Главные новости
Главная / Иктисодиёт / БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади
<

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам тижорат рейслари йулга куйилди.

Фото: Getty Images

Бирлашган Араб Амирликларининг Flydubai компаниясига тегишли самолёт Дубай ва Тел-Авив уртасидаги мунтазам парвозлар доирасида Бен Хурион аэропортига кунди.

Ушбу муносабат билан утказилган маросимда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Тел-Авив ва Дубай уртасида тижорат рейслари бошланган кунни “тарихий кун” деб атади.

Нетаняху Тел-Авив ва Дубай уртасида мунтазам парвозларнинг бошланиши икки мамлакат уртасидаги муносабатларнинг ривожланишига хисса кушишини таъкидлаб, БАА ва Исроил уртасида имзоланган шартномага биноан хар икки мамлакат фукаролари бир-бирига визасиз ташриф буюришлари мумкинлигини эслатди.

Исроил БААни “яшил худуд” деб эълон килганлиги сабабли бу мамлакатдан келганларга карантин коидалари кулланилмайди.

Flydubai Дубай ва Тел-Авив уртасида кунига икки марта парвоз килади.

Исроил ва БАА 15 сентябр куни муносабатларни нормаллаштириш буйича келишув имзолаганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nS4_Hf_AVqnnf-j5TXUcs-85hmahaQYO

Хоразмда вилоят хокими уринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сумлик давлат буюртмасини ютган

Хоразмда вилоят хокимининг тайинланганига бир йил хам булмаган уринбосарининг укасига тегишли компания 20 млрд сумлик …