Главные новости
Главная / Жахон / Байден галабага якин. У баёнот берди
<

Байден галабага якин. У баёнот берди

Фото: AP

АКШ тарихидаги энг можароли булиши кутилаётган сайлов охирига якинлашиб колган куринади. Сайлов утганига икки кун булди хамки голиб аник эмас. Бирок бугун Висконсин ва Мичиганни узиники килган Байден 26 та овозга эга булиб, галабага якинлашди. Байденда айни дамда 264 нафар вакилнинг овози бор. Трамп эса хамон 214 та овоз билан эндиликда сезиларли фарк билан ортда бормокда.

Байденга галаба учун Невададаги галаба етарли булади. Хозирча бу штатда хам Байден кичик устунликка эга. 4 йил олдинги сайловларда Трамп Клинтоннинг устунлиги кутилган Висконсинда галаба козонган ва бу «брейк-поинт» Трампга яхшигина устунлик берганди. Бирок бу гал Висконсинда Байден галаба козонди. Трамп у ерда узининг устунлиги хакида гапирган булса-да.

Хукуматни кабул килиш буйича харакат иш бошлади

Жо Байденнинг устунлиги мустахкамлана борган сари Трампнинг овозларни сохталаштириш борасида иддаолари купаймокда. Бу эса президент сайлов натижаларини тан олмаслиги окибатида катта жанжал юзага келиши мумкинлигини англатади. Шу сабаб Байден хукуматни тинч йул билан кулга киритиш борасида харакат бошлади. Бу борада махсус buildbackbetter.com сайти ишга туширилди.

Лекин Байден керакли 270 та овозни кулга киритса, Трамп хеч нима кила олмайди. Агар икки номзод хам керакли овозни туплолмай, иш Олий судгача борса, ана унда Трамп катта жанжал бошлаши мумкин. Бирок Байденнинг керакли овозни кулга киритиши хукумат муаммосиз топширилишини таъминлайди.

Байден уз тарафдорлари олдида чикиш килиб, овозларни хисоблаш жараёни тугаганини маълум килди ва уз галабасига ишонаётганини айтди: «Шуни айтмокчиманки, овоз бериш жараёни тугади. Биз галаба учун керакли овозларни кулга киритишга якинмиз. Амалдаги президент хамон галаба козониши мумкин, лекин бу деярли имконсиз. Барча овозлар инобатга олиниши, хеч кимнинг фикри эътиборсиз колмаслиги керак, хозир хам, кейин хам. Дустлар, ишончим комил, биз галаба козонамиз. Бу менинг ёки бизнинг эмас, барчанинг, бутун Америка демократиясининг галабаси булади. Биз галаба козонсак, штатлар кизил ёки кукка ажратилмайди», деди Байден уз тарафдорлари олдида чикиш килар экан.

Байденнинг штаби у 270-овозни кулга киритиши билан галабани эълон килиши хакида маълум килди. Трамп хам утган сафар худди шундай килганди. Бу вактда Трамп адвокатларини ишга солишни бошлади. У овозлар сохталаштирилганини айтмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xPfedXB5XmoKwJP-kftYj1axjdXuV_Md

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири …