Главная / Жамият / Боланинг илк кадамлари: качон ва кандай ёрдам зарур?
<

Боланинг илк кадамлари: качон ва кандай ёрдам зарур?

Бир ярим ёш — кеч дегани эмас. Сабр килинг.

 4xto-iv2cymv8m900j1cxh3xp5r1kdim

Бола качон юриши керак?

Статистикага кура одатда болалар илк кадамини 12 ойлигида куяди. Бу ерда ахамият каратиш керак булган суз — статистикада. Сизнинг ягонангиз эса бошка даврда юриш хукукига (педиатр ва физиологлар томонидан тасдикланган) тулик эгадир.

Бу холатда меъёр чегараси бир мунча кенг шаклланган — 8 ойдан бошлаб 1 ярим йилгача.

Куплаб ота-оналар фарзандлари бошкаларга нисбатан эрта кадам ташлаганидан фахрланишади. Буни худди болаларининг усишидан далолат беряпти деб уйлашади. Аммо бу шунчаки ота-оналар иззатталаблигини овунтириш учун уйлаб топилган важ холос.

Боланинг илк кадамлари ва унинг усиши, жисмоний ёки аклий имкониятлари билан богликлигини худди унинг бурни шакли ёки соч ранги билан алока каби изохлаш мумкин. Яъни бундай богликлик йук. Кимдир малла, кимнингдир кузлари яшил, кимдир эса 8 ойда мустакил юриб кетади.

Бирок биринчи кадамлар кечикканда огох булиш кераклигига оид аник вазиятлар хам бор.

Качон хавотирланишни бошлаш керак?

Биринчидан, соглом бола нима булганда хам 20 ойликкача илк мустакил кадамни куйиши керак. Бу давргача болалар етарлича кучга тулишади ва кадам ташлаш уларда алохида кийинчиликлар тугдирмайди. Агар бола юришни рад этаётган ёки буни факат бошкаларнинг ёрдами билан бажараётган булса, уни педиатр куригига олиб бориш шарт. Бошка тор йуналишдаги мутахассисларнинг кушимча назоратидан утиш эхтимоли хам булиши мумкин, масалан, ортопед ёки невропатолог.

Иккинчидан, умумий холат ахамиятли. Гап шундаки, агар бола юрмаса, аммо унинг таянч-харакат функциялари аник ривожланаётган булса: бемалол агдарилади, утиради, уйинчокларга таяна олади, эмаклайди, ёток деворига туришга ёки диванга чикишга харакат килади, кулидан ушлаб турилган холатда гайрат билан сакрайди — бу бир масала. Унинг харакат фаоллиги сизга юкоридаги каби етарли даражада куринмаса, бошка масала. Бу хам шифокор билан кушимча маслахатлашиб олиш учун жиддий сабабдир.

Агар ушбу холатлардан хеч бири сизга ва сизнинг болангизга алокадор булмаса, бироз тинчланинг. Бола албатта бунга тайёр булганини сезиши биланок юриб кетади.

Бола качон юриши нималарга боглик?

Бу худди лотереяга ухшайди. Хатто болани тугилган онидан бошлаб кузатган ва оилавий анамнезини билганида хам, хеч кайси педиатр аник даврни олдиндан айтиб беролмайди. Аммо тахмин килишимизга имкон берадиган баъзи конуниятлар мавжуд.

Ирсият
Агар ота ёки она уз даврида эрта кадам ташлаб бошлаган булса, бола хам ушбу узига хос хусусиятни давом эттириши эхтимоли бор. Ва шунинг акси. Агар, масалан, ота бир ярим ёшгача эмаклаб харакатланган булса, унинг угли айнан шу тактикани такрорлаши мумкин.

Вазн ва тана тузилиши
Нисбатан думбок ва огир болалар учун оёкда туриш ва мувозанатни ушлаш озгин ва мускуллари чиниккан тенгдошларига караганда кийинчилик тугдиради.

Баъзи шахсий хусусиятлар
Оёкда тик туриш ва илк кадамни таянмасдан босиш етарлича тахликали тадбир. Баъзи болалар «ховузга бош билан» тамойилига биноан харакатланадилар: улар диван ёки деворга таяниб турган кулларини шунчаки буш куйишади ва номаълум томонга кадам босишади. Албатта, йикилишади, бу баъзида огрик беради, аммо яна харакат килишади. Эхтимол, хавфли хатти-харакатларга мойиллик улардаги характернинг бир кисми булиб, кейинчалик хам сакланиб колади.

Бошка болалар, аксинча, эхтиёткорлик билан харакат килишади — улар юришади, факат аввалдан бу кийинчиликни енгиб утишга ишонч хосил килиб олишади.

Хомиладорлик давомийлиги
Муддатидан авввал тугилган чакалоклар коидага кура бир неча тенгдошларидан сунг юришни бошлашади.

Бола биринчи кадамини ташлашига ва ишонч билан юришни бошлашига кандай кумак бериш мумкин?

Болани аник бир муддатда юришга мажбурлашнинг иложи йук. Юриш осон курингани билан жуда мушкул ва кувват сарфловчи жараён: бир оёкда бутун мувозанатни ушлаб турган вактда иккинчиси кадам ташлаши керак. Бола организми бу боскич учун етилган булиши керак. Аммо сиз хам ёрдамлашишингиз мумкин. Тугри, биринчи кадамдан анча олдин бошлашингиз керак.

2 ойликда нима килиш керак?
Тахминан шу даврда чакалоклар биринчи марта агдарилишни синаб курадилар. Сиз ушбу харакатни рагбатлантиринг. Болангизни тез-тез ёркин уйинчоклар билан уралган хавфсиз юмшок уринга ёткизинг — уларга караш ва ушлаб куришга иштиёк пайдо булсин.

Болангиз купрок вактини юзтубан холатда утказишига эътибор каратинг. Бошни кутариш ва атрофга карашга уринишлар кадам ташлаш вактида мувозанатга кумаклашувчи мухим булган умуртка ва буйин мушакларини мустахкамлайди.

4-6 ойликда нима килиш керак?
Бола утиришни ва эхтимол, эмаклашни урганадиган давр. Болангиз дунёни кашф этиши учун жой хозирланг: бола куп вактини бешикда ёки манежда эмас, полда утказишига имкон беринг — бир неча ёпинчикларни ёйиб, уйинчокларни ёткизинг. Нарсаларни олишга харакат килиш кичик мускуллар учун ажойиб машкдир.

6-8 ойликда нима килиш керак?
Бола аллакачон ишонч билан утирмокда ёки эмакламокда. Унга динамикага оид топшириклар беринг: масалан, ёркин рангли шарни ушлаб олиш учун ер юзасида думалатинг. Бу каби туп ови вестибуляр аппарат ва координацияни машк килдиради.

Худди шу максадга йуналтирилган яна бир машк куриниши: болани узингизга тескари утиргизиб, мулойимлик билан тебратинг.

8 ойликда нима килиш керак?
Бола кучга ва кизикувчанликка тулиб бориши билан оддий ер юзадан ажралишга мойиллиги ортади. Масалан, диванда ётган уйинчокка интилади, ота ёки онасининг этагига ёпишади.
Ушбу харакатларни рагбатлантиринг. Севимли айикчаларни атайин куринадиган жойларга куйинг. Бола утирганда худди уни чакиргандай буй баландлигида кулингизни чузинг, узингиз эгилмасангиз у сизга интилади.

Бола туришга тайёрлигини сезишингиз билан унга ёрдам беринг. Сунгра ерга эхтиёткорлик билан кайта утириш учун тиззаларни кандай букиш кераклигини курсатинг.

Бу даврда факат оёкда туриб уйнаш мумкин булган мустахкам уйин майдончасини сотиб олиш максадга мувофикдир. Бу болалар куп вактини тик туриб утказишига туртки булади.

9-10 ойликда нима килиш керак?
Болага таянмасдан туришни ургатинг. Хеч булмаганда бир-икки сония. Бунинг учун у бирор нарсани ушлаб турган вактда янги ёки севимли уйинчогини ушлашни таклиф килинг. Бу уни кули билан таяниб турган жойидан ажралишга мажбур килади.

Бир нечта тадрижий машклар: болага оёгида туришга ёрдам беринг, кейин эса кулига таянч сифатида пластмасса таёкча беринг. Таёкчани у жойдан бу жойга кузгатинг — бола унга томон харакат килишни бошлайди. Таёкча урнини коляска хам боса олади: сайр вактида унинг бир четидан ушлаб, эхтиёткорлик билан юришига имкон беринг.

Огирликка чидамли гилдиракли уйинчоклар хам юришни ургатувчи яхши машк килиш аппарати була олади (уйинчок майса кирккичлар, аравачалар): уларнинг ортидан итара туриб болалар кадамба-кадам юришни урганадилар.

10 ойликда ва ундан сунг нима килиш керак?
Бу даврда куплаб болалар аллакачон юриб кетишади. Аммо атроф олам уларни чучитади. Болада «девор буйлаб» харакатланиш имкони борлигига эътибор каратинг — яъни купи билан хар икки кадам орасида таянч нукта булсин. Бу бехавотирлик хиссини беради.

Болани очик оламга чикишга мажбурлаш учун оддий гимнастика халкасидан (обруч) фойдаланиш мумкин. Кул билан суяниш имконини колдирган холда уни болага кийдиринг ва халкани хона уртасига тортинг. Бола четларидан ушлаган холда унга эргашади.

Мутахассислар машхур «ходунок»лардан воз кечишни тавсия килишмокда.

Биринчидан, бу каби нарсалар боланинг юришга булган иштиёкини камайтиради: хакикатан хам юриш нимага керак, ахир ушбу кулай булмачада жойини узгартиришни яхши биладику?

Иккинчидан, «ходунок»лар шунчаки хавфсиз эмас. Улар кумагида болалар бир неча сония ичида улар учун такикланган жойларда пайдо булишади. Мисол учун, пастга йуналган зина олдида ёки устида кайнок ичимлик турган стол атрофида. Катталар буни назоратда ушлашга доим хам вакт топа олмайдилар.

Фарзандингиз юришга харакат килаётганини англаганингиз захоти, тизза ва кафтларингиз билан туринг ва атрофга унинг куз билан бокинг. Уткир кирралар, розетка, анчадан бери тугрилашни ният килганингиз дастурхон плёнкаси четлари, текислаш тахтасидаги дазмол ва шунга ухшаш нарсалар — барчаси зарарсизлантирилиши керак.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …