Главные новости
Главная / Жамият / БМТ инсон хукуклари буйича Бош комиссари Зайд ал-Хусайннинг Самарканд вилоятидаги диний ташкилотлар ва миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашуви
<

БМТ инсон хукуклари буйича Бош комиссари Зайд ал-Хусайннинг Самарканд вилоятидаги диний ташкилотлар ва миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашуви

????????????????????????????????????

2017 йил 11 май куни Узбекистон Республикасига ташрифи давомида БМТ инсон хукуклари буйича Бош комиссари Зайд ал-Хусайн Самарканд вилоятида фаолият олиб бораётган диний ташкилотлар ва миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашув утказди.

Мулокот чогида, Зайд ал-Хусайн узини жойлардаги диний ташкилотлар хамда миллий маданий марказларнинг кундалик хаёти кизиктираётганлигини маълум килди.

Учрашувда иштирок этган диний ташкилотлар рахбарларидан сузга чиккан УМИ нинг Самарканд вилоятидаги вакили З.Эшонкулов хамда Рус Проваслав черкови рухонийси И.Бабаковлар Самарканд вилоятида мавжуд булган диний багрикенглик масалаларига тухталиб, мазкур тамойилнинг диний ташкилотларнинг бугунги кундаги фаолиятига  ижобий таъсири хусусида тушунтириш бердилар.

Миллий маданий марказ вакилларидан немис маркази раиси Н.Кайзер ва рус маркази раиси Ю.Огневлар Самарканд вилоятидаги миллий тотувлик хамда давлатимизнинг миллий маданий марказларга каратаётган диккат эътибори хусусида хаётий мисоллар асосида фикр билдирдилар.

Зайд ал-Хусайн жаноблари бугунги тахликали, жахоннинг турли нукталарида диний ва миллий низолар авж олиб турган вактда Узбекистондаги динлараро ва миллатлараро бундай тотувлик бошка давлатларга урнак булиши, Узбекистон, албатта, бошка давлатлар билан бу сохадаги тажрибаси билан уртоклашиши кераклигини таъкидлаб утди.

Олий мартабали мехмоннинг ташрифи буюк мухаддис Имом Бухорий хазратларининг кабри зиёрати билан бошланди. Мехмонни Узбекистон мусулмонлари идорасининг Самарканд вилояти вакили, Имом Бухорий масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонкулов кутиб олди. Мехмонга Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг хаёти ва мажмуанинг кискача тарихи тугрисида маълумот берилди.

Олий комиссар хадис илмининг султони Бухорий хазратларининг кабрини зиёрат этиб, у кишига булган юксак эхтиромини изхор этди. Бобокалонимизнинг кабрлари пойида тиловат килинганидан сунг дуога кул очилди. Мажмуа тарихи билан танишиб, дунё ахли тан олган буюк имомга курсатилаётган давлат даражасидаги эътибордан мамнун булган Зайд Раад ал-Хусайн бундай деди:

“Мен шундай табаррук заминга келганим хамда Имом Бухорийнинг кабрини зиёрат килганимдан бахтиёрман. Бу ташриф мен учун шарафдир”.

Зиёрат якунида юкори мартабали мехмон мажмуанинг ташриф китобига узининг эзгу тилакларини ёзиб колдирди.

Шундан сунг Самарканд Плаза мехмонхонасининг мажлислар залида Самаркандда мавжуд 10та диний конфессиялар вакиллари ва турли миллий-маданий марказларнинг рахбарлари билан учрашув утказилди.

Шунингдек, Зайд Раад ал-Хусайн ташриф давомида Амир Темур, Шохи Зинда, Хужа Дониёл макбараларини зиёрат этди. Айникса, Самарканд гавхари – Регистон мажмуаси мехмонда узгача таассурот колдирди.

Зайд Раад ал-Хусайн юртимизда инсон хукуклари тулик кафолатлангани Самарканднинг бугунги киёфасида яккол акс этганининг бевосита гувохи булди.

Шу уринда АКШнинг собик давлат котиби Жон Керри 2015 йил Самаркандга келганида:  “БМТ аслида Амир Темур даврида Самаркандда ташкил этилган эди”, деб  бу азим шахарга нисбатан уз муносабатини билдирганини эслаб утиш уринлидир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …