъносидан¸ “тулайсан¸ туламасликнинг иложи” йук¸ деган мазмун келиб чикади”¸ деди Озодлик гаплашган тошкентлик тадбиркорлардан бири.

Тошкентлик тадбиркорлар¸ пулнинг накдда талаб килинаëтгани ва бунча пул тулангани бирор шаклда расман акс этмаëтганини кушимча килди

9 NINE рахбари инкори

Бу маълумотни урганиш жараëнида Озодлик хавфсизлик ускуналари ишлаб чикариш ва урнатиш билан шугулланувчи 9 NINE ширкатининг бир неча ходими ва рахбари билан гаплашди.

Хусусий ширкат вакилларининг кайси конуний асосда бошка бир хусусий тадбиркор-дукондор олдига бориб¸ кучага куйиладиган видеокамера учун 800 минг сумдан пул сураëтганига оид саволга¸ ширкат ходимларидан бири “Узбектелеком” билан шартнома борлигини¸ иккинчиси эса¸ Тошкент шахар хокимлиги утказган тендерда ютиб чикканини тилга олиш билан жавоб беришга уринди.

Ширкат рахбари эса¸ бу маълумотни “провокация ва бухтон” сифатида рад этишга уринди.

“Биза камера куямиз¸ хавфсизликни таъминлаймиз кучаларда¸ ишимиз шу. Эвазига пул оламиз. Торговий агентларим юради махсулотни предлагать килиб¸ харидор уз хохиши билан биз билан ишлайди¸ хохламаса¸ бошкаси билан ишлайди. Бизани кулимиздан келмайди мажбурлаш. Агентларим бунака демаган”¸ – деди Озодликка дук-пуписа охангида гапирган 9 NINE рахбари.

“Агентларингиз дуконма-дукон юриб¸ тадбиркордан видеокамера учун 600-800 минг сумдан беринглар деб юрганини инкор киласизми-йукми?”¸ деган саволга:

-Талаб килаëтганимизни инкор киламан¸ тавсия килаëтганимизни инкор килмайман¸ – деган ширкат рахбари бу “тавсия”нинг “Хавфсиз шахар” лойихасига алокаси йуклигини иддао килди.

Солик инпекцияси 9 NINE инкорини инкор килди

23 ноябрь куни Озодлик мухбири Чилонзор туманидаги хусусий тадбиркорларни видеокамера учун пул бериш шартлигидан огохлантиргани айтилган Давлат солик кумитасининг Тошкент шахри масъулларидан бири билан гаплашди.

Бу маълумотни тасдиклагани фаолиятига салбий таъсир курсатмаслиги учун шахси очикланмаëтган мулозим¸ чилонзорлик тадбиркорлар юборган маълумотни тулигича тасдиклади.

“Икки хафтача буп колди – Тошкент шахар прокурорининг уринбосари шу масалада махсус мажлис утказди. Унда туртала сектор вакиллари катнашди. Хавфсизлик камералари урнатиш жиноятчиликни камайтиришини¸ шунинг учун хамма жойга урнатилишини тезда таъминлашни айтди. Прокурор мажлисга 9 NINE ширкати бошлигини олиб келди ва хаммага шу бола кечикаëтган видеокамераларни тез ва арзон урнатиб беради¸ деди. У бола чикиб (исми Анвар шекилли)¸ битта камера 300 минг сум туради¸ меники Тошкентда энг арзон¸ дегандака гап килди. Прокурор хамма уз секторида тезда видеокамера урнатилишини таъминласин”¸ деб буйрук берди. Секторимизда шу ишни килаяпмиз хозир”¸ – деди солик инспекцияси мутасаддиси.

Видеокамералар пулини ким тулайди?

Бу саволга солик мулозими¸ очик-ойдин килиб¸ “давлат эмас¸ балки ахоли ва тадбиркорнинг узи”¸ дея жавоб килди.

“Бутун мамлакат буйича урнатилади камералар¸ давлатнинг бунга пули борми? Видеокамера булса¸ одамларнинг¸ тадбиркорнинг узига яхшику! Шунга прокурор¸ домларнинг хамма томонига урнатиладиган камералар пулини домда яшовчилардан¸ йул буйидаги дуконлар олдига куйиладиганларни¸ дукончилардан ундиришни буюрди. Уларга хеч ким пуписа килмаяпти. Яхшилик билан тушунтираяпмиз”¸ – деди солик мулозими.

Айни пайтда бу расмий¸ “хусусий тадбиркорда бу талабга йук деб жавоб бериш имкони йуклигини” эътироф этди.

Озодлик билан сухбатда мулозим¸ прокурор талаб килаëтган видеокамералар урнатиш жараëнининг “Хавфсиз шахар” лойихасига алокаси борми¸ деган саволга тасдик жавобини берди:

“Бу камералар жойлардаги милиция таянч пунктларига уланади¸ уларни ИИБ ходимлари дистанционний кузатиб туради. Бу “Хавфсиз шахар” лойихаси доирасида тузиладиган марказлашган хавфсизлик тизимига уланадиган видеокузатиш ускуналари булади”.

“Хавфсиз шахар” лойихаси мутасаддиси изохи

Узбекистон президенти 2017 йил 29 август куни имзолаган “Ахборот-коммуникация технологиялари сохасида лойихаларни бошкариш тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карорга асосан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилиги “Хавфсиз шахар” комплексини яратиш буйича лойиха устида иш бошлади.

Кучаларга ИИВ тизимига уланган марказлашган видеокузатиш ускуналари урнатиш¸ ана шу лойиханинг бир кисмидир.

23 ноябрь куни Озодлик гаплашган мазкур лойихаси мутасаддилари¸ “Хавфсиз шахар” лойихасини амалга ошириш Тошкент шахар Шайхонтохур туманида жорий хафта синов тарикасида бошлангани ва бу жараëнда видеокамераларни айнан кайси ширкат урнатиши буйича тендер хали утказилмаганини билдирди.

Шайхонтохур туман буйича пилот лойихани куни-кеча бошладик. Бу лойиха бюджети химоясида катнашганман¸ президентимизнинг карори асосида 35-40 миллиард сум килиб белгиланган¸ источниги аник. Ахборот технологияларини ривожлантириш жамгармасидан олинади¸ деб белгиланган ва бу кейинги йил лойихасига киритилган. Туппа-тусатдан тадбиркорнинг олдига бориб¸ мана бунча пул берасан¸ деган гапни сиздан эшитиб¸ хайрон буп турибман.

Хали техник топширик ишлаб чикилмаган – каерга нимани куйиб чикиш хали аникланмаган. У тайëр булганидан кейин¸ тегишли вазирлик-идоралар билан келишиб¸ тасдиклаб¸ ана ундан кейин конкурс-тендер эълон киламиз. Хали у процессга етиб бормадик”¸ деган “Хавфсиз шахар” лойихаси мутасаддиси¸ кайсидир давлат тизими хали бошланмаган лойиха иддаоси билан вактидан олдин видеокамералар урнатаëтган булса¸ бунинг муаммоли жихати борлигини таъкидлайди.

“Бу ерда интерграция масаласи бор. “Хавфсиз шахар” бутун республикани уз ичига оладиган битта тизим булади ва куйиладиган кузатув ускуналари ана шу тизим билан бирлашиб¸ ишлаши керак. Бу куйилган камералар эртага маълумот узатиш¸ ахборот алмашинувида тизим бир-бирига тугри келмаса¸ бу факат кушимча харажат булади“.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ugy4ZjGx16CxBnm8vY5PnKmz0Zz1CN4N

Самсунг букилувчи смартфонини сотувга чикаришни кейинга колдирди

Samsung Electronics компанияси букилувчи экранли янги Galaxy Fold смартфонларини дисплейи билан боглик муаммоларни урганиш учун …