Главные новости
Главная / Маданият / «Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди
<

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг бошида коронавирус туфайли юзага келган холат хакида гапирди.

Давлат рахбари озик-овкат хавфсизлиги, касалликнинг таркалиши олдини олиш борасидаги вазият назорат остида эканлигини маълум килди.

«Прокурорлар юрсин бозорларда. Одамлар сезсин давлат назорати борлигини.

Бу нима деган гап, бошимизга кулфат тушган вактда нархни кутариш? Бугунги огир кунларда инсофсизларча бозорларда нарх-навони кутариб юбораётганларга карата айтмокчиман: буюрмайди! Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди», деди президент.

Давлат рахбари бу вазият хаммани жипслаштириши кераклиги, вахима кутариш эмас, холатни тугри ва содда тилда тушунтириш максадга мувофик эканлиги айтиб утди.

Йигилишда коронавирус туфайли Узбекистон фукаролари хорижда ишлаш имкониятларини хам йукотганига эътибор каратилган.

«Дунё давлатлари ёпилди. Очигини айтиш керак, шу пайтгача хорижга иш излаб чикиб кетаётган фукароларимизни энди биров кабул килмайди. Вазиятдан келиб чикиб, уларнинг бандлигини таъминлашимиз шарт. Шу максадда апрель, май ойларида хак туланадиган жамоат ишларига ажратиладиган маблагларни икки баробарга оширишни режалаштиряпмиз», деган президент.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qE-1x74QqO-1DbzDjIbid40NomLexh3u

Маданият ва адабиёт ривожига муносиб хисса кушган атокли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланади

Мамлакатда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб хисса кушган атокли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш режалаштирилмокда …