Главные новости
Главная / Маданият / БАХТЛИ ОДАМЛАР МАМЛАКАТИ
<

БАХТЛИ ОДАМЛАР МАМЛАКАТИ

mamlakat“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Узбекистоним!”

Бахт дегани нима деб сурасангиз, юзта одамдан юз хил жавоб эшитасиз. Чунки бахтни хар ким хар хил тушунади. Олимларнинг фикрича бахт – бу ички эхтиёж ва талабнинг кондирилишидир. Бахтли одамлар бахтли мамлакатда эркин ва озод яшайди. Оддий тил билан айтганда бахт бу ички коникиш билан яшашни англатади. Бахт бу одамларнинг фаровонлик хакидаги тассавурларининг руёбга чикишидир.
“World Happiness Report” ташкилоти томонидан эълон килинган хисоботга караганда, 2015 йилда энг бахтли одамлар Швейцария, Исландия, Дания ва Норвегияда истикомат килар экан. Узбекистон бу руйхатда 44 уринда туради. Мустакил Давлатлар Хамдустлиги мамлакатларида Узбекистон бу борада биринчи уринда туришини эслатиб утамиз. Шуни таъкидлаш керакки, Колумбия университети олими Жеффри Сакс (Jeffrey Sachs), Лондондаги иктисодиёт мактаби укитувчиси Ричард Лейард (Richard Layard) ва Британия Колумбия университети ходими Жон Хеллиуэлл (John Helliwell) мазкур лойиха устида 2012 йилдан бери фаолият юритиб келишади. Улар шу тарика жахон мамлакатлари хукуматларига давлатларнинг муваффакиятига нафакат иктисодий усиш омил булмаслигини исботлашга уринишади. Тугри, иктисодиёти тараккий этган мамлакатларда одамлар соглом ва бой яшайди. Лекин, бу уларнинг бахтли яшашини англатмайди. Тадкикотчилар уз хисоботларида одамларнинг бахтли хаёт кечиришларига сабаб буладиган бошка омиларни хам топишга уринишади.
Инсон хамиша бахт сари интилади. Бахтга иккита йул билан эришиш мумкин. Биринчиси, бойлик, яхши уй-жой, кийим-бош ва хакозоларга эришиш. Иккинчиси маънавий бойликка эга булиш. Олимларнинг хулосасига кура, бахтли яшашнинг олтита омили бор. Бахт ялпи ички махсулотнинг ахоли жон бошига келадиган хиссаси, давлат томонидан фукороларнинг ижтимоий куллаб-кувватланиши, узок умр куриш, одамларнинг танлов хукуки, фукороларнинг фаоллиги ва коррупция даражаси билан улчанади. Шу сабабли хам бахтли инсонлар факат тараккий этган мамлакатларда яшайди, дейиш нотугри булади. Бахт деганда нафакат бойлик, балки мехр-окибат, одамларнинг бир-бирларига булган муносабатлари, узаро ишонч хам тушинилади. Бойлик бахт дегани эмас. Шу сабабли хам гарб мамлакатларида яшаётган бой – бадавлатларни тула маънода бахтли деб булмайди.
Тахлилчиларнинг фикрича, кайси мамлакатда одамлар бой, соглом, кийин вактларда бир-бирларига ёрдам берса улар бахтли кишилардир. Узбекистоннинг мазкур руйхатдан 44-уринни эгаллаши хам мана шунда булса керак. Чунки халкимиз азал-азалдан бошкаларга ёрдам беришни мукаддас бурчи деб билади. Бу ёзилмаган конун даражасига кутарилган. Хисоботда “Узаро хамкорлик” деган банд бор. Унда бахтли жамият яратиш йулида одамларнинг мухим тадбирларда биргаликда иштироки кузда тутилган. Одамлар жамиятда уз уринларини топган такдирдагина узларини бахтли санайдилар. Каердаги одамлар жамият учун керакли эканликларини хис килсалар бу мамлакатни бахтли инсонлар юрти деб аташ тугрирок булади. Мамлакатмизда фукоролар уз-узини бошкариш идоралари, нохукумат, нотижорат ташкилотларидаги иштироки билан мамлакат хаётида катнашмокда ва жамиятда узаро ишонч пайдо булишига хисса кушмокда.
“World Happiness Report” тадкикотчиларининг фикрича, кайсидир мамлакатда ташкаридан кириб келган коидалар асосида эмас, балки минг йиллик кадриятлар асосида турмуш кечирилар экан, ана уша мамлакат ахлини энг бахтли деб аташ керак. Жеффри Сакснинг фикрича, агар кабул килинадиган конун ва нормалар ижтимоий хаётга зид, махаллий ахлок коидаларига тескари келадиган булса, у холда улар самара бермайди. Бу каби коидалар фукороларнинг хукуматга ишончини сусайтиради ва жамиятда ижтимоий бекарорлик келтириб чикаради. Жамиятда одамлар уртасидаги узаро ишончга тахдид солмайдиган чораларгина уз самараларини беради. “Борига барака”, деб, топганимизга шукр килиб, эртанги кунга ишонч билан яшашга одатланган халкмиз. Барча сохада кулга киритилаётган улкан муваффакиятлар, ахоли турмуш даражаси ва сифати муттасил ошиб бораётгани истиклолнинг илк йилларида Президентимиз томонидан ишлаб чикилган “узбек модели”нинг самараси экани дунёда тан олинмокда. Хаётга тадбик этилаётган изчил ислохотлар салмокли натижалар бермокда, одамлар хаёти яхши томонга узгариб, хар бир оиланинг фаровонлиги юксалмокда. Шу уринда “узбек модели” накадар тугри ва уз вактида кабул килинганини кайта-кайта эслатиб утсак фойдадан холи булмайди. Истиклол йилларида килинган ишларни сархисоб килиб, аввалги тузум билан таккослайдиган булсак, киска муддатда асрларга татигулик ишлар килинганлигининг гувохи буламиз. Тугрисини айтиш керак, истиклолнинг илк йилларида Узбекистоннинг уз йулини ишлаб чикиш учун куп тер тукилди. Тайёргарлик куриш учун вакт йуклиги англаб етилган холда ана шу – “узбек модели” деб аталмиш тараккиёт йули ишлаб чикилди. Бунинг натижаси уларок олга ташланган кадамдан асло чекинилмади. Танлаган йулимиз тугрилиги бугун тан олинмокда. Мана шу киска муддат ичида катта вазифалар хал килинар экан, муваффакиятсизликларга йул куйиб булмасди. Узбекистонликлар бир тану, бир жон булиб йулда учраган хар кандай тусикларни бартараф этишар экан, мустакилликни мустахкамлаш ишига катта хисса кушдилар. Шу уринда Узбекистонга эндигина рахбар этиб сайланган Ислом Каримовнинг мухташам саройда кенг жамоатчилик вакиллари билан булиб утган учрашувда билдирган фикрлари хеч эсимдан чикмайди. “Агар бир мушт булиб бирлашсак, бизни хеч ким енга олмайди”, деган эди ушанда Республикамиз рахбари. Мустакиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, узлигимиз, инсоний хак-хукук ва кадр-кимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, мукаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуглаш, соглом ва баркамол янги авлодни шакллантириш буйича илгари тасаввур хам килиб булмайдиган бекиёс имкониятлар очиб берди. Бахтли одамлар бир-бирларига мехрибондир. Уларнинг кузи бахтдан чакнаб туради. Тахлилчилардан бири айтганидек, бахтли одамлар хеч кандай мукофот кутмаган холда сайёрамизни куткаришади. Узгаларга яхшилик килиш халкимизга бегона эмас. Бир-бирмизга керак эканмиз, мана шунинг узи бахтдир.
“Бирни куриб шукр кил, бирни куриб фикр кил”, деганларидек, дунёда ва минтакада юз бераётган вокеа-ходисаларга назар солиш фойдадан холи булмайди. Тахлилчилар хакли равишда тахликали деб атаётган ХХI асрда дунё агдар-тунтар булиб кетгандек булмокда. Халкаро вокеаларнинг шиддат билан ривожланиши дунё жамоатчилигида катта ташвиш ва хавотир уйготмокда. Бойлик, манфаат, узгалар устидан хукмронлик килиш, ривожланиш йулига утаётган мамлакатларнинг ерости, ерусти захиралари устидан назорат килиш кучли давлатларнинг бош максадига айланиб улгурди. Кучли давлатлар заиф мамлакатларга турли шаклларда таъсир утказиб, уларнинг бойликларига эгалик килиш учун демократик гоялардан курол сифатида фойдаланмокда. Натижада одамлар, мамлакатлар тинчлиги, осойишталиги издан чикмокда. Буни англаб етмаган мамлакатларда давлат тунтаришлари, рангли инкилоблар содир булмокда.
Узбекистонда эса хукуматимиз томонидан олиб борилаётган окилона сиёсат туфайли тинчлик-баркарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувлик тобора мустахкамланиб, демократик хукукий давлат ва фукаролик жамиятининг асослари яратилди, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий хаётида демократия принциплари, суз эркинлиги ва инсон хукуклари карор топди, ижтимоий бозор иктисодиёти шаклланиб, муваффакиятли фаолият юритаётгани мустакил тараккиётнинг асосий ютукларига замин яратди. Бугунги кунда мамлакатимиз – миллати ва ижтимоий мавкеидан катъий назар, барча фукаролар учун муносиб хаёт шароити таъминланаётган давлат сифатида эътироф этилмокда.
Дунё ва минтакада руй бераётган нохуш холатларни тахлил килар эканмиз, Узбекистон жахонда узининг муносиб урнини эгаллади, дея ишонч билан айта оламиз. Урушлар нималарга сабаб булишини кушни Афгонистон мисолида куриш мумкин. Бу мамлакатда 35 йилдан бери кон тукилмокда. Уша йилда тугилган бола бугун бир неча фарзанднинг отасига айланди. Унинг болалари кулда курол билан тугилди, десак янглишмаган буламиз. Уларнинг кулидаги ук отар куролларни олиб, урнига мехнат куролларини бериш учун эса анча иш килиниши керак. Уруш кадимий цивилизация бешикларидан бири булган Афгонистонни хароб килди. Бугунги кунда Афгонистон жахондаги энг колок ва кашшок мамлакат сифатида тан олинади. Хитой давлат арбобларидан бири Ден Сяопин ислохотлар утказилишидан аввал мамлакатда баркарорлик урнатилиши лозимлигини таъкидлаган эди. Тарихдан маълумки, Ден Сяопин олиб борган ислохотлар туфайли “осмон ости” деб аталмиш Хитой осмонга чикди. Дархакикат, тинчлик-хотиржамлик сабаб озод ватанимизда ободлик, бунёдкорлик ишлари амалга ошмокда. Чекка кишлок атамаси факат жугрофий тушунча булиб колди. Тогли кишлокда яшаётган ота-она узининг пойтахтда (ёки хорижда) тахсил олаётган, мехнат килаётган фарзанди билан замонавий технологиялар оркали дийдор куришиш, сухбатлашиш имкониятига эга булди. Фарзандларимиз хеч кимдан кам булмаган холда камол топмокда. Уларнинг баркамол авлод булиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит, имкониятлар яратилган. Бу имкониятлардан самарали фойдаланаётган узбекистонлик болалар халкаро даражада утказилаётган фан ва спорт мусобакаларида совринли уринларни кулга киритиб, Ватанимиз шухратини оламга ёйишмокда.
Бугунги кунда президент Ислом Каримов олиб бораётган тугри ва окилона сиёсат туфайли мамлакатимиз узининг кадимий обрусини кайта тиклади. Президентимизнинг “Узбекистон-бозор муносабатларига утишнинг узига хос йули” китобидаги: “Узининг миллий давлат манфаатлари устиворлигида узаро манфаатларни хар томонлама хисобга олиб, республика бирор бир буюк давлатнинг таъсир доирасига кирмаслиги даркор”, деган фикрлари бугунги кунда амалий ифодасини топмокда. Бугунги кунда халкаро хамжамият сафидан муносиб ва мустахкам урин эгаллаб бораётган Узбекистонимизга, унинг тарихан киска даврда кулга киритган улкан марраларига, эл-юртимизнинг маънавий илдизлари, урф-одат ва анъаналарига, бир суз билан айтганда, узбек характери, узбек табиатига бутун дунёда кизикиш ва хурмат тобора ортиб бормокда.
Сиёсий мустакиликни кулга киритган Узбекистонимиз иктисодий мустакиликка хам эга булди. Якин утмишда колок аграр республика булган, иктисодиётининг асосини пахтачилик ва пахтани кайта ишлаш корхоналари ташкил этган Узбекистоннинг бугунги кунда саноати тез суръатлар билан ривожланиб бораётган, замонавий ишлаб чикариш тармокларини барпо этиш хисобидан иктисодиётда саноатнинг улуши 25 фоизга етган, экспортбоп ва ракобатдош махсулотларнинг 60 фоиздан ортиги юкори технологияларга асосланган сохаларда ишлаб чикарилаётган, куч-кудрати ва салохияти юксалиб бораётган мамлакатга айланди. Истиклол йилларида “Шарк машъали” деб таърифланмиш мамлакатимизда бетимсол бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Улкан иншоотлар, равон йуллар, куприклар, гузал хиёбонлар, замонавий таълим муассасалари, бог ва богчалар, янги кишлоклар бунёд этилди. Юртимизнинг турли гушаларида амалга оширилаётган бундай оламшумул узгаришларда тараккиёт, фаровонлик сари катъият билан интилаётган халкимизнинг калб кури, бунёдкорлик салохияти, эртанги кунга булган мустахкам ишончи намоён булаётир. Махаллийлаштириш дастурининг хаётга татбик этилиши натижасида маиший техника махсулотларининг барчаси – кондиционер, телевизор, радио, компьтер, мобил телефонлар, планшет, чангютгич, дазмол, кир ювиш машиналари – узимизда ишлаб чикарилмокда, хатто хорижга экспорт килинмокда. Асакада енгил автомобиллар, Самарканда юк машиналари, автобуслар ишлаб чикарилмокда. Юртимиз, шахар ва кишлокларимиз киёфаси йилдан-йилга очилиб, тобора обод ва гузал булиб бораётгани, жумладан, кишлок жойларда намунавий лойихалар асосида замонавий уй-жойлар ва инфратузилма тармоклари барпо этилмокда.
Якинда Швейцарияда “Жахон иктисодий форуми” иктисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар рейтингини эълон килди. Узбекистон мазкур рейтингда 5-уринни эгаллади. Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Халкимизнинг тинимсиз мехнати, изчиллик билан олиб борилаётган кенг куламли ислохотлар туфайли кулга киритилаётган бундай улкан ютуклардан хар биримиз фахрланиб, бошимизни баланд кутариб яшашга хаклимиз”. Мустакилликнинг илк кунларидан бошлаб ахолимиз, биринчи навбатда кекса авлод вакиллари, хотин-кизлар ва ёшларга доимий эътибор ва гамхурлик курсатиш, уларнинг хукук ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни химоя килиш учун давлат бюджетидан ижтимоий эхтиёжлар, жумладан, ахолини куллаб-кувватлаш ва социал сохани мустахкамлашга ажратилаётган йиллик харажатлар изчил ошиб бормокда. Узбекистон кулга киритаётган бундай юксак натижаларнинг асосий омили ва мезони сифатида биринчи навбатда халкимизнинг фидокорона мехнати, одамларимизнинг дунёкараши, сиёсий онги, ижтимоий фаоллиги ортиб, фукаролик позицияси тобора кучайиб бораётганида деб тула ишонч билан айта оламиз. Мустакилликни мустахкамлашга заррача булса-да хисса кушаёганимиз бизнинг авлод такдири ва бахтидир.

Шарофидин Тулаганов
“Сиёсат” ахборот-тахлил маркази эксперти

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …