Главные новости
Главная / Сиёсат / Биргаликда Бухорога ёрдам берамиз — Kun.uz`да табиий офат жабрланувчилари учун хайрия акцияси
<

Биргаликда Бухорога ёрдам берамиз — Kun.uz`да табиий офат жабрланувчилари учун хайрия акцияси

Kun.uz тахририяти «Сардоба» сув омборидаги офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами курсатиш максадида «Сирдарёга ёрдам» хайрия акциясини эълон килган эди.

Aкция доирасида курсатилган банк карталарига келиб тушган 236 млн сумга якин маблаг тахририят ходимлари томонидан Мирзаобод ва Околтин туманларидаги талафотдан жабр курган 118та оилага 2 млн сумдан таркатилди.

Хозирги вактда хукумат томонидан талафотдан жабр курган сирдарёликларга пул маблаглари таркатилиб, янги уйлар куриш ва эскиларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Сирдарёликларга етарлича эътибор каратилмокда. Худди шундай акцияни энди бухоролик ватандошларимиз учун хам ташкил этмокчимиз.

27 апрель окшомида Узбекистоннинг катор худудларида кузатилган кучли шамол айникса Бухоро вилоятида катта талафотларга сабаб булди.

Табиий офат окибатида бир киши халок булиб, 40дан ортик инсон жарохат олди. Электр энергияси, газ таъминоти ва бошка инфратузилма объектларига зарар етди.

Бухоро вилоятидаги 5300га якин бинонинг томи таъмирталаб ахволга келиб колди, шундан 4800таси – якка тартибдаги ахоли уй-жойларидир.

Вилоятнинг Туркманистон билан чегарадош Олот, Коракул ва Ромитан туманларида айникса талафот катта булган. Шунингдек, Когон ва Шофиркон туманларида хам зарар курганлар бор. Ушбу туманлардан, уйини таъмирлашга курби етмаётган куплаб ватандошларимиздан тахририятимизга мурожаатлар келиб тушмокда.

Шу сабабли Kun.uz муборак Рамазон ойида талафотдан жабр курган бухороликларга ёрдам кулини чузиш истагида булганлар учун хайрия акцияси ташкил этмокда.

Савобталаб тадбиркорлар, барча сохалар вакиллари ва хориждаги фукароларимизни «Бухорога ёрдам» хайрия акциясида иштирок этишга чорлаб коламиз.

Келиб тушган пул маблаглари мухбирларимиз томонидан кучли шамолдан жабр курган бухороликларга олиб бориб берилади. Хар бир ватандошимиз билан бирма-бир гаплашиб, йигилган эхсонларни уларнинг уз кулларига беришни ният килдик.

Ёрдам тарикасида утказиб бермокчи булган маблагингизни тахририятга тегишли куйидаги банк пластик карталарига кучиришингиз мумкин:

Uzcard: 8600 0417 3756 6308 (Махсуджон Аскаров номига очилган)

HUMO: 9860 0301 0195 8517 (Махсуджон Аскаров номига очилган)

Visa Card: 4231 2000 0029 0931 (Толиб Рахматов номига очилган)

Сбербанк: 4276 3801 5887 0969 (Толибжон Рахматов номига очилган)

Банк хисоб ракамдан пул утказмокчи булган юридик шахслар учун:

8600 0417 3756 6308 (Махсуджон Аскаров номига очилган)

Филиал номи: “Agrobank” ATБ Тошкент шахар филиали

СТИР 201200124

MФO 00394

Транзит раками: 2312 0000 9000 0039 4001

Азиз юртдошлар, табиий офатдан зарар курган ватандошларимизни ёлгизлатиб куймайлик. Кулимиздан келгунича, имкониятимиз етган кадар Бухоро ахлига далда булайлик.

Пандемия туфайли ахолининг моддий ахволи огирлашган вактда сизнинг эътибор ва саховатингиз хамюртларимизга катта кумак ва кувонч олиб келиши шубхасиз.

Муборак Рамазоннинг сунгги кунларидаги эхсонларингиз охиратда нур булиб йулингизни ёритсин. Унутмайликки, «яхшиликнинг мукофоти факат яхшиликдир».

Бу синовларни биргаликда енгамиз!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Хукуматга вакцина харид килиш ва ахоли вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди

Айни дакикаларда президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йигилиши утказмокда. Тадбирда бугун Узбекистон буйлаб коронавирус пандемиясини …