Главные новости
Главная / Сиёсат / «Бир копда 15 кг.гача хосил олиш мумкин» — копда картошка етиштираётган андижонлик ёш тадбиркор
<

«Бир копда 15 кг.гача хосил олиш мумкин» — копда картошка етиштираётган андижонлик ёш тадбиркор

Андижон вилояти Кургонтепа тумани Султонобод шахарчасида яшовчи ёш тадбиркор Рахмонберди Рахимбердиевнинг уч сотих томоркаси бор. Томоркасининг хар каричи эса хисобда. Унга турли экинлар экилиб ва кулбола иссикхона хам курилган.

Рахмонберди девор ёнидаги озгина буш жойда коп ичида картошка хам етиштирмокда.

Тадбиркорликка кизикишини айтган 18 ёшли Рахмонберди асосан кучатчилик билан шугулланади. Эрта бахорга помидор, бодринг ва карам кучатларини чикариб, 1,5 миллион сум фойда курибди.

«Иссикхонани хам узим тол ёгочларидан ясаганман. Ичига помидор ва бодринг экиб, эртаки хосил етиштирдим. Натижада кучатлар ва тепасига ёпилган плёнка харажатларидан ташкари, 1,5 млн сумдан ортик фойда олдим.

Томоркада буш жойнинг узи йук. Девор тагида озгина ер бор эди. Уша жойни текислаб, копда 100 коп ичида картошка етиштиришга уриндим. Бу услуб жуда оз жойни эгаллар экан. Картошка экилган коп ичига тупрок, махаллий угит ва ёгоч кипиги солинган. Чумичлаб сув куйиб, парваришлаяпман.

Шу услубда картошка етиштирган дехконларнинг айтишича, битта копда 15 килограммгача картошка хосилини етиштириш мумкин. Агар мен 100 копнинг хар биридан 8 килограммдан картошка олсам, худо хохласа, 800 килограмм хосил булади. Бозорда бир кг картошка нархи 5 минг сум, бу эса кушимча 4 миллион сум даромаддир», дейди 18 ёшли тадбиркор йигит.

Бизни ёш Рахмонбердининг шижоати, янгиликка булган интилиши кувонтирди. Келгусида етук тадбиркор булиб, эл-юртга куп фойдаси тегишини тилаб коламиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …