turkpaКиргизистон пойтахти Бишкекдаги «Ала-Арча» давлат кароргохида 8 декабрь куни туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 7-ялпи мажлиси булиб утмокда.

Тадбирда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар – Киргизистон, Козогистон, Туркия ва Озарбойжон парламентларининг спикерлари иштирок этмокда. Венгрия парламенти вице-спикери Иштван Якаб кузатувчи сифатида катнашяпти. Бундан ташкари, Узбекистон ва Туркманистон делегацияси фахрий мехмонлар сифатида таклиф этилган.

Узбекистон туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси йигилишида илк марта катнашмокда, делегация рахбари – Олий Мажлис Конунчилик палатаси раиси уринбосари Наримон Умаров.

Бугун делегациялар йигилиш бошланишидан аввал 1916 йилги фожиали ходисаларда халок булганлар хотирасига атаб барпо этилган «Уркун» мемориалига, шунингдек 1930-йиллардаги катагон курбонлари хотирасига багишланган «Ата-Бейит» мемориал мажмуасига гуллар куйишди. Шундан сунг делегациялар киргиз халки ёзувчиси Чингиз Айтматов мемориалига хам гуллар куйдилар.

2018 йилда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясида раислик Козогистондан Киргизистонга утади.

Иштирокчилар кун тартиби доирасида ташкилотнинг булажак фаолиятига алокадор масалаларни куриб чикишади, туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси раиси уринбосарларини сайлайдилар. Шунингдек, катнашчилар Бишкек декларациясини кабул килишади.