Главные новости
Главная / Жахон / “Биз оилавий хукмронлик кандай тикланаётганига гувох буляпмиз” – Алмазбек Атамбоевнинг навбатдаги икрорлари
<

“Биз оилавий хукмронлик кандай тикланаётганига гувох буляпмиз” – Алмазбек Атамбоевнинг навбатдаги икрорлари

07

Киргизистоннинг собик президенти, Киргизистон социал-демократик партияси (КСДП) раиси Алмазбек Атамбоевнинг якинда телевизион каналлардан бирига берган интервьюси буйича 24.kg нашри энг ёркин жумлаларни саралаб такдим этди.

Бойлик хакида

Алмазбек Атамбоев катта бойликка эга эканини яширмайди. Унга асосий даромадни Туркиядаги бизнеси келтирар эди. Собик президентнинг маълум килишича, 1999 йилда «Форум» саноат гурухи бюджетга уша пайтда «Кумтор» Киргизистон ЯИМнинг 20 фоизини берганига тенг солик тулаган.

Собик давлат рахбарининг сузларига кура, корхоналар президентлик йилларида хам унга тегишли булган. Улардан бирини Атамбоев утган йили сотган.

“2017 йилда мен 100 эмас, 111 миллион сом ишлаб олдим, корхоналаримдан бирини сотдим”.

Алмазбек Атамбоев

У шунингдек заводлар, кушма корхоналар, ресторанлар ва барлари борлиги билан хам мактанди.

Кой-Тошдаги оилавий мулки хакида

Кой-Тошдаги участкани Алмазбек Атамбоевга Бишкекнинг собик мэри Албек Ибраимов сотган. У бу жойда Атамбоевнинг авлодлари яшаганини таъкидлаган. КСДП етакчиси ернинг хакикий эгаси хакида кейинрок, уй курганда билиб олди.

“Албек Ибримов мендан узр сураган, маълум булишича, бу ер участкаси “Достон”дан сотиб олинган. Бирок бу вактга келиб мен уйни куриб булгандим”.

Алмазбек Атамбоев

Алмазбек Атамбоевнинг сузларига кура, у бир йилда 2 миллиард сом ишлаган ва бундай уйдан бир нечасини куришга курби етарди. “Мени шокка туширгани: нима эмиш, мен хам аксарият бойларимиз каби хорижда уйлар сотиб олиб, Дубай, Туркия, Англияда виллалар куришим керак экану, ота-боболарим яшаган жойда уй кура олмас эканман… Чунки бизда барча рахбарлар, амалдорлар декларацияга кура уйсиз. Аслида эса бор мол-мулки уларнинг турмуш уртоклари, ака-укалари, куёвлари ва бошкалар номига расмийлаштирилган”, – дейди у.

Сайлов фонди хакида

Киргизистоннинг амалдаги президенти Сооранбой Жээнбековнинг маъмурияти Тармокда таркалган сайловларга сарфланган 24 миллион доллар хакидаги  хужжатни фейк деб атаётган булса, Атамбоев унинг хакикат эканини таъкидламокда.

“Бу хужжат хакида биладиганлар шунчаки уз хаётидан хавотирда. Нима учун Кулматовни паспорт учун хибсга олишди? Бакиевлар давридаги “ахмоклик” (улар Медет Садиркуловни улдиришди ва бу билан истаган одам билан шундай килишлари мумкинлигини курсатишди) урнига айбсиз одамларни – Кубан Кулматов, Сапар Исаковни панжара ортига йуллашди ва гуёки “Куриб куйларинг, истаган одамни шундай камаб куйишимиз мумкин, керак булса, йук килиб юборамиз”, дейишмокда.

Алмазбек Атамбоев

Собик президентнинг сузларига кура, хужжатда реал фамилия ва исмлар курсатилган. Икромжон Илмиянов кулга олингани учун уни таркатишган.

Сооранбой Жээнбеков билан дустлик хакида

Алмазбек Атамбоевнинг таъкидлашича, Сооранбой Жээнбеков сайлов олди кампания вактида одамларни алдаган. 29 мартдаги учрашувда у президентга Бакиевнинг йулидан бораётганини очикчасига айтган.

“Биз оилавий хукмронлик кандай тикланаётганига гувох буляпмиз – ака-укалар, куёвлар ва х.к. Биз бунакасини аввал хам курганмиз”.

Алмазбек Атамбоев

КСДП етакчиси Жээнбековларни хукумат тепасига айнан узи олиб келганини яширмайди.

 “Шундай одамлар борки, унлаб йиллар кимнингдир елкаси ортига яшириниб, унинг химоясидан фойдаланишади, бирок кези келганда бу елка унга керак булмай колади, шунда бажонидил унга пичок кадайди”.

Алмазбек Атамбоев

ОАВга даъво хакида

Алмазбек Атамбоев конун химоячилари ва ОАВларга нисбатан судларга куп миллионли даъво аризалари бериб хато килганини тан олади. Унинг турмуш уртоги матбуотдаги хабарлардан жуда асабийлашган ва осма укол остидагина уйкуга кетган.

“Мен хиссиётларга берилдим, уйда шундай вазият эди. “Заноза” асосчи Чулпон Жакуповага нисбатан, хойнахой, нотугри иш килгандирман. Хиссиётларга берилмаслигим керак эди. Аммо мен инсонман”.

Алмазбек Атамбоев

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pvJKUApwbZNmq3vmAtOFEg1DjCyvbtyk

Трамп президентлиги сабабли миллиардлаб доллар йукотганидан афсусланмаслигини айтди

АКШ президенти Дональд Трамп уз давлати учун маош олмасликка карор килгани ва уз шахсий маблагларидан …