Главная / Спорт / Бьелса йил фэйр-плейига айланган холатга изох берди
<

Бьелса йил фэйр-плейига айланган холатга изох берди

«Лидс Юнайтед» бош мураббийи Марсело Бьелса Чемпионшипнинг 45-турида «Астон Вилла»га карши уйинда (1:1) шогирдларидан халол уйнашни талаб килгани билан боглик холатга изох берди.

«Биз шунчаки ракибга жавоб голини уришга имкон бердик. Хаммасини узингиз курдингиз. Инглиз футболи узининг спортча характери ва халоллиги билан танилган. Шундай экан, ушбу вазиятга кандайдир изох бериб утиришим шарт эмас. Бундай холатлар Англияда тез-тез булиб туради», – деган Бьелсанинг сузларини келтирмокда Sky Sports.

Эслатиб утамиз, иккинчи булимда «Лидс» футболчилари бахсли вазиятда хисобни очишганди: майдон марказида «Астон Вилла» футболчиси жарохат олиб майдонга йикилгач, мехмонлар туп майдондан чикариб юборилишини кутиб колишди ва фейр-плейга амал килмаган ракиб хужумини тухтатишга кечикишди. Бу хужум эса Матеуш Клихнинг голи билан якунланди.

Embedded video

Ҳаққимизда

Яна маълумот

latkPpq52pMQzIZ5u2O3sitoEOCnnH4y

Узбекистон миллий жамоаси Тошкентда йигин бошлади

Узбекистон миллий жамоаси 28 май – 12 июнь кунлари навбатдаги йигинни утказади. Унинг доирасида учта …