Главная / Иктисодиёт / Бензин, электр ва газ нархи 16 ноябрдан бошлаб кимматлади

Бензин, электр ва газ нархи 16 ноябрдан бошлаб кимматлади

Узбекистонда 16 ноябрдан бошлаб бензин, дизель ёкилгиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссик сув ва иссиклик таъминоти нархлари кимматлади.

Нарх 16 ноябрдан оширилиши Вазирлар Махкамасининг 1 ноябрь кунги «Ёкилги-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини боскичма-боскич узгартириш тугрисида»ги карорида назарда тутилган эди.

Мазкур карорга асосан бензинга сифатига караб 4000 сумдан 4500 минг сумгача, дизель ёкилгисига 4800-4900 сум нарх белгиланган.

16 ноябргача 228 сум 60 тийин булган 1 киловатт электр энергияси 2019 йилнинг 1 июнигача 250 сумдан сотилади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса электр энергияси яна кимматлаб, 1 киловатт электр куввати нархи 280 сумни ташкил килади.

Табиий газнинг 1 кубометри 320 сум булди. 2019 йилнинг 1 июнидан бу нарх яна оширилиб, 350 сумга етказилади. Суюлтирилган газ нархи 16 ноябрдан 950 сум килиб белгиланди. 2019 йилнинг 1 июнидан 1200 сум булади.

Иссик сув ва иссиклик таъминоти тарифлари 10 фоизга оширилди. Хисоблагичи булган истеъмолчи иссик сувнинг бир кубометри учун 4332 сум, хисоблагич булмаса, хар бир одам учун ойига 16 917,49 сум туланади.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …