Главные новости
Главная / Жахон / Биринчи кунги тест синовларининг натижалари эълон килинди
<

Биринчи кунги тест синовларининг натижалари эълон килинди

ОТМларга кириш учун 2 сентябрь куни тест топширган абитуриентларнинг имтихон натижалари эълон килинди.

Фото: KUN.UZ

Абитуриентлар Давлат тест маркази сайтидаги шахсий кабинетига кириш оркали канча балл туплаганини билишлари мумкин.

Тест натижаларини кандай билиш мумкин?
Абитуриентлар уз натижасини билиш учун рухсатномасининг пастки унг бурчагида QR код остига махсус хавола (линк) очиб, тест натижаси куриши мумкин.

QR кодни кандай укиш мумкин?

1) Хозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни укиш учун телефон камерасининг узи кифоя килади. Алохида канакадир дастур урнатиш шарт эмас. Шунчаки телефон камерасини ёкинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки кисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо булади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун хавола чикиб келади. Уша хаволани браузер оркали очсангиз, натижани куриш мумкин булади.

2) Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда хеч кандай узгариш булмаса, унда QR код укийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак булади. Масалан, мана дастурни юклаб олиш мумкин.

Талабгорлар укишга кабул килиниш учун тавсия этилган ёки этилмаганини барча имтихонлар тугаганидан сунг, 1 хафта утиб маълум булади.

Эслатиб утамиз, 2 сентябрь куни Узбекистон буйлаб 118 500 абитуриент катнашиши кутилган, аммо улардан 6 312 нафари тест синовларига келмаган. 59 киши четлаштирилган булиб, улардан 5 нафари бошка кишининг урнига киришга уринган, 4 нафар абитуриент иссиги борлиги сабаб имтихонларга киритилмаган. Улардан барча имтихонлар тугаганидан кейин турт кун утиб имтихон олинади.

Маълумот учун, бу йил 1,4 млн абитуриент хужжат топширган. Бакалавриатнинг кундузги шаклига 103 575 нафар, сиртки шаклига 31 350 нафар, кечки шаклига 5 025 нафар талаба кабул килинади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Хиндистондан таникли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шахримизга Хиндистондан таникли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юкумли касалликлар, усиш ва ривожланиш …