Главные новости
Главная / Жахон / Болгарияда коронавирус юктирган туристларнинг даволаниш харажатлари коплаб берилиши мумкин
<

Болгарияда коронавирус юктирган туристларнинг даволаниш харажатлари коплаб берилиши мумкин

Болгария курортларида туристларнинг коронавирус юктириши билан боглик бирорта хам холат кайд этилмаган.

Фото: Getty Images

Болгарияда дам олиш вактида коронавирусга чалинган туристларнинг овкатланиш ва даволаниш харажатлари коплаб берилиши мумкин. Бу хакда АТОР хабар бермокда.

 Мамлакат бош вазири уринбосари ва туризм вазири Марияна Николованинг сузларига кура, Болгария курортларида туристларнинг коронавирус юктириши билан боглик бирорта хам холат кайд этилмаган.

“Мехмонхоналаримиз курортларда касаллик юкишининг олдини олиш максадида барча санитария талабларига риоя килмокда. Бу Болгариянинг дам олиш учун хавфсиз жой эканлиги тугрисидаги хулосани тасдиклайди”, — деди у.

Шунингдек, Болгария туризм вазирлиги мамлакатда хордик чикариш вактида COVID-19 билан огриган туристларнинг мажбурий карантин давридаги овкатланиш ва яшаш харажатлари коплаб берилишини таклиф килди. Николованинг айтишича, вазирлик бу масала буйича молия вазирлиги билан музокара олиб бормокда.

Охирги маълумотларга кура, мамлакатда коронавирус юктирганлар сони 12,1 мингдан ортик булиб, 404 киши вафот этган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …