Главные новости
Главная / Жахон / Байрутдаги дахшатли портлаш: бехисоб курбонлар ва келажак каршисидаги хавотирлар
<

Байрутдаги дахшатли портлаш: бехисоб курбонлар ва келажак каршисидаги хавотирлар

Ливан пойтахти Байрут шахрида 4 август куни руй берган икки портлаш окибатида 100дан ошик киши халок булган, 4 мингдан ортик киши жарохатланган, шахардаги бир неча квартал бутунлай вайрон булган. Хукумат берган баёнотга кура, шахарнинг порт худудида сакланган нитрат аммонийнинг (аммиак селитраси) катта партияси портлаган, бу моддалар куп вактдан буён тегишли хавфсизлик чоралари курилмаган холда сакланган.

Фото: AP Photo/Hussein Malla

Куткарувчилар такдири номаълум булиб колаётган юздан ортик кишини кидиришда давом этмокда. Портнинг айрим ходимлари портлаш натижасида денгизга улокиб кетган.

Байрутда икки хафталик фавкулодда холат жорий этилиши кутилмокда. Daily Star нашри хабарига кура, мудофаа олий кенгаши фавкулодда вазият вактида хавфсизлик буйича жавобгарликни армияга топширишга чакирган.

Хукуматнинг бир неча йил давомида масъулиятсиз булгани ва харакатсизлик килгани портлашга сабаб булгани айтилмокда.

«Бу бепарволик», – дея уз манбаси сузларини келтирмокда Reuters. Агентлик бир неча кумита ва судялар 2750 тонна микдоридаги селитрадан иборат юкни саклашдаги муаммоларни куриб чикишини кайд этган. Манбада айтилишича, пиротехника сакланадиган омборда бошланган ёнгин селитра сакланаётган омборга утган.

Портлаш озик-овкат инкирозини юзага келтириши мумкин – Ливан зарур махсулотларнинг аксар кисмини импорт килади, бугдой захирасининг катта кисми портдаги омборхоналарда сакланган. Ливан иктисодиёт вазири портдаги омборхоналарда колган бугдой истеъмол учун яроксиз холга келганини маълум килган, шунингдек, вазирликнинг омборхоналардаги ходимлари портлаш вактида халок булган.

Ходисадан кейин куп сонли гувохлар ижтимоий тармокда портлаш видеоларини тарката бошлади, кадрларда порт худудида аввалига куюк тутун устуни хосил булгани, кейин кучли портлаш руй бериб, хавода кузикорин шаклидаги булутлар кутарилганини куриш мумкин. Портлаш тулкини куплаб биноларга жиддий шикаст етказди, порт атрофидаги бир неча километрлик худудда жойлашган бинолар вайрон булди, автомобиллар хар томонга улокиб кетган.

Махаллий нашрларнинг маълумотларига кура, курбонлар сони усиши мумкин, вайроналар остида колиб кетган одамларни кидириш ишлари олиб борилмокда.

Вокеа жойида булиб турган BBC мухбири Байрут порти жиддий шикастлангани, якин орада унинг фаолияти тикланмаслиги хакида хабар берган. Бу амалда барча зарур махсулотларни импорт килувчи мамлакат учун жиддий зарба булади.

«Атрофда жойлашган барча бинолар вайрон булган. Мен ойна синиклари устидан ва тутунлар орасида юриб бордим», деган гувохлардан бири «Франс пресс» агентлигига.

Офат худуди

Портлаш шу кадар кучли булганки, унинг овози Урта ер денгизида жойлашган, Байрутдан 240 километр узокликда жойлашган Кипрда хам эшитилган.

Ливандаги Кизил Хоч жамияти Байрутдаги шифохоналар жарохатланганлар билан тулиб-тошгани хакида хабар берган.

Ливан президенти Мишель Аун мамлакатда уч кунлик мотам эълон килган, шунингдек хукумат томонидан халокат окибатларини бартараф этиш учун 100 млрд лира (66 млн доллар) ажратилишини ваъда килган. Байрут офат худуди деб эълон килинди, хукумат бу холатда хавфсизликни таъминлаш учун армиядан фойдаланиш хукукига эга булади.

Козогистон Ташки ишлар вазирлиги портлаш тулкини окибатида ушбу мамлакатдаги элчихонаси шикастлангани ва консул енгил жарохат олганини маълум килган.

Шунингдек, ТАСС агентлиги хабарига кура, портлаш Россиянинг Байрутдаги элчихонасига хам таъсир курсатган, бир ходим жарохат олган.

БМТ портлаш окибатида ташкилотнинг Ливандаги тинчликпарвар миссияларини бажарувчи харбий кемаси шикастлангани, бир неча харбий хизматчи жарохат олгани хакида маълум килган. Жарохатланганлар орасида Германия элчихонаси ходимлари хам бор.

Ауннинг маълум килишича, портда 2014 йилдан буён 2750 тонна микдоридаги нитрат аммоний сакланиб келинган (аввалрок, бу селитра мусодара килинган махсулот экани айтилган эди). У айбдорларни аниклаб, жазолашга чакирди. Мамлакат бош вазири Хасан Диаб хам портлаш хавфи булган модда мусодара килинган булгани ва 6 йил давомида тегишли хавфсизлик чоралари курилмаган холда сакланганини тасдиклади.

AP Photo/Bilal Hussein

Нитрат аммоний нима?
Нитрат аммоний – аммиак селитра номи билан машхур булган модда булиб, ундан, одатда угит ва портловчи моддалар таркибий кисми сифатида фойдаланилади.

У очик олов билан алокага киришганида жуда кучли портлаш хосил килади. Аммиак селитра портлашидан кейин атмосферага токсик газлар, хусусан, азот оксиди ва аммиак бугларидан иборат захарли газлар таркалиши мумкин.

Бу моддалар жуда хавфли булгани туфайли уни саклашда катъий талабларга риоя этиш керак булади. Шулардан бири – нитрат аммоний сакланадиган бинода ёнгин хавфсизлиги таъминланган булишидир, бу бинога кандайдир кувурлар уланмаган булиши, унда портловчи моддалар тупланиши мумкин булган тешиклар ёки бошка кандайдир каналлар булмаслиги керак.

Экспертлар портлаш вактида портда кизил рангли тутун хосил булганига асосланиб, у ерда айнан аммиак селитраси портлагани хакида хулоса беришган.

ОАВ версиялари

AP Photo/Bilal Hussein

Ливандаги LBC International телеканали уз манбасига асосланган холда, мамлакат хавфсизлик кенгаши йигилиши вактида президент Аун ходиса сабаби буйича эълон килган версияни келтирган. Унга кура, портда пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вактда пиротехника воситалари алангаланган, шундан сунг олов нитрат аммонийга етиб борган. Хозирча бу маълумот расман тасдиклангани йук.

Бундан ташкари, ТАСС агентлиги уз манбасига асосланиб хабар беришича, портлаган селитра Байрутга Африкага хавфли портловчи юклар ташиган Молдованинг Rhosus кемасида келиб колган, кема 2014 йилда Ливан хукумати томонидан юк ташиш коидалари бузилиши туфайли тухтатилган.

ТАСС маълумотига кура, кема экипажи украинлар булган, аммо 2014 йил мартида «Интерфакс» агентлиги Ливанда Молдованинг Rhosus номли юк кемаси кулга олингани, унда нитрат аммоний ташилгани, бортда эса россиялик денгизчилар булгани хакида хабар берганди. Ушанда улар портда озик-овкатсиз колиб кетганидан шикоят килишганди.

LBC International телеканали Ливан олий мудофаа кенгашига асосланиб хабар килишича, Байрут портида 2014 йилда «Росус» кемасидан мусодара килинган 2750 тонна аммиак селитра портлагани хакида хабар таркатган.

«Росус» Байрутда 2750 тонна аммиак селитраси билан кулга олингани хакида аввалрок shiparrested.com (.pdf) сайти хабар килганди. «Росус» уша вактда хабаровсклик тадбиркор Игорь Гречушкинга тегишли булган.

2013 йилда «Росус» кемаси Молдавия байроги остида Грузиянинг Батуми портидан чикиб, Мозамбикка йул олган, кема йулда техник носозлик туфайли Байрутдаги портга киришга мажбур булган. Ливан хукумати кемага денгизга чикишга рухсат бермаган. Экипажнинг катта кисми куйиб юборилган, бортда турт денгизчи колган, улар факат бир йил утиб Байрутдан кета олишган. Уларнинг сузларига кура, Игорь Гречушкин «кемани уз холига ташлаб куйган».

Аммиак селитрани саклаш таваккалчилиги туфайли «Росус» портдаги омборлардан бирига жойлаштирилган. MarineTraffic хизмати маълумотига кура, кеманинг жойлашуви сунгги марта 2014 йилда кайд этилган — у хозирги портлаш руй берган худудда турган.

Гувохлар нима дейди
Хади Насруллох, BBC учун интервью берган гувох:

Мен оловни курдим, аммо хали портлаш руй бермаганди. Биз ичкарига кирдик. Тусатдан кулогим хеч нарсани эшитмай колди, чунки биз жуда якин худудда эдик. Яна нимадир руй бергани аник эди.

Тусатдан якинимизда турган машиналарнинг ойналари тукилиб тушди. Кучадаги бошка машиналарнинг хам, дуконлар ва уйларнинг хам. Шунчаки хаммаёкда дераза шишалари учаётганди.

Байрутда хамма уз якинларига кунгирок кила бошлади – хаммаёкда бир хил холат эди: деразалар синган, бинолар титраб кетган. Портлаш жуда кучли булган.

Биз дахшат ичида колгандик, чунки одатда портлаш факат бир худудда сезиларди. Бу сафар эса бутун шахар, балки шахар ташкарисида хам сезилди.

Суннива Роуз, журналист:

Биз Байрутга машинада кеч тушмасдан келгандик. Шахар хали коронги эмасди, хаммаёкда тартибсизлик, хаос хукмрон эди. Кучалар синган ойналар билан тулган. Тез ёрдам машиналари бу кучаларда харакатланишга кийналар – хаммаёкда гишт парчалари, бетон булаклари тулиб кетганди. Бутун уйлар кулаганди.

Биз порт худудига якинлашганимизда, у ерни харбийлар ураб олган экан. Улар узокрок туришни, яна портлаш руй бериши мумкинлигини айтишди.

Коронги тушганча порт устини куюк тутун коплаб турди. Бутун шахар кора эди. Кучалардан юриб утиш жуда кийин эди: бизни конга беланган одамлар кутиб оларди. Мен бир шифокор 86 ёшли аёлга ёрдам курсатаётгани устидан чикдим, у аптека кутисини кутариб уйидан югуриб чикканди. Машиналар тошлар уюми остида колган.

Менинг шахсий квартирамнинг хам ойналари синиб кетган. Зарар кулами бемисл.

AP Photo/Bilal Hussein

Дунёдаги реакция
Ливан бош вазири Хассан Диаб дунё мамлакатларидан ёрдам суради. «Мен дуст ва биродарларимиздан Ливан билан бирга булишни ва бизнинг бу огир жарохатимизни даволашда ёрдам курсатишни сурайман», – деган у.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон твиттерида шундай деди: «Мен бугун Байрутдан келган суратлар ва видеолавхалардан шокка тушдим. Биз бу куркинчли ходисадан жабр курган барча одамлар учун дуодамиз».

АКШ президенти Дональд Трамп жабрланганларга хамдардлик билдирди ва бу ходисани «дахшатли хужум» деб атади. Америка Давлат котиби Майк Помпео твиттерда шундай ёзди: «Биз вокеалар ривожини кузатиб борамиз ва Ливан халкига бу куркинчли фожиани енгиб утишда ёрдам курсатишга тайёрмиз».

Франция Ливанга ёрдам ва зарур воситалар юборилганини маълум килди.

Эрон ташки ишлар вазири твиттердаги сахифаси оркали Эрон Ливанга «зарур булган барча ёрдамлар» курсатилишини маълум килди.

Исроил хукумати хам махсус баёнот бериб, «халкаро дипломатик каналлар оркали Ливанга мурожаат килингани ва ушбу мамлакатга тиббий ва инсонпарварлик ёрдамлари таклиф этилгани» хакида хабар берди.

Ливанда нималар булмокда

Жума куни БМТ трибунали Ливаннинг собик бош вазири, 2005 йилда теракт окибатида улдирилган Рафик Харирий иши буйича суд хукмини эълон килиб, бу иш буйича 4 кишига сиртдан хукм чикариши кутилаётганди.

Бу портлашда Эрон томонидан куллаб келинадиган «Хизбуллох» харакати айбланган. Ташкилот барча айбловларни рад этади.

Ливан сунгги ойларда чукур иктисодий инкирозни бошдан кечирмокда. Вазият Covid-19 пандемияси туфайли янада ёмонлашган. Бу инкироз мамлакатда 1975-1990 йилларда булиб утган фукаролик урушидан кейинги энг огир инкироз сифатида бахоланаётганди.

Кучаларда тинч намойишлар булиб туради, унинг иштирокчилари хукуматни халкнинг ахволини уйламасликда, ислохотлар утказмасликда, факат бойлик орттириш билан банд булишда айблайди. Ливанда вакти вакти билан электр учиб колади, ичимлик суви етишмайди, тиббий хизматлар курсатиш сохаси огир ахволда.

Бундан ташкари, сунгги вактларда Ливаннинг Исроил билан чегарасида хам вазият кескинлашган. Утган хафтада Исроил хукумати «Хизбуллох» аъзоларининг чегарани кесиб утишга уринишининг олди олингани хакида хабар берди. Портлаш руй бериши ортидан ижтимоий тармокларда бу ходисада «Исроилнинг кули борлиги» хакида ёза бошлашди, Исроил хукумати хам, Ливан хукумати хам бу тахминларни расман рад этди.

Тахлил
Себастиан Ашер, BBC нинг Якин Шарк буйича эксперти

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …