Главная / Маданият / БАХТ СУЗИ Нима?

БАХТ СУЗИ Нима?

Бахтиёрман деган биргина сузни айтиш учун керак канча куч-чидам, гарчи бахт сузларнинг энг ёкимлиги, гарчи турса хамки тилнинг учида. Огир ботмасмикин бу суз кимгадир, тегиб кетмасмикин ох-вохларига, кандок бардош бериб яшайман кейин бахтсиз кимсаларнинг нигохдарига.

baxt

Аввало бу сузни узгалар айтсин, Айтсинлар кузлари севинчга тулиб, Элни бахти учун умрини тиккан Шоирлар айтмасин биринчи булиб. Бу сузни бир умр айтмай яшадим, Хар шодлик келганда юрдим секинрок. Гам сузин элимдан аввалрок айтдим, Бахт сузин айтаман, Элдан кейинрок.

Савол ва топшириклар:

  1. Нима учун “бахтлиман” сузини айтишга “куч-чидам” керак дейилмокда?
  2. Ш. Рахмон “Бахт” сузини шоирлар биринчи айтмасин, дея таъкидлаган? Сизнинг фикрингиз кандай?
  3. Сиз бахт деганда нимани тушунасиз. Кичик эссе ёзишга харакат килинг.
  4. “Гам сузин элимдан аввалрок айтдим” мисраси оркали шоир шахсиятини бахолашга харакат килинг.
  5. Мазкур шеър мазмунига хамоханг шеър ёки мисраларни бошка шоирлар ижодида учратганмисиз?
  6. Шеърни ифодали ёд олинг.

Муаллиф: ШАВКАТ РАХМОН (1950-1996)

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …