Главная / Жамият / «Битта компьютер уйини оркали узбек пахтаси ёки UzAvto топадиган даромаддан купини топса булади» — 3D дизайнер билан сухбат

«Битта компьютер уйини оркали узбек пахтаси ёки UzAvto топадиган даромаддан купини топса булади» — 3D дизайнер билан сухбат

Узбекистон шароитида жуда юкори даромадга эга булиш имкони йук, дейдиганлар орамизда жуда куп. Шу сабабли юртни тарк этган ватандошларимиз сони йил сайин усиб бормокда. Аммо шу ерда, хатто ухлаганда хам даромад топадиганлар бор.

“Осмондаги болалар” лойихасининг илк мехмони Абдусаттор Абдурахимов IT-тадбиркорлик ортидан Узбекистонда туриб долларда ойлик олмокда. Хуш, унинг муваффакият сирлари нимада? Узбекистонда IT сохасини ривожлантириш имконияти борми?

– Абдусаттор Абдурахимов узи ким?

– 26 ёшман. Маълумотим урта: тиббиёт коллежини тамомлаганман. У ерни тугатгач, 1 йил давомида иш тополмай юрганман. Сунг “Maксам-Чирчик” заводига маркетинг буйича ишга кирганман. 1 йилдан кейин менга Маъсум Муродов томонидан 3D Max (уч улчамли моделлаш: анимация ва компьютер уйинларини яратиш тахр.) урганиш таклифи тушган. Уша куни ишдан бушаш учун ариза ёзганман. Сунг дадамга ишдан бушаганимни айтмасдан янги сохани урганмокчи эканлигимни айтганман. Дадам рози булган.

Бу карорни бирдан кабул килишимга 3D Max’га нисбатан кучли мехрим сабаб булган. Кимдир менга бу сохани урганишимга ёрдам бериши жуда катта нарса эди. Урганиш жараёнида жуда кийналганман, лекин хозир мехнатларим уз натижасини берган. 3D Max дастурлашни бир йил давомида урганганман.

Узингиз ясаган 3D моделларни махсус сайтлар оркали сотиш мумкинлигини билганман. Битта модел сизга йиллар давомида даромад олиб келиши мумкин. Шундан кейин соханинг моделлаш йуналишини танлаганман ва хозиргача ишлаб келяпман.

– Моделлаштириш нима?

– Моделлаштиришнинг 2 хили бор. Биринчиси ишлаб чикарувчилар учун   ижод килган холда моделлаштириш. Улар сизнинг моделингизга караб ишлаб чикаради. Ёки тайёр булган махсулот моделини ясаб, уни интеръер дизайнерларга сотасиз. Масалан, интеръер дизайнерига уй, офис учун жихозлар керак. Биз унга шу жихозларни ясаб, интернет платформага жойлаймиз. Улар биздан буни 3-4 долларга сотиб олишади.

 Интерьер дизайнерлик билан моделлаштиришнинг фарки шундаки, улар биздан тайёр моделларни сотиб олишади ва уй, офисга узига хос дизайн тайёрлаб беради.

– 3D моделлаштириш оркали “Малибу” автомобилини олганингиз ростми?

– Ха. Бир йил шу сохада ишлаб сотиб олганман. Уша пайтлари энди иш бошлаган пайтларим бор эди. Хозир эса бундан хам купрок даромад топса булади. Юкорида айтганимдек, платформага куйган моделим бир неча йиллар давомида менга фойда олиб келиши мумкин. Мен ухлаган вактимда Америкада кундузи булади. Кайсидир мижоз менинг махсулотимни сотиб олаётган булади. Шу сабабли ухлаган вактимда хам даромад келиб туради.

– Нима учун Узбекистонда интернет дизайнерлик ёки 3D моделлаштириш ривожланмаяпти? Ёки ривожланаётган булса, биз билмаяпмизми?

– Ривожланяпти. Хозир ким уй курмокчи булса, унинг интеръер дизайнини килиши керак булмокда. Биз, узбеклар, уйнинг потолок кисмини чиройли килишни ёктирамиз. Уста биз хохлагандек чикариб бермаса, уни бузиб ташлолмаймиз. Шу сабабли уй ички куриниши кандай булишини олдиндан куриш учун 3D моделлашдан фойдаланиш жуда зарур. Хозирда куп каватли уйлар курилиши авж олиб кетган. Уй эгалари интеръер дизайнига мухтож, деб уйлайман. Чунки бу ортикча харажатлардан саклаб колган булади. Уйни олдиндан куринишини уй эгаси курмаса, уста у хохлагандек куринишни килиб бермаса, яна кайтадан килишига тугри келади ва бу яна кушимча харажатни талаб этади.


Абдусаттор Абдурахимов

– Telegram оркали хам даромад топасиз. Бу хакида хам айтиб айтсангиз.

– “Телеграм”да IT-тадбиркорликка оид битта канал очдим. Ушбу каналдан максад одамларни интернет оркали пул топишга ургатишдир. Унга барча соха, жумладан, дастурчи, фотограф, рассом, график дизайнер, интеръер дизайнер, мусикачи ва бошкаларга интернет оркали даромад топиш мумкинлигини очикладим. Ойига 180 минг доллар топадиган дизайнерлар бор. Улар Adobe Illustrator дастурида логотип ясаб сотишади. Шу каби даромад топган инсонлар хакида маълумотлар бердик. Шундан кейин одамлар ахборот технологиялари сохасига кизика бошлашди.

Шундан кейин реклама кела бошлади. Реклама олмадим, нархини кимматрок килдим, лекин одамлар барибир ола бошлашди. 1- 1,5 миллион сумдан рекламалар сотдик.

– Сизнинг ажойиб кобилиятингиз бор: реклама киласиз, лекин унинг реклама эканини хеч ким билмайди.

– Бир кунда кетма-кет 6 та реклама куйганмиз. Хар бирининг нархи 600 минг сумдан бахоланади.

– “Телеграм”да канал килиш бекорчилик эмасми?

– Йук. Узим олдин шунака деб уйлардимБир йигит 50 мингта обуначиси борлигини, шу “Телеграм” каналдан 300 доллар топишини айтди. Шундан кейин “Телеграм” канал очишга кизикишим ошиб кетди. Каналларим сонини купайтирдим. Хозир битта каналимда 50 минг, бошкасида 230 мингта обуначиларим бор.

Купчилик сураши мумкин: нима учун 3D моделлаштиришдан “Телеграм” канал бизнесини юритяпман? Сабаби узим яратган моделларни реклама килиш учун менга виртуал майдонча керак эди. Хозир умумий хисобда канал ва ботларимни хисоблаганда, 1 миллионга якин обуначим бор. Бот ва каналларнинг хаммаси таълим, илмга мулжалланган.

– Нима учун айнан IT сохасини таргиб киласиз?

– Бу соха оркали узимнинг барча молиявий муаммоларимни еча олганман. Бу соха хеч качон улмайди. Келажакда хам энг талабгир касблардан бири булади. Энг мухими, ойликка караб колмайсиз. Масалан, Google компаниясини “синдириб” булмайди. Google Play дастурига ракобатдош булиш учун кайтадан телефон дастурларини ишлаб чикиш керак. Умуман бошкача янги тизимни яратиш керак.

– Бу йулда кандай хатоларга йул куйдингиз?

– Ишга олган ходимларимга ишни таксимлаб беришда хатога йул куйганман. Тelegram каналимга текширмасдан реклама берганман. Одамлар алдаб кетган. Уртада анча пул йукотганман. Хозир хаммасининг урнини тулдирганман. Хатоларим менга кейинги ишларимда мухим тажриба булиб хизмат килган.

– Нима учун сиз ишлаётган сохада узбек ёшлари салмоги жуда кам?

– Энг катта муаммо улар узларига пул тикишдан кизганишади. 1.5 миллионга интеръер дизайнни ургатадиган дарслик тайёрлаб, уни дискка ёзиб сотдик. Уни узимиз 6 ой давомида тайёрладик. Кейин рекламасини бердик. Одамлар киммат, деб нолишди. Ахир бу билим оркали битта заказ олсангиз, камида 200 доллар даромад олиш мумкин-ку. Вахоланки, хозир уша дискни сотиб олганлар 3000-4000 доллар даромад топишяпти.

– Хаётда дипломнинг урни кандай? Олий таълим керакми?

– Аслида, керак. Лекин бизнинг шароитда Узбекистонда 4 йил умрни олийгохда утказишга каршиман. 4 йилда 4 та замонавий касб: дастурлаш, 3D моделлаштириш, SMM, график дизайн. Менга диплом умуман керак булмаган. Олий таълим керак, лекин диплом эмас. Олийгох инсон 4 йил умрини утказишга арзигулик булиши керак. Архитектура ёки дастурлашда укиган инсон 3D Max’ни билмаса, у кандай кадр булиши мумкин? Хар бир инсон узи укиган сохасида ишлаб кета олиши узига боглик. Агар у уз касбидан даромад килолмай бошка йулдан кетган булса, демак, бу унинг айби.

– Узбекистонда IT сохасида кандай муаммолар бор?

– Давлат IT сохасини ривожлантирамиз деяпти, лекин аслида ундай эмас. Лойихаларга грант ажратилиши керак. Мультипликация сохасини ривожлантириш учун алохида битта катта марказ ташкил килиш, унга анча маблаг ажратилиши, ёш дастурчиларни жалб этиш хакида уйлаш йук. Яхши кадрлар хам деярли йук. Борлари Узбекистонни тарк этган. Давлат малакали кадрларни ушлаб колиш учун грант ажратиши керак. IT’га кизикадиган ёшларни турли йуналишларда укитиб битта катта жамоа шакллантириб, уларга барча шароит яратилса, жуда катта даромадли лойихаларни амалга оширса булади. Миллий иктисодиётни ривожлантиришга хам канча даромад олиб келади бу.

Бизда мультипликацияни ривожлантиришга маблаг сарфланади. Аслида, соха ривожига эмас, кадрларга пул тикиш керак. Улар шаклланишига грант ажратилса, кейин узлари давлатга пул олиб келишади.

Кадрларга эътибор ва эркинлик берилса, уларнинг амалга оширадиган лойихалари оркали Узбекистонга канчадан-канча валюта кириб келади. Битта компьютер уйини оркали узбек пахтаси ёки UzAvto топадиган даромаддан анча купини топса булади. Биздаги 3D моделлаштириш мутахассислари хориждаги мультфильмлар анимациясини кила олишади. Бунга кучли жамоани шакллантириш керак. Бундан аввал уларни укитиш керак. Укитиш учун пул керак. Биз узимиз укитмокчимиз. Лекин бунда жой муаммоси бор. Яна канчадан канча муаммолар бизни кутиб турибди. Энг катта муаммоларимиздан бири интернет масаласи. Хукумат буни хал килишга бемалол курби етади. Бунга хохиш булиши керак.

Россиядан 5000 долларга 3D принтер сотиб олдим. Уни Узбекистонга олиб кириш учун 1200 доллар божхона туловини туладим. Роса алам килди. Мен уни олиб кириб бирданига даромад килмайман-ку. Унинг функциясини урганишим керак. Бу бирмунча вактни талаб этади. Укувчиларимга ургатмокчи булиб олиб келдим. Жахлим чикди бундан. Хеч булмаса хукумат шу жойда куллаб-кувватлашини истардим.

– Ишсиз ёшлар иш тополмаётганига сабаб нима, деб уйлайсиз?

– Ота-она айби туфайли. Фарзандига узи истаган сохани танлашига имкон беришмайди. Дастурчиликка кизикадиган боланинг ота-онаси уни Шаркшунослик институтига киришини хохлайди. У уша жойга укишга киради, лекин кизикиб укимайди. Кейин у ерни битириб, иш тополмай кийналади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Alpomish-Xolmurodov

Янгийул шахри, Бука ва Шофиркон туманлари давлат солик инспекцияларига янги бошликлар тайинланди

Давлат солик кумитаси раиси буйруги билан Тошкент вилоятининг Янгийул шахри ва Бука туманига хамда Бухоро …