Главные новости
Главная / Жахон / «Барча режаларимиз узгариб кетди». Вадим Абрамов миллий жамоанинг бекор килинган уйинлари хакида
<

«Барча режаларимиз узгариб кетди». Вадим Абрамов миллий жамоанинг бекор килинган уйинлари хакида

Бутун дунё буйлаб таркалаётган коронавирус хавфи сабабли ФИФА деярли барча расмий уйинларни номаълум муддатга колдиргач, куп утмай Узбекистонда хам пандемиянинг илк холати аникланиб, барча футбол учрашувлари бекор килинди.

Фото: Tribuna.uz

Шу жумладан, Узбекистон миллий жамоасининг март ойида режалаштирилган укув-машгулот йигини ва уртоклик хамда расмий учрашуви хам утказилмайдиган булди. Бундай жиддий узгаришлар миллий жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаш боскичи доирасидаги тайёргарлигига кай даража таъсир килиши борасида Tribuna.uz мухбири Узбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан сухбатлашди.

– «Коронафирус хафви туфайли март ойидаги мухим тайёргарлик йигинимиз ва уртоклик учрашувлари Узбекистон футбол ассоциацияси томонидан бекор килинди. Барчамиз вазият кай даражада эканлигини тугри тушуниб турибмиз», – дея гап бошлади Вадим Карленович.

«Миллий жамоамизга боглик барча режаларимиз узгариб кетди. Жахондаги вазиятни куриб, эшитиб турибсиз. Бундай пайтда одамларнинг соглиги футболдан мухимрок булиши шарт. Шу боис ФИФА деярли барча расмий уйинларни бекор килди. Биз хам олдиндан белгиланган барча режаларимиз колдирдик. Узбекистон миллий жамоасининг хам Арманистон ва Тожикистон билан уйинлари бекор килинди. Улар билан уйинни Тошкентда утказиб, хозирлик курмокчи эдик. Клублар барча футболчиларга уйига жавоб бериб юборган. Бундай пайтда кимлар миллий жамоадан чакирув олганлигини айтиш хам мантиксизлик булади.

Хозирги холатда хеч кандай янгилик кила олмаймиз – бутун дунё сингари уйинлар ва машгулотларни колдириб турамиз. ФИФА ва хукуматимиз томонидан рухсат этилгач, кейин уртоклик уйинлари ва расмий бахсларга тайёргарлик куришни бошлаймиз.

ФИФА миллий жамоаларнинг март ойидаги барча расмий уйинларни июль ойига кучиришни тавсия килмокда. Умид киламизки, тез орада коронавирус буйича дунёдаги вазият баркарорлашади ва барча оммавий тадбирлар, футболга рухсат берилса режаларимиз шу аснода тузилади» – дейди Вадим Абрамов Tribuna.uz мухбири билан сухбатда.

Маълумот учун, Узбекистон миллий жамоаси 26 март куни Арманистон билан уртоклик учрашуви, 31 март куни эса ЖЧ-2022 саралаши доирасида сафарда Яманга карши майдонга тушиши лозим эди. Аммо расмий уйин бекор килингач, Тожикистон билан уртоклик учрашуви борасида келишилган. Охир-окибат ушбу бахс хам утказилмайдиган булди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кореядан кайтган фукаро Самаркандда карантиндан кочди. У Деновда камокка олинди

Самарканд вилояти юкумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фукаро А.А. 20 …