Главные новости
Главная / Сиёсат / «Биз уруш конунларига амал киламиз». Трампнинг баёноти конгресс ва Пентагонни ташвишга куйди
<

«Биз уруш конунларига амал киламиз». Трампнинг баёноти конгресс ва Пентагонни ташвишга куйди

Пентагон рахбари Марк Эспер АКШ президенти Дональд Трампнинг сузлари юзасидан эътироз билдирди ва америкалик харбийлар Эрондаги тарихий ва маданий объектларга зарба бериш ниятида эмаслигини маълум килди.

«Биз уруш конунларига амал киламиз», дея кайд этган мудофаа вазири. У Ок уй рахбарининг бундай буйругини бажариш харбий жиноят булишини айтиб утган.

Америка харбийлари рахбарининг 6 январь куни кечкурун Пентагонда утказилган брифингдаги кутилмаган баёноти яна бир марта генерал Косим Сулаймонийнинг улдирилиши Вашингтонда навбатдаги сиёсий инкирозли холатни юзага келтирганини тасдиклади.

5 январь куни тонгда Трамп твиттердаги сахифасида Техрон америкаликларга ёки Кушма Штатлар объектларига хужум килса, Эрондаги 52 та объектга зарба берилиши хакида огохлантирганди.

«Бу огохлантириш булсин: агар Эрон америкаликлар ёки АКШ объектларига зарба берса, биз Эрон томонидан узок йиллар аввал гаровга олинган 52 кишини ифодаловчи Эрондаги 52 та нишонни танладик», деганди Трамп.

Эрон ТИВ рахбари Мухаммад Жавод Зариф унинг бу сузларига жавоб кайтариб, АКШ президенти «куркокларча уюштирилган котиллик» билан халкаро хукук коидаларини купол равишда бузгани, кизил чизиклар деб аталадиган императив нормаларни хам бузиш билан тахдид килаётгани, Эроннинг тарихий ва маданий объектларига бериладиган зарбалар харбий жиноятга тенг эканини билдирганди.

Эрон ахборот технологиялари вазири Жавод Озарий Жахромий бу сузлари учун Трампни «костюмдаги террорчи» деб атади, Эрон куролли кучлари кумондони Абдулрахим Мусавий эса АКШнинг бундай хужум уюштиришга жасорати етишига шубха билдирди.

1954 йил кабул килинган Хаага конвенциясига кура хам бундай хужумлар уруш жиноятлари деб бахоланган.

Якшанба куни рождество таътилидан Ок уйга кайтган АКШ президенти Эрондаги тарихий ва маданий обидаларга хужум килиш тугрисидаги сузларини оклашга уринди.

АКШ Форс курфази худудидаги харбий кудратини оширишга эътибор каратмокда

«Улар бизнинг одамларни улдириши мумкин… Уларга бизникиларни кийнокка тутиб, майиб килишга рухсат берилган. Йул буйига бомба куйиб, одамларни портлатишларига рухсат берилган. Биз эса уларнинг маданий объектларига кул теккиза олмаймизми? Бунакаси кетмайди», – дея жавоб берганди АКШ президенти Air Force One бортида туриб журналистларнинг саволларидан хайратланиб.

Трампнинг бундай ташаббуси Ок уй рахбарининг энг садокатли тарафдорлари томонидан хам танкидга учради.

«Биз эронликлар ва уларнинг маданияти билан урушмаяпмиз. Бизда оятуллох ва унинг атрофидагиларнинг гояси билан зиддият мавжуд», деганди душанба куни нуфузли сенатор-республикачи Линдси Грэм.

Шу каби баёнотлар Конгрессдаги бошка республикачилар томонидан хам берилди.

Трампнинг мухолифлари нима демокда?

Демократлар эронлик генерални улдириш учун президент буйруги билан утказилган харбий амалиёт буйича жавоб тайёрлади.

Хафта бошида Демократлар партияси вакилларига йулланган номада Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси якин кунлар ичида президентнинг Эронга нисбатан харбий харакатлар масаласидаги ваколатларини чеклашга каратилган резолюция буйича овоз берилишини ваъда килган.

Нэнси Пелосининг хисоблашича, хориждаги харбий харакатлар масаласида Трампнинг ваколатини чеклаш керак

АКШда 1973 йилда кабул килинган «Уруш эълон килиш хукуки хакида»ги конунга кура, президент маъмурияти Конгрессни куролли кучларни харбий амалиётга жалб килиш ёки келгуси харакатлар хакида 48 соат ичида хабардор килиши шарт хисобланади.

Генерал Сулаймонийнинг улими хакидаги хабар эса конунчиларга амалиёт утказилган куннинг эртасига етказишган. Трампнинг мухолифлари фикрича, бу оркали у конуннинг бир канча талабларини бузган.

«Мутлако махфий» белгиси куйилган президент мактубида, демократларнинг тасдиклашича, бу амалиётни утказиш учун бирор юридик асос келтирилмаган.

Нэнси Пелоси уз номасида Багдод аэропортидаги хужумни провокацион ва номутаносиб деб атаган. Унинг фикрича, Трамп куллаётган чоралар минтакадаги АКШ харбийларининг хавфсизлик даражасига салбий таъсир курсатади.

Демократлар томонидан таклиф этилаётган резолюцияда агар Вакиллар палатаси уруш эълон килиш масаласида бошка карор кабул килса, президент маъмурияти Эрон билан муносабатлардаги душманона харакатларини 30 кунга тухтатиб туришини назарда тутади.

Шунингдек, резолюция демократ Тим Кэйн томонидан Сенатга мухокама учун киритилган.

Экспертларнинг хисоблашича, демократларнинг ташаббуси икки палата томонидан хам тасдикланиши даргумон. АКШ президенти мухолифларининг талабларини асоссиз деб атаган ва уларга твиттердаги хабарларини кузатиб боришни тавсия килган.

«Бу твит-хабарлар Кушма Штатлар конгресси учун маълумот манбаи булиб хизмат килади. Агар Эрон АКШ фукароси ёки объектига зарба беришни бошласа, Кушма Штатлар зудлик билан бу хужумга карши жавоб кайтаради. Бу мутаносиб булмаган тарзда хам булиши мумкин», деди Трамп.

Эрон Трампнинг тахдидларига кандай жавоб кайтариши мумкин?

Кушма Штатларда Якин Шаркда кенг куламли уруш бошланиши тахдидини жиддий куриб чикишмокда. Утган дам олиш кунларида АКШнинг 80га якин шахрида, жумладан, Вашингтон, Филадельфия, Майами, Чикаго ва Сан-Францискода урушга карши намойишлар булиб утди.

Экспертлар эса харбий баёнотларга карамасдан, икки томон хам бугунги кунда харбий харакатлар бошлашга тайёр эмаслигини айтишмокда.

Сулаймонийнинг улимидан кейин Эронда Америкага карши кайфият сезиларли даражада кучайган

«Эрон генерали жахоннинг биринчи ракамли террорчиси булганини айтган Трамп учун бу импичмент туфайли пасайган рейтингини кутариш учун килинган сиёсий юриш булди. Мамлакатда бу йил янги сайловлар булиб утади, шу туфайли сайловчиларнинг эътиборини козониш керак эди.

Эронда эса бугунги кунда Кушма Штатлар билан харбий тукнашувга киришиш учун на харбий кудрат ва на иктисодий имкониятлар бор», дейди Стони Брук университети профессори Жонатан Сандерс.

Пентагон рахбарининг собик ёрдамчиси, хозирда Пенсильваниядаги Байден номидаги университетдаги марказ директори Майкл Карпентер хам унинг фикрига кушилган.

«Якин Шарк, Европа ва АКШнинг узида хам Америка манфаатларига карши киберхужумлар, гибрид уруш ва террорчилик актлари содир этилишини кутиш мумкин, деб хисоблайман», дейди у.

Мутахассислар Техрон географик сабабларга кура АКШга карши тугридан-тугри хужум уюштириши имконсиз деб хисоблашаётган булсада, эронлик харбийлар учун минтакада куплаб нишонлар мавжуд.

Жумладан, Якин Шаркдаги Америка базалари ва улардаги америкалик харбийлар. Расмий маълумотларга кура, бугунги кунда Якин Шарк мамлакатлари – Катар, Саудия Арабистони, Иордания ва Кувайт худудида карийб 68 минг нафар америкалик харбий жойлаштирилган.

Эрон таъсири кучли булган Сурия ва Ирокда эса АКШ Куролли кучларининг 6 800 нафар харбийси бор.

Америкалик экспертлар Техрон катъий кадамлар ташлашини истисно килган холда, уз таъсири остида булган жангари гурухлар воситасида Америка объектларига хужумлар уюштирилиши мумкинлигини тахмин килишмокда.

«Тугридан-тугри хужум уюштирилиши АКШнинг кескин жавоб кайтаришига олиб келади, Эрон хукумати эса сунгги йилларда бундай чоралардан кочишга харакат килиб келмокда. Шунинг учун, агар Техрон кандайдир жавоб кайтармокчи булса, бу жавоб АКШ билан карийб тенглик кузатилиши мумкин булган киберкенглик майдонида булади», дейди харбий тахлилчи Дэниел Койст.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

DqcH5kMqRJ9Cr-dObXdernbXbp-zHwL6

Очилбой Раматов: Нурафшон шахрига метро катнови йулга куйилади

Тошкент вилояти маркази Нурафшон шахри Тошкент шахри билан метро оркали богланади. Бу хакда бош вазирнинг …