Главные новости
Главная / Жахон / «Барселона» Вальвердени истеъфога чикариб, янги бош мураббийни эълон килди
<

«Барселона» Вальвердени истеъфога чикариб, янги бош мураббийни эълон килди

Фото: AFP/Getty Images

«Барселона» клуби 55 ёшли испаниялик мутахассис Эрнесто Вальверде истеъфога чикарилганлигини эълон килди. Бу хакда клуб расмий сайти хабар бермокда.

«Клуб Эрнесто Вальвердега жамоадаги фаолияти давомида курсатган профессионаллиги, уз ишига сидкидилдан ёндашгани учун миннатдорчилик билдиради. Мураббийнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилаб коламиз» – дейилади расмий хабарда.

Вальверде «Барселона»да 2017 йилда иш бошлаганди.Унинг кул остида клуб икки марта Испания чемпиони, кубоги ва Суперкубоги сохибига айланди. Чемпионлар лигасида эса каталонияликлар 1/4 ва 1/2 финалгача етиб бориб, «Рома» (4:1, 0:3) ва «Ливерпул»га маглуб булишди.

«Барселона» Вальверденинг кул остида 163 уйиндан 108тасида галабага эришиб, 35та дуранг, 20 марта маглубиятни тан олди.

Истеъфога чикарилган Эрнесто Вальверде урнига янги бош мураббий сифатида 61 ёшли испаниялик мутахассис Кике Сетьен эълон килинди.


Кике Сетьен

Янги мураббий билан шартнома 2022 йилнинг 30 июнига кадар имзоланган. Таништирув маросими бугун, 14 январь куни утказилади.

Сетьеннинг сунгги иш жойи «Бетис» клуби булганди. Кике ушбу клуб билан 2017/2018 йилги мавсумда Ла Лигада 6-уринни эгаллаган, 2018/2019 йилги мавсумда эса Испания кубоги ярим финалигача етиб келганди. Испан мураббийи «Расинг», «Поли Эхидо», Экваториал Гвинея, «Логроньес», «Луго» ва «Лас-Пальмас» сингари жамоаларда хам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, «Барселона» Испания Суперкубоги доирасида «Атлетико»га маглуб булгач, клуб жамоа собик футболчиси Хави билан хам музокара олиб борди, аммо Катарда фаолият олиб бораётган Хави таклифни рад этди.

Клуб директорлар кенгаши душанба куни йигилиш утказгач, Кике Сетьеннинг номзоди маъкулланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

R8NLOal-1G8kJg1x59eDiiNrdtBD9V_d

«Оскар-2020»нинг барча голиблари: Корейслар тарих яратишди, Бред Питтда яна битта хайкалча

2020 йилги такдимотда энг яхши актёр «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс булди, энг яхши …