Главные новости
Главная / Жамият / Бекободда кесак кутартирилганлардан бири хибсда сакланмокда
<

Бекободда кесак кутартирилганлардан бири хибсда сакланмокда

Узбекистон Бош вазирининг собик уринбосари Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилоятига сафари пайтида кесак кутартириб, жазоланган мулозимлардан бири хибсда сакланаётгани хабар килинди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, изза килинган 6 кишидан бири булган туман Кишлок хужалиги булими рахбари 26 октябрь куни хибсга олинган ва терговга тортилган.

Кесак кутартиришга “алокаси булмаган” хибс

Kun.uz нашрининг 4 ноябрь куни берган хабарига кураБекобод тумани Кишлок хужалиги булим бошлиги кесак кутариб изза килинган куни – 26 октябрда уйига кайтмаган.

Оиласи бу мулозимнинг каерда эканини 2 кун утиб билганини айтмокда.

“Туман прокуратурасидан кунгирок булиб, эримнинг иссик кийимларини келтиришимизни сурашди. Шундан сунг, биз унинг каерда эканидан хабар топдик. Иссик уст-бош бераётганимда эримнинг эгнидаги костюм тупрок аралаш кир булиб колганидан шубхаландим. Кейинрок, интернетда таркаган сурат оркали аслида нима булганини билиб олдим”, дея иктибос келтирди мулозимнинг рафикасидан ушбу нашр.

Нашрнинг туман прокуратурасига таяниб ёзишича, хозирда мулозим ЖК 167-моддаси 3 кисми (Узлаштириш ёки растрата йули билан талон-торож килиш), 205- (Хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол килиш) ва 211- (Пора бериш) моддаларида кузда тутилган жиноятни содир этганлик гумони билан терговга тортилган ва эхтиёт чораси уларок, тергов давомида хибсга олинган.

Аммо, туман прокуратураси, мулозимнинг хибсга олиниши унинг кесак кутартириб, изза килиниши билан боглик эмаслигини айтган.

Озодликнинг Тошкент вилояти хукумат идораларидан биридаги манбаси, бу холатдан хабари борлигини айтаркан, хозирда бош вазир собик уринбосарининг вилоятга сафари пайтида сувга буктириб, кесак кутартириб ёки калтаклаб жазоланган катор мулозимларга ЖКнинг 205-моддаси билан иш очилишига хозирлик курилаётгани хакдаги хавотирлар борлигини билдирди.

Исмини сир саклаган мулозимга кура, изза килинган ёки калтакланган фермер, оксокол ва бошка мулозим булмаган шахслардан эса “хеч кимга давоим йук” мазмунида тилхат ёздириб олинган.

Зойир Мирзаев кимларга кесак кутартирган эди?

6 кишининг пахта даласида кесак кутариб тургани акс этган сурат, бошка 6 кишининг сувга буктирилгани акс этган сурат билан бир кунда – 27 октябрь куни ижтимоий тармокларда таркалган эди.

Суратда бугдой усаётган далада 6 киши боши бараварида кесак кутариб тургани тасвирланган. Суратдагилардан икки нафари иккитадан катта кесак кутариб олган. Кулидаги кесаги катта булгани учун чапдан учинчи одам уни майишиб кутариб тургани куринади.

Озодлик суриштируви давомида, кесак кутарган олтовлон Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан булган мулозимларнинг исм-фамилияларини аниклаш, улардан иккиси билан сухбатлашишга муваффак булган.

Уларнинг айтишларича, бугдой экилган майдоннинг кесаги майдаланмагани учун Бош вазир уринбосари 26 октябрь куни 6 мулозимни шу тарика жазолаган.

Мулозимлардан 5 нафари Бекобод тумани хокимлигида турли рахбарлик вазифаларни бажараётган шахслар ва бири Тошкент вилояти Сув хужалиги бошкармаси бошлигидир.

Бекобод тумани хокимлиги мулозимига кура, суратдаги олти кишидан бир нафари уз аризасига кура ишдан бушаган.

“Кесак майдаланмаган булса, узинг кутариб тур”

Вокеани уз кузи билан курган, аммо жазоланиш эхтимолидан куркиб исми сир колишини сураган Бекобод тумани хокимлиги мулозимига кура, Бош вазир собик уринбосари Зойир Мирзаев галла экилган майдонларни кузата туриб, далада кесакнинг куплигидан газабга келган:

“Нега, шудгордан кейин кесагини майдаламай бугдой экдиларинг, хамманг анакасан, бунакасан, деб бакириб, сукди. Кейин туман кишлок хужалик буйича уринбосари Фарход Хотамовни, туман фермерлар кенгаши раиси Улугбек Худойбердиевни, кишлок хужалиги бошкармаси бошлиги Косим Бозорбоевни, кадастр бошлиги Абдулла Умаровни, туман сув хужалиги бошлиги Иброхим Бердикуловни, вилоят сув хужалиги бошлиги Бахтиёр Курбоновни галлазордан катта кесакларни териб боши баравар кутариб туришни буюрди, дейди мулозим.

Унинг маълум килишича, Зойир Мирзаев “ёнидаги одамга бошкаларга урнак булиши учун” уларни суратга олиб таркатишни буюрган.

Унинг айтишича, бу вокеа Бекобод туманининг “Ботир Малик” фермер хужалиги даласида содир булган.

Озодлик кесак кутаришга мажбурланган Бекобод тумани Сув хужалиги булими бошлиги Иброхим Бердикулов билан сухбатлашишга муваффак булди.

У галлазордаги кесакларга хеч кандай алокаси булмаса хам, асоссиз жазоланганини айтди:

– Бугдой экиш учун дала яхши тайёрланмаган, кесаклар майдаланмаган экан. Биз сув хужалиги булсак, шуниси алам киляптида, сув етмай колганда эди бошка гап эди. Бизни хам уша ерда булганимиз учун тушиб колдикда, кимсан деб хам сурамай, кесак кутаргизиб куйди. Замминистр ёрдамчиси суратга олиб булганидан кейин кесакларни ташладик, дейди Иброхим Бердикулов.

Бекобод тумани Ер ресурслари ва кадастр булими бошлиги Абдулла Умаров кесак кутаришга мажбурлангач уз ихтиёри билан ишдан бушаганини Озодликка айтди.

Туман хокимлигининг исми сир колишини сураган мулозимига кура, колган мулозимлар хозирда уз ишини давом эттирмокда.

Бугдойга сув куймаган айбдорлар сувга буктирилган эди

Тошкент вилоятининг Оккургон туманида 6 кишининг арикдаги сувда тиззасигача букиб тургани акс этган сурат 27 октябрда ижтимоий тармокларда таркалиб, кизгин мухокамаларни кузгатганди.

Uzbekistan - Punishment for farmers, Cotton 2018
Uzbekistan – Punishment for farmers, Cotton 2018

Айни куни Озодлик бу сурат ортидан ходисани урганган хамда сувга буктирилган мулозимлар шахси, вокеа тафсилотларини аниклаган эди.

Кузларида норозилик аломатлари сезилган ва сувнинг совуклигига зурга чидаб турган 6 кишининг сурати, маълум булишича, Узбекистон Бош вазирининг уринбосари Зойир Мирзаевнинг 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оккургон туманига сафари пайтида олинган.

Вокеага бевосита гувох булганларнинг Озодликка айтишича, бугдойга сув куйилмагани учун бош вазир уринбосари хокимлик мулозимлари, фермер, махалла оксоколи ва фермер ишчисини шу тарика жазолаган.

Сувдан шалаббо булиб чикканлар яна машина олдига солиб бир километр югуртирилган

28 октябрь куни Озодликка ушбу ходисага бевосита гувох булганини айтган ва шахсини сир саклашни сурган оккургонликлардан бири богланди.

Унинг иддаосича, 6 киши сувда 40-45 дакика ушлаб турилгач, кейин автомобиль олдига солиниб, шалаббо холида югуртирилган.

“Битта менмас, купчилик куриб турди буни – уларни сувда 40-45 минут ушлаб туришди-да, кейин сувдан чикариб, машинани олдига солиб, югуртириб олиб кетишди. Каерга олиб кетди – билмадим, лекин. Бунакасини мен умримда курмаганман. Жуда дахшат булди”, деди исмини сир саклаган оккургонлик.

Зойир Мирзаев ва бу жазога томошабин булиб турган мулозимлар жазоланди

Зойир Мирзаев
Зойир Мирзаев

Тошкент вилоятининг Оккургон туманида 6 кишининг арикдаги сувга тушириб, тахкирланиши ортидан Узбекистон Бош вазирининг Кишлок ва сув хужалиги, кишлок хужалиги ва озик-овкат махсулотларини кайта ишлаш масалалари буйича уринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинди.

Узбекистон президенти расмий сайти 29 октябрда таркатган хабарга кура, Зойир Мирзаев “галла экиш ва сугориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йул куйгани боис” ишдан олинган.

29 октябрда Абдула Арипов раислик килган хукумат видеоселектрида Оккургон ходисасига гувох булган Тошкент вилояти прокурори уринбосари ва бошка мутасадди рахбарлар хам уз лавозимларидан озод этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Асакада тиббиёт ходимларига берилган мукофот пуллари нега кайтариб олиняпти?

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмасига карашли тез тиббий ёрдам булими ходимларига туланган мукофот пули …