Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Биржадаги «уйинлар». Бу хакикатми?
<

Биржадаги «уйинлар». Бу хакикатми?

«Брокер» брокерлар уюшмаси рахбари Собит Содикжонов 1994 йили апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан руйхатдан утказилган ва хозирги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончаси хисобланган Узбекистон Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини кескин танкид килди. Мутасаддилар эса унинг фикрлари асоссиз ва уйдирма эканини исботлаб берди.

Собит Содикжонов Kun.uz тахририятига мурожаат йуллаб, биржадаги «уйинлар» нархнинг асоссиз ошиб кетишига сабаб булаётганини иддао килди. Унинг айтишича, конунчиликдаги айрим бушликлар бунга йул куймокда.

Kun.uz масала юзасидан бевосита брокернинг узи, Монополияга карши курашиш кумитаси булим бошлиги Обиджон Соатов ва биржа булим бошлиги Алишер Уриновни мунозарага таклиф килди.

Собит Содикжонов

«2004 йилдан биржада брокер сифатида фаолият юритаман. Уша пайтларда товар-хом ашё биржасида савдолар утказилишида шаффофлик жуда юкори даражада булган эди. Минг афсуски, булар хаммаси утган замонда колди, деб айтишга мажбурман. Хозир бу жараён 100 фоиз шаффоф эмас, дея олмайман, лекин шунга турли омиллар таъсир утказяпти. Бу – бизнинг фикримиз, биз биржанинг асосий иштирокчилари – брокерлармиз», – дейди Собит Содикжонов.

Унинг билдиришича, шаффофлик камайишига конунчиликдаги узгаришлар сабаб булган.

«Масалан, биржалар фаолияти тугрисидаги конун янги тахрирда кабул килинган, 2003 йилда руйхатдан утган хисоб-клиринг фаолияти тугрисидаги низом талаблари бекор булди. Хукуматнинг 2018 йилдаги 33-сонли карори кабул килинди. Унда эса сотувчи ва харидорнинг келишувига кура, шартномаларни жаримасиз бекор килиш тартиби белгиланган. Бизнинг фикримизча, бу хато булган», – дейди у.

Алишер Уринов

Товар-хом ашё биржаси булим бошлиги Алишер Уринов брокернинг фикрига муносабат билдириб, у кутараётган масалага ойдинлик киритди.

«Шаффофлик узи нима? Шаффофлик – амалга оширилаётган барча амалиётларни барча учун очик ва эркин шаклда намоён этиш. Бугун биржада ёпик маълумот деярли колмаган. Негаки, товар-хом ашё биржасида утадиган савдолар тулик онлайн платформада амалга оширилади. Савдоларда иштирок этаётган хар бир томон маълумотлар билан танишишга тенг имкониятли. Хар бир сонияда берилаётган буюртма сони ва микдори курсатилади, факат савдо якунига кадар тарафларнинг ким экани ошкор этилмайди. Сабаби шундаки, келгусида харидор ё брокерларнинг сотувчи билан келишган холда нарх бермаслигининг олдини олиш учун бу жорий килинган. Бунда шаффофлик даражаси йуколди, дейиш асоссиз булади», – дейди у.

Алишер Уриновнинг айтишича, хукук тизимида ягона тамойил ишлайди: тарафлар шартнома тузиши, узгартириш ва бекор килиши эркиндир. Фукаролик кодексининг 1-моддасида белгиланганки, хеч бир шахс шартномавий муносабатларга аралашишга хакки йук.

«Шартномани бажармасликка олиб келган сабаблар пайдо булганда, томонлар узаро келишади. Агар улардан бири бу шартларга кунмаса, шартнома бандларини бузган томондан иккинчи тараф фойдасига жарима суммаси ундирилади. Бу холатда икки томон узаро келишув билан жаримасиз шартномани бекор килиши хам мумкин», – дейди у.

Уриновнинг кушимча килишича, биржа иштирокчилари, яъни брокерларнинг профессионаллигидан келиб чикиб, уларнинг харакатидаги коидабузарлик учун жарима кулланилади. Жарималар моддий куринишда, коидаларга зид булган харакат такрорланса, брокер биржадан бир умрга четлатилиши хам мумкин.

Обиджон Соатов

«Биржадаги шартномавий муносабатларда томонлардин бири норози булиб, Монополияга карши курашиш кумитасига мурожаат этганда, биз иш кузгатиб, жавобгарлик чорасини курамиз. Кумита томонидан «Ракобат тугрисида»ги конуннинг янги тахрирдаги лойихасига юкорида таъкидланган холатларда жарима чорасини хам татбик этиш таклифи киритилмокда», – дейди кумита булим бошлиги Обиджон Соатов.

Брокер Собит Содикжоновнинг фикрича, хар кандай шартнома тузувчилар ундан иктисодий манфаат олиш учун ахд килади. Агар томонлар савдо килиб, шартнома тузиб, лекин уни ихтиёрий тартибда бузадиган булса, нархнинг сунъий оширилига сабабчи булишади.

Алишер Уринов бундай холатлар нархнинг сунъий оширилиши, яъни манипуляцияга умуман дахл килмаслигини билдирди.

«Сотувчи ва харидор уртасида биржа савдоларидан олдин келишиш имконияти йук. Бу факт. Бир кунда 1,5 мингга якин шартнома тузилади. Сотувчининг вазифаси битта – товар ва унинг нархини белгилаб, савдога чикариш. У савдо якунига кадар харидорларнинг амалиётини кузатади. Харидорлар узига кулай нархни таклиф этади. Манипуляция эса савдо якунига кадар тусатдан жуда юкори нарх таклиф килиб, бошкаларни юкори нарх беришга даъват киладиган холатдир. Агар уша таклиф эгаси савдо давомида буюртмани бекор килса, у манипуляция килгани учун каттарок жаримага тортилади. Бу жуда кам учрайдиган холат», — дейди Алишер Уринов.

Монополияга карши кураш кумитаси вакили Обиджон Соатов хам брокернинг фикрини инкор этиб, буни куйидагича асослаб берди.

«Шартнома бугун бекор килинса, эртага уша товар яна савдо куйилади. Режа буйича эртага 300 тонна бугдойни савдо чикармокчи эди, энди кечаги бекор килинган шартнома буйича, яъни кушимча тонналар савдога чикади. Аксинча, бу нархнинг тушишига сабаб булади», – дейди у.

Уриновнинг билдиришича, шартномаларни ихтиёрий бекор килиниши нархнинг сунъий оширилишини максад килиб, амалга оширилганда у манипуляция сифатида эътироф этилади. Аммо амалиётда бундан натижа чикмайди.

«Хеч качон бир кунлик савдо эртанги савдога каттик таъсир утказгани, шартномалар бекор килиниши натижасида нарх кескин ошиши кузатилмаган. Биржадаги 38та юкори ликвидли товарнинг 27тасининг нархи бошлангич кийматга нисбатан 10 фоизга ошади. Охирги 2-3 ойда эхтиёж катта булган цемент мисолида курайлик: карантин даври тугагандан сунг, июль ойида цементнинг 1 тоннаси 891 минг сумга етди. Бунга нима таъсир килди? Импорт килиш паст эди, бунгача заводлар тула кувват билан ишламади, мураккаб даврда курилиш ишларини карантин коидалари билан давом эттиришга рухсат берилди. Бунга шартномалар бекор булиши таъсир курсатган эмас», – деди у.

Сухбат давомида цемент нархининг кутарилиши ва тушиши, биржада брокерларнинг урни ва иштирокчиларнинг хукуклари хакида маълумот берилган. Тулик видеони YouTube оркали томоша килишингиз мумкин.

Алишер Рузиохунов тайёрлади.
Тасвир ва монтаж усталари – Шерзод Эгамбердиев, Отахон Юсупов.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mgjuuNhk19OMEIxDe6hj-MnA1kiqi74i

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси …