Главные новости
Главная / Жамият / Бекободлик укитувчилар обунага мажбурланаяпти
<

Бекободлик укитувчилар обунага мажбурланаяпти

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида укитувчилар 2019 йил учун ундан ошик газета-журналга обуна булишга мажбур килинаяпти.

Turon24 ахборот агентлигининг уз манбаси сузларига таяниб хабар килишича, Бекобод туман халк таълими булимига карашли умумтаълим мактаблари учун обуна буйича таксимот жадвали ишлаб чикилган. Таксимотда “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Халк сузи”, “Тошкент хакикати”, “Ташкентская правда”, “Бекобод овози”, “Педагог минбари” (“Тарих”, “Математика”, “Физика”, “Кимё”, “Биология” номли иловалари билан), “Тил ва адабиёт таълими”, “Народное слово” сингари нашрларга кайси мактаб нечтадан обуна булиши аник белгилаб куйилган.

“Обуна пули укитувчиларнинг ойлигидан босиб колинади, бунинг учун розилигимиз сураб хам утирилмайди, – дейди исми ошкор этилишини истамаган бекободлик укитувчилардан бири. – Утган йили хар ойда ойлигимизнинг 10-15 фоизини обуна учун олиб колишган. Бу йил хам шундай булса керак. Хозирча кимга неча сумдан тушиши таксимланганича йук”.

Таксимотга 57 та мактаб киритилган булиб, уларда 2069 нафар ходим ишлаши курсатиб утилган. Ушбу мактабларда ишловчи ходимлар 2019 йил учун жами 3417 нусхадаги газета-журналга обуна булишга мажбур.

Таксимот Бекобод тумани халк таълими булимининг 2018 йил 30 октябрдаги 01-650/18-сонли хатига илова килинган. Туман халк таълими булими мудири Хасан Соибназаров томонидан имзоланиб, умумтаълим мактаблари директорлари номига юборилган хатда обунани таксимот жадвали асосида ташкил этиш суралган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

61KbL807VKXRpxnj9_7YP9DtDIxhSR5M

Максим Шацких – АПЛдан таклифлар, учта орзуси ва хайрлашув уйинидан колган армони хакида

Замонавий узбек футболининг энг машхур ва афсонавий хужумчиларидан бири – Максим Шацких десак муболага булмайди. …