Главная / Жахон / «Биз айсбергнинг учини куриб турибмиз». ЖССТ рахбари коронавирус буйича баёнот билан чикди
<

«Биз айсбергнинг учини куриб турибмиз». ЖССТ рахбари коронавирус буйича баёнот билан чикди

ЖССТ бош директори келажакда коронавируснинг Хитойдан ташкарида таркалиши тезлашиши мумкинлигини истисно этмади ва барча мамлакатлар рахбарларини уз худудларида инфекция пайдо булишига тайёргарлик куришга чакирди

Фото: Aly Song/Reuters

Янги 2019-nCoV коронавирусининг таркалиши билан боглик вазият мутахассислар хозирги кунда тахмин килаётганидан жиддийрок булиши мумкин. Бу хакда Жахон согликни саклаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Twitter’даги сахифасида ёзди.

ЖССТ рахбарининг таъкидлашича, Хитойда булмаган кишилар томонидан вируснинг янги турини юктириш холатлари кайд этилган. Унинг фикрича, бу холатлар юкумли касаллик бошка мамлакатларда хам кенг таркалиши мумкинлигидан далолат беради. «Кискача айтганда, биз айсбергнинг учини куриб турибмиз», – дейди Гебрейесус.


Тедрос Аданом Гебрейесус
Фото: Salvatore Di Nolfi/AP/TT

Хитойдан ташкарида вируснинг таркалиш суръати хозирча паст даражада, аммо кейинчалик у тезлашиши мумкин, дея огохлантирди ЖССТ рахбари. Гебрейесус барча давлатларни инфекциянинг кириб боришига тайёргарлик куриш учун «имкониятлар дарчасидан» фойдаланишга чакирди. «Бу касалликни лабораторияда тезда ташхислаш имкони, алокаларни кузатиб бориш ва согликни саклаш арсеналида бошка воситаларни уз ичига олишни англатади», – дея кайд этди Гебрейесус.

Хозирги кунда коронавирус инфекциясини самарали даволай оладиган препарат мавжуд эмас, дея огохлантирган ЖССТ вакиллари. Шу билан бирга, ташкилотда кайд этишларича, уз вактида ёрдам бериш, шу жумладан, нафас олиш ва тугри парваришлашда кумак курсатиш беморларга аскотиши мумкин.

Илгари номаълум булган коронавирус утган йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухан шахрида таркалишни бошлаган эди. ЖССТ сунгги маълумотларига кура, касалланганлар сони 37 мингдан ошди, уларнинг аксарияти Хитойнинг материк кисмида. Мамлакатдан ташкарида 307та тасдикланган касалланиш холати кайд этилди. Вирус туфайли келиб чиккан пневмония (зотилжам)дан 910 киши, шу жумладан икки киши ХХРдан ташкарида – Филиппин ва Хонконгда вафот этди.

Лондондаги Гигиена ва тропик касалликларни тадкик килиш мактаби олимлари хулосасига кура, декабрь ойи охирида кайд этилган коронавируснинг таркалиши февраль ойи иккинчи ярмида энг юкори даражага етиши мумкин. Мутахассисларнинг хисоб-китобларига кура, карийб 500 минг киши касалланади.

Хитой айни вактга келиб янги турдаги коронавирус таркалиши олдини олиш учун 10,3 млрд доллар маблаг ажратди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

f7bfQyknIvtl2VF4MhgVtaZ-kmVmHDFv

Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайдиган булди. Берни …