Главные новости
Главная / Жахон / Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»
<

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш талаби билан намойишлар бошланди. Ундан олдинрок Минскда Александр Лукашенкони куллаб-кувватловчилар томонидан митинг уюштирилди

Фото: EPA/Vostock-photo

16 август куни Минск шахри марказида, Мустакиллик майдонидаги Хукумат уйи каршисида Беларусь президенти Александр Лукашенкони куллаб-кувватловчилар иштирокида митинг бошланди.

Ундан аввалрок ОАВда ушбу митингга давлат хизматчилари, заводлар ишчилари ва харбийлар автобуслар оркали олиб келинаётгани суратлари таркалганди.

15 август куни Лукашенконинг тарафдорлари иштирокида митинг утказилиши хакида хабарлар таркалганди. Tut.by нашрининг ёзишича, унда иштирок этиш учун Беларуснинг турли худудларидан давлат хизматчилари мажбуран жалб этилган. Келишдан бош тортганларга ишдан бушатиш ёки ётокхонадаги жойидан хайдаш билан тахдид килинган. Нашрнинг кайд этишича, конун буйича дам олиш кунлари ходимларни митингларда иштирок этиш ёки маълум бир сиёсатчини куллаб-кувватлашга мажбур килиш мумкин эмас.

ОАВ маълумотига кура, митингга бир неча ун минг атрофида киши тупланган. Уларнинг бир кисми Минскка поездлар ва автобуслар оркали регионлардан олиб келинган. Шунингдек, майдонга кишлок хужалиги техникалари ва харбий техникалар жойлаштирилган.

РИА Новости агентлиги маълумотига кура, майдонга дастлаб бош вазир Роман Головченко, Сенат спикери Наталья Кочанова ва президент администрацияси рахбари Игорь Сергеенко келган. Куп утмай президент кортежи хам майдонга кириб келган ва Александр Лукашенко йигилганлар каршисида нутк сузлаган.

Президент нутки аввалида йигилганлар сони 50 мингга якинлигини айтди. Ички ишлар вазирлиги эса 65 минг, БЕЛТА расмий давлат агентлиги 70 минг ракамини келтирди.

Митинг вактида олинган суратларда эса иштирокчиларнинг хакикий сонини чамалаш мумкин:


Tatyana Zenkovich / EPA / Vostock Photo

Лукашенко митингда махаллий вакт билан соат 14:00да чикиш килди ва 90-йиллардаги очликни ва узининг жиноятчиларга карши курашини эслади.

У янги сайловлар утказилиши эхтимолини йук деб бахолади ва 80 фоиз овозни сохталаштириш имконсизлигини айтиб, янги сайловларни айнан Гарбдаги кучлар истаётганини кушимча килди.


Валерий Шарифулин / ТАСС / Scanpix / LETA

«Кимдир янги сайловларни истамокда. Дераза ортига каранг! НАТО харбийлари чегараларимиз якинида тупларини жойлаштирган. Литва, Латвия, Польша, Украина биз янги сайловлар утказишимиз кераклигини айтмокда. Агар уларга имкон колдирсак, биз шунгий бошлаймиз ва хеч качон кемамиздаги вазиятни унглай олмаймиз», – деди Лукашенко «Батька – молодец!» хайкириклари остида

У намойишчиларни «бегоналар томонидан бошкариладиган» каламушларга киёслаган.

Ушбу митингдан кейин Минск марказида Лукашенкога карши йирик «Озодлик марши» бошланди.

Минскдаги «Минск — город герой» ёдгорлиги атрофида 100 мингга якин киши йигилди.

Лукашенкога карши оммавий намойишлар мамлакатнинг бошка шахарларида хам утказилмокда.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Хиндистондан таникли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шахримизга Хиндистондан таникли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юкумли касалликлар, усиш ва ривожланиш …