Главные новости
Главная / Сиёсат / Бизнес ва бошкарув олий мактаби Давлат активларини бошкариш агентлигига утказилади
<

Бизнес ва бошкарув олий мактаби Давлат активларини бошкариш агентлигига утказилади

Корпоратив бошкарув сохасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари кабул килинади.

Мухокама учун эълон килинган президент карори лойихасига кура, Давлат активларини бошкариш агентлиги, Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги ва президент хузуридаги Лойиха бошкаруви миллий агентлигининг Лойиха бошкаруви миллий агентлиги кошидаги Абу Райхон Беруний номидаги Бизнес ва бошкарув республика олий мактабини Давлат активларини бошкариш агентлигига утказиш хамда уни Бизнес ва корпоратив бошкарув олий мактаби сифатида кайта номлаш тугрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Куйидагилар Давлат активларини бошкариш агентлиги хузуридаги Бизнес ва корпоратив бошкарув олий мактабининг асосий вазифалари ва фаолият йуналишлари этиб белгиланади:

корпоратив бошкарув, лойиха бошкаруви, менежмент, хусусийлаштириш, бахолаш фаолияти, давлат-хусусий шериклик, комплаенс ва аудит сохасида кадрлар тайёрлаш ва кайта тайёрлаш;

хужалик юритувчи субъектларнинг бошкарув органлари аъзолари, хусусан давлат иштирокидаги корхоналар, корпоратив бошкарув сохасидаги хужалик юритувчи субъектлар, фонд бозори, молиявий хисоботнинг халкаро стандартлари, ички назорат, молиявий-иктисодий фаолият тахлили сохаларида киска муддатли укув курсларини ташкил килишни амалга ошириш;

ахолининг кенг катлами учун уларнинг корпоратив бошкарув, миноритар акционерлар хукукларини химоя килиш, фонд бозори сохаларида хукукий билимларини оширишга каратилган имтиёзли шартларда киска муддатли тренинг курсларни ташкил этиш;

кузатув кенгашларининг мустакил аъзолари ва корпоратив бошкарув буйича мутахассисларнинг реестрини юритиш ва ушбу сохада максадли курсларни ташкил этиш;

корпоратив бошкарувнинг замонавий услубларини жорий этишда услубий таъминлаш, шунингдек, ушбу сохада рахбар кадрларни халкаро талаблар ва стандартларга мувофик равишда тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илгор мамлакатлар, шу жумладан Жанубий Корея, Сингапур, Германия тажрибасини жорий этиш;

Олий мактабни халкаро микёсда тан олинган 200 та жахоннинг энг нуфузли бизнес мактаблари рейтингига киритиш чораларини куриш;

бизнес ва корпоратив бошкарув сохасидаги бизнес мактабларининг халкаро рейтингларини олиш учун етакчи хорижий таълим муассасалари билан хамкорликни ривожлантириш;

давлат-хусусий шериклик асосида “икки диплом” (double degree) кушма дастурларини амалга ошириш ва IELTS, TOEIC, TOEFL ва GMAT талабларини хисобга олган холда уларга номзодларни саралашни юкори даражада ташкил килиш.

Олий мактабга Давлат активларини бошкариш агентлиги билан келишган холда:

магистрларни тайёрлашнинг Давлат таълим стандартлари талабларига мувофик профессионал бошкарув кадрлари (менежерлари) учун халкаро микёсда тан олинган бизнес-таълим дастурлари асосида укув режалари, дастурлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабларини тасдиклаш;

жахондаги таълим фаолиятига доир энг намунали амалиёт ва мехнат бозорининг реал талабларини хисобга олган холда норматив ва кискартирилган муддатларда, ишлаб чикаришдан ажралган ва ажралмаган холда магистратурада укишни ташкил этиш, шунингдек, Олий мактаб дастурлари буйича укиш учун номзодларни танлаб олиш мезонларини белгилаш;

Олий мактаб профессор-укитувчилари фаолиятининг турлари буйича вакт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган укув юкламасини белгилаш;

Олий мактаб ва унинг филиаллари тузилмаси, штатлар жадвали, ходимлари ва жалб этиладиган консультантлар (экспертлар) мехнатига, шу жумладан, соатбай хак тулаш микдори ва тизимини белгилаш хукуки берилади.

Олий мактабга:

а) пулли асосда:

замонавий стандартлар ва корпоратив бошкарув усулларини жорий этиш, шунингдек семинар, тренинг ва форумларни, шу жумладан халкаро микёсда ташкил этишни уз ичига олган консалтинг хизматларини;

халкаро илгор тажрибаларни умумлаштириш асосида тегишли тавсиялар бериш билан ташкилотларда корпоратив бошкарув ва менежмент тизимлари диагностика килиш буйича хизматларини;

менежмент тизимини такомиллаштириш максадида кулланмалар ва ички корпоратив хужжатлар намуналарини ишлаб чикишга;

б) Олий мактаб профессор-укитувчилари таркибига хорижий етакчи олий укув юртларининг юкори малакали укитувчиларини жалб килишга рухсат берилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …