Главные новости
Главная / Жахон / “Бир камар, бир йул” иккинчи форумида 37 давлат етакчиси иштирок этади
<

“Бир камар, бир йул” иккинчи форумида 37 давлат етакчиси иштирок этади

Иккинчи маротаба утказиладиган “Бир камар, бир йул” форумида 37 та давлат президентлари ва бош вазирлари иштирок этади. Бу хакда Хитой ташки ишлар вазири Ван И матбуот анжуманда маълум килди.

“Иккинчи “Бир камар, бир йул” форуми Пекинда 25-27 апрелда булиб утади ва жорий йилда Хитойдаги бош халкаро тадбир булади. Унинг ишида 37 та давлат етакчиси иштирок этади”, деб айтган Ван И.

Унинг таъкидлашича, форумда Халкаро валюта жамгармасининг таксимловчи директори Кристин Лагард ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш хам иштирок этади.

Ван Ининг маълум килишича, форум дастури турли тадбирларга анча бой булади. 25 апрелда 12 та тематик форум ва анжуман, 26 апрелда тантанали очилиш маросими, 27 апрелда умумий йигилиш булиб утади. Барча тадбирларга Хитой етакчиси Си Цзиньпин раислик килади.

Бундан ташкари, Си Цзиньпин рафикаси Пэн Лиюань билан бирга мехмонлар учун тантанали банкет ташкиллаштиради.

Биринчи форум Пекинда 2017 йил майида булиб утганди. Унда 29 та давлат етакчиси иштирок этган.

“Бир камар, бир йул” концепцияси Хитойнинг Марказий Осиё, Европа ва Африканинг 60 дан купрок давлатини богловчи савдо-транспорт йулакларини ташкил этиш ва мавжудларини такомиллаштириш буйича халкаро ташаббуси булиб, ушбу давлатлар ва Хитой уртасида савдо муносабатларини ривожлантиришда кумак беришга чорланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Irxf25_rUsH7lu7Ucqv4bcRp8eBiL_KK

Ирокда намойишларда халок булганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон килинди

Ирок бош вазири Одил Абд ал-Махдий Ирокда 2 хафтадан бери давом этаётган норозилик намойишларида халок …