Главные новости
Главная / Сиёсат / Божхоначиларга суд карорлари мажбурий эмасми? Тадбиркор 1 йилдан бери сарсон
<

Божхоначиларга суд карорлари мажбурий эмасми? Тадбиркор 1 йилдан бери сарсон

Тадбиркорлик килиш максадида имтиёздан фойдаланмокчи булиб, четдан фура олиб келган фукаро орадан бир йил утса хамки, узи келтирган транспорт воситасига эгалик кила олмаяпти – божхона органлари унинг «оёгига занжир илишган». Фукаро фойдасига суд карорлари чиккан булишига карамай, уларнинг ижроси божхоначилар томонидан пайсалга солиб келинмокда.

Фото: norma.uz

Фукаро Отабек Эргашев президентнинг мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга доир 2018 йилдаги фармони билан берилган имтиёздан фойдаланган холда, уз тадбиркорлигини бошлаб олиш учун, 2019 йил 30 сентябрь куни Чехиядан жияни Малик Жумабоев номига VOLVO FH 13 440 42 Т русумли эгарли шатакчи (седельний тягач) хамда Икромжон Исаков номига KOGEL S24 русумли яримтиркамани сотиб олиб, Узбекистонга келтирган.

Юкоридаги фармон 6-бандининг 4-хатбошисига кура, тадбиркорлик субъектлари 2019 йил 1 октябрга кадар Узбекистон худудига импорт буйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот махсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари (ТИФ ТН коддари — 870120, 870421, 870422, 871639) божхона туловлари ва Республика йул жамгармасига йигимлар тулашдан озод этилган.

2019 йил 21 сентябрь куни Чехиядан йулга чиккан М.Жумабоев 30 сентябрь куни соат 22:14да Козогистондан Тошкент вилояти «С.Нажимов» чегара божхона постига етиб келган, 23:39да транспорт воситаси буйича дастлабки божхона декларациясини тулдириб, электрон шаклда Давлат божхона кумитасининг «ЭБР» ААТ дастурида руйхатга олинган.

2019 йил 2 октябрь куни эса «Водий» ТИФ божхона пост органи ходимлари М.Жумабоев транспорт воситасини Узбекистонга олиб киришда дастлабки божхона декларациясини тулдириш тартибини бузган, деб хисоблаб, далолатнома расмийлаштирган холда 2 кун олдин тузилган декларацияни бекор килишади.

«2019 йил 30 сентябрь куни соат 23:30лар чамаси пост бошлиги С.Эрматов бироз олдин мен юборган декларация кабул килинганини, имтиёздан фойдаланишга улгурганимни айтди. Бирок, кутилмаганда 2019 йил 4 октябрь куни дастлабки божхона декларацияси бекор булгани хакидаги ёзма мурожаатни кабул килиб олдим. Агарда ушанда божхона ходимлари томонидан конун буйича 3 соат ичида менга декларацияда хатолар борлигини билдиришганида, мен камчиликларни бартараф этган булардим. Вахоланки С.Эрматов менга хаммаси жойида эканини айтди ва мен унга ишониб хотиржам булдим», – дейди Отабек Эргашев.

О.Эргашев дастлаб ушбу холатдан норозилигини, декларацияни бекор килиш назарда тутилган далолатноманинг узини бекор килишни сураб, 4 октябрда «Водий» ТИФ божхона пости ва Фаргона вилояти божхона бошкармасига мурожаат килган, аммо бу мурожаатлардан фойда булмаган.

О.Эргашев 2019 йил 30 ноябрь куни Давлат божхона кумитаси раиси номига хам худди шу мазмунда ариза ёзади. Ушбу аризага 5 декабрь куни берилган жавоб хатида О.Эргашевнинг дастлабки божхона декларациясини тулдириш тартибини бузгани, шу туфайли унга солик ва божхона имтиёзлари кулланилмаслиги хамда Божхона кодексининг 289-моддасига мувофик, импорт божхона божи, акциз солиги, кушилган киймат солиги ва божхона йигимларини тулаши кераклиги маълум килинади.

Божхона органларидан бирор иш чикмаслигига кузи етган О.Эргашев судга мурожаат килишдан бошка чора колмаганига амин булади.

Аризачининг жавобгар «Водий» божхона пости органи мансабдор шахсларининг харакатларини конунга хилоф деб топиб, мажбурият юклаш хакидаги шикоят аризаси буйича 2020 йил 12 май куни Фаргона шахар маъмурий судининг хал килув карори чикади. Хал килув карори билан ариза каноатлантирилиб, «Водий» ТИФ божхона пости органи мансабдор шахсларининг 2019 йил 2 октябрь куни дастлабки божхона декларациясини бекор килиш харакатлари конунга хилоф, деб топилади хамда жавобгар зиммасига 2019 йил 30 сентябрь кунги декларацияни кайта расмийлаштириш мажбурияти юкланади.

Фаргона вилояти божхона бошкармаси бошлиги ушбу хал килув кароридан норози булиб, апелляция шикояти келтиради. Фаргона вилояти маъмурий суди апелляция инстанцияси Фаргона шахар маъмурий судининг карорини уз кучида колдиради.

Бирок, божхоначилар «отдан тушса хам, эгардан тушмай», суднинг хал килув карорини ижро килишни пайсалга солишади. Яъни суд карорида уларга 2019 йил 30 сентябрь кунги декларацияни тиклаш ва ушбу декларация буйича иш куриш мажбурияти юкланган булса-да, Фаргона вилояти божхона бошкармаси томонидан 2020 йил 8 сентябрда жунатилган огохлантириш хатида гуёки суднинг хал килув карори ижросини таъминлаш максадида декларациянинг «руйхатга олинган, расмийлаштирилмаган» макомига кайтарилгани, аммо декларацияни расмийлаштириш учун хукукий асослар мавжуд эмаслиги, ушбу декларация белгиланган талабларга зид равишда юборилгани, шу туфайли ушбу декларация урнига 3 иш куни ичида тегишли божхона режимига янги божхона декларацияси такдим этилиши лозимлиги, акс холда 2019 йил 30 сентябрь кунги декларация бекор килиниши маълум килинади.

Кизик-а? Суд бекор килинган декларацияни тиклашни буюради, божхоначилар эса уз билганидан колмай, декларацияни бекор килиш билан куркитади.

Бундан ташкари, божхоначилар транспорт эгасига суд хал килув карорида унга нисбатан имтиёзни куллаш хакида курсатма берилмаганини таъкидлаб, божхона божи ва бошка мажбурий туловларни тулашни талаб килишади.

Эс-хуши жойида булган одам Фаргона шахар маъмурий судининг 2020 йил 12 майдаги хал килув кароридан О.Эргашевга имтиёзни куллаш лозимлигини тушуниб олиши мумкин булса-да, юкоридаги суиистеъмолликларга чек куйиш максадида Фаргона шахар маъмурий суди 19 сентябрь куни ушбу хал килув карорига тушунтириш бериш максадида ажрим чикаради. Ажримда Фаргона вилояти божхона бошкармаси зиммасига хал килув карорининг мазмунини узгартирмаган холда Узбекистон Республикасига олиб кирилган транспорт воситасини президент фармонига асосан имтиёзли асосда расмийлаштириш лозимлиги тушунтирилади.

Лекин шуларга хам карамай, божхона органлари ходимлари томонидан ушбу суд хужжатлари бошкача талкин килиниб, уларнинг ижроси хамон таъминланмай келмокда.

Мазкур мурожаат буйича Давлат божхона кумитаси матбуот хизматидан изох олишни сураб юборган суровимиз хозирча жавобсиз колмокда.

«Якка тартибда тадбиркорлик билан шугулланиш максадида хориждан транспорт воситаси келтиргандим. Бу даражада нохакликлар булишини билганимда, бу ишга умуман кул урмаган булардим. Менинг айбим – тадбиркорлик килмокчи булганим экан. 1 йилдан ошибдики, фурам божхона постида ушлаб турилибди. Энг алам киладигани – судда ютсам хам, суд карорини бир тийинга олишмаяпти. Хатто прокуратурага килган мурожаатим хам жавобсиз колди» – дея хасрат килади тадбиркор Отабек Эргашев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rI0HT_bCG6VYDmc60zXaKDjEiKOccy8_

«Энди вазирлик ишига аралашув булмайди» – Президент согликни саклаш тизимини ислох килиш масалалари буйича йигилиш утказмокда

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда улим холатларининг 60 фоизи тиббиётнинг бирламчи бугини томонидан олдини олиш мумкин …