Главная / Спорт / Азиз Тургунбоев ишининг беш фигуранти футболдан вактинча четлатилди
<

Азиз Тургунбоев ишининг беш фигуранти футболдан вактинча четлатилди

Бир вактнинг узида икки клуб билан шартнома имзолашда гумон килинаётган Узбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Тургунбоевнинг можароли иши Футболчиларнинг макоми ва утиши буйича кумита томонидан урганиб чикилди. Куйида бу хакда УФА томонидан такдим этилган баёнот матни тулик келтириб утилади.

Азиз Тургунбоев ёзги трансфер ойнасига кадар дисквалификация килинди

Маълум булишича, Тургунбоевнинг “Навбахор” футболчиси сифатида ПФЛ руйхатидан утказилган шартномаси 2018 йилнинг 30 ноябрь куни уз якунига етган. У Футболчиларнинг макоми ва утиши буйича регламент бандларидан келиб чикиб, шартномаси якунига ярим йил вакт колганида бошка клублар билан музокара утказиши мумкин эди. Унинг бу хукукидан “Пахтакор” футбол клуби унумли фойдаланишга харакат килган хамда Азиз Тургунбоев билан 2018 йилнинг 5 сентябрь куни 2 йилга мулжалланган хамда 2019 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган шартнома имзолаган.

ohoazhnkqvfeqjsamssqh2wru0pxqzdl

Ишни урганиш жараёнида иштирок этган “Навбахор” томони бу шартномани мавхум колдиришга харакат килди. Бирок Азиз Тургунбоевнинг курсатмаси хамда мавсум якунланганидан сунг ПФЛ бош директори номига ёзган аризаси оркали маълум буладики, “Навбахор” футболчининг Тошкент клуби билан шартномаси бор экани хакида билса-да, 2018 йилнинг 29 ноябрь куни Тургунбоевни янги шартномага кул куйишга ундаган. Бунда “Навбахор” томони Тургунбоев билан 30 ноябрь куни якунига етадиган шартномани узайтирмаган, балки футболчига янги шартнома имзолатган. Кушимчасига, Тургунбоев вазият силлик хал этилишига ишонтирилган.

Мазкур иш жиддий тус олишни бошлаганига карамай, декабрь ойи экваторига келиб Тургунбоев “Пахтакор” билан навбатдаги шартномага имзо чеккан. Окибатда вазият бутунлай издан чиккан. Бунгача ПФЛ на “Пахтакор” ва на “Навбахор” билан тузилган шартномаларни руйхатга олган. Боиси, Узбекистонда кишки трансфер ойнаси 17 декабрга келибгина очилган. Боз устига, 2019 йилги мавсум учун регламентда жиддий узгаришлар килаётган ПФЛ юкоридаги каби холатларнинг олдини олиш максадида мухим янгиликка кул урганди. Унга кура, футболчи ва клуб уртасида имзоланаётган хар кандай шартнома роппа-роса 1 ой ичида ПФЛ руйхатидан утказилмаса, ташкилот унинг хакикийлигини тан олмайди. Мазкур коида 2019 йилнинг 1 январь кунидан кейин такдим этиладиган шартномалар учун тааллуклидир.

“Пахтакор” айнан 1 январь куни Азиз Тургунбоев билан тузилган шартномани Осиё Чемпионлар лигасига руйхатдан утказиш учун олиб келди. Бу вакт ичида “Навбахор” футболчи билан тузилган шартномани такдим этмади. Наманган клубининг Тургунбоев билан тузилган шартномаси УФА комиссияси мазкур ишни урганишни бошлаганидан кейингина курсатилди. Вахоланки, “Навбахор” бошка клуб билан шартномаси бор булган футболчини Кримда ташкил этилган йигинга жалб килган. “Пахтакор” томони эса айнан шундан келиб чикиб ПФЛга шикоят аризаси билан чиккан.

Урганишлар натижасида Азиз Тургунбоевнинг икки клуб билан шартнома имзолагани аникланди. Бу эса Футболчиларнинг макоми ва утиши буйича регламентнинг 5.43 бандига зиддир. Шунингдек, Тургунбоев бир вактнинг узида ПФЛ вакилларига хам икки хил истагини билдирган. Хусусан, у 2018 йилнинг 3 декабрь куни “Пахтакор”да уйнашни истаётгани, бирок унинг бу карорига “Навбахор” томонидан босим булаётгани хакида уз кули билан ариза ёзиб кетган. 2019 йилнинг 1 январь куни эса “Пахтакор” билан тузилган 5 сентябрь санасидаги шартномани бекор килишни сураб ариза ёзган. Шу йилнинг 2 февраль куни булиб утган йигилишда эса босим “Пахтакор” клуби вакиллари томонидан килингани борасида курсатма берган.

Азиз Тургунбоевнинг миллий терма жамоа футболчиси экани, бундай можароли ишга биринчи бор аралашиб колаётгани хамда бошка бир катор омиллар хисобга олиниб, футболчига нисбатан енгилрок жазо тайинланди. Эндиликда у 2019 йилнинг 9 июль санасига кадар футболга алокадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация килинади. Мазкур вакт давомида Тургунбоев Суперлига хамда Про-лига “А” клублари билан шартнома имзолай олмайди.

Мазкур масала узбекистонлик колган футболчилар учун хам сабок булиши керак. Бундан буён юкоридаги каби холатлар жиддий урганиб чикилади ва регламентга зид иш килганлар янада жиддийрок жазоларга тортилади. Азиз Тургунбоев ишидаги колган деталлар, клубларнинг бу можародаги иштироки ва роли, улар томонидан йул куйилган хато ва камчиликлар юзасидан комиссия уз карори куйида маълум килинади.

Мураббий Илхом Муминжонов 1 йилга футболдан четлаштирилди

2018 йилнинг катта кисмида “Навбахор” бош мураббийи сифатида ишлаб келган Илхом Муминжонов футболга алокадор барча турдаги фаолиятдан 1 йилга дисквалификация килинади. Бу хакдаги карор Интизом ва одоб-ахлок кумитаси томонидан кабул килинди.

Кайд этиш керак, Тургунбоев можаросини факатгина Футболчиларнинг макоми ва утиши буйича комиссиягина хал кила олмасди. Вокеага алокадор булган барчага одилона санкциялар куллаш учун УФА Интизом ва одоб-ахлок кумитасини хам ишга жалб килди. Мазкур кумита Илхом Муминжонов томонидан йул куйилган хамда касб этикасига тугри келмайдиган бир катор жараёнларни аниклади.

Жумладан, Муминжонов Азиз Тургунбоевни 2018 йилги мавсумда хам “Навбахор” шарафини химоя килишга кундиради. Бирок кейинчалик ундан уз манфаатлари йулида фойдалана бошлайди. Бирламчи, Муминжонов уз шогирдини футбол агентлари билан таништиради. Яъни, Тургунбоев Муминжоновнинг тавсиясига кура Александр Митрофанов бошчилигидаги агентлар билан хамкорлик кила бошлайди. Митрофанов номидан битимни узбекистонлик Рустам Шоймардонов имзолайди. Сухбат давомида Тургунбоев Митрофановни умуман танимаслигини, шартномани Шоймардонов билан тузганлигини айтди. Муминжонов эса бу хакда Тургунбоевдан яхширок маълумотга эга. Бирок асосий деталларга келганда, у куп нарсадан бехабар эканлигини кайд этмокда. Мазкур битимдан Муминжонов моддий манфаат курганми ёки йук деган саволга мураббий рад жавобини берди.

Иккинчидан, Муминжонов узи бошчилик килаётган “Навбахор” клубининг чемпионлик йулидаги принципиал ракиби булган “Пахтакор” карамогига Тургунбоевни узи олиб боради. Бунда футболчи билан куп йиллик эмас, бир йиллик шартнома тузилгани, энди эса футболчи янги жамоага эркин агент сифатида йул олиши каби масалалар ётибди. Яъни, “Навбахор” уз кашфиётининг ортидан хеч кандай молиявий фойда курмайди. Муминжонов юкоридаги келишувдан кандайдир манфаат кургани борасидаги саволга хам рад жавобини берди. Бирок мураббий узи учун ракиб булган клуб манфаатларига нима учун хизмат килиб юрганини изохлай олмади.

Учинчидан, Муминжонов “Навбахор”да футболчилар билан айнан узи хисоб-китоб килгани аникланди. Мураббийнинг асл вазифаси футболчиларнинг спорт формаси билан ишлаш булса-да, Муминжонов клубда хисобчи хам булган ва хомийлар томонидан берилган маблагларни узи билганича таксимлайверган.

Этика кумитасининг даъвосига кура, юкоридагиларнинг барчаси одоб-ахлок нормаларига тугри келмайди. Узи пул топаётган клуб манфаатларига хизмат килиш урнига, унинг ичида туриб бошка клуб билан олди-бери килишни афзал курадиган мураббий вактинчалик булса-да футболдан четда юргани маъкул деб топилди ва Муминжонов 1 йилга футболдан дисквалификация килинди.

Шамшод Сариков, Русал Акромов ва Жаъфар Ирисметов 6 ойга дисквалификация килинди

Мамлакат футболини ривожлантириш йулида “Пахтакор” ва “Навбахор” рахбарияти катта хажмдаги ишларни амалга оширмокда. Хусусан, “Пахтакор” инвесторлари ва Наманган вилояти хокимининг хизматларини алохида эътироф этиш керак. Бирок уларнинг ишончида булса-да, аслида регламентда белгилаб куйилган талабларни писанд килмайдиган, улардан яхши хабардор булмаслиги окибатида, уз клублари шаънига путур етказадиган кадрлар хам учраб турибди. Юкоридаги икки кумита узаро келишиб, мана шундай кадрларнинг уч нафарини 6 ойга футболдан четлаштирди.

“Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов узи фаолият олиб бораётган клуб Азиз Тургунбоевнинг трансфери масаласи юзасидан “Навбахор”га расмий чикиш килмаган булса-да, футболчининг узи, жамоа мураббийи Илхом Муминжонов хамда футбол агентлари билан бемалол иш олиб бораверган. Яъни, Тургунбоевнинг “Навбахор” билан шартномаси якунига 6 ойдан купрок вакт булса-да, Ирисметов регламентга зид равишда клубни расмий огохлантирмай, у билан алокага чикаверган. Сухбат давомида Ирисметов буни узи тан олди.

Шунингдек, Ирисметов “Навбахор” билан иккинчи шартномага кул куймаслик, бу регламентнинг бузилиши булиши хакида Тургунбоевни тугри огохлантирган. Бирок спорт директори сифатида узи юкоридаги хатога йул куйган, шунингдек, “Пахтакор” таркибига келиб кушилмаса, футболчини 2 йил футболдан четлаштириб юбориш билан куркитган. Вахоланки, бу ишни у УФА оркали хал килиши мумкин эди. Футболчига булган босим эса ортикча.

“Навбахор” вице-президенти Шамшод Сариков эса Тургунбоев ишини силлик килиб юбориш борасидаги пуч ёнгок билан футболчининг куйнини тулдириб, уни иккинчи шартномага ундаган хамда унга кул куйдирган. Шунингдек, ПФЛ руйхатдан утказган бошка клуб футболчисини хеч кимни огохлантирмай, Крим йигинига олиб кетган. Регламентни юкоридаги каби масалалари унга тушунтирилганда, Сариков улардан бехабарлиги, бошка нарсадан умид килгани, бошкача уйлагани каби важларни келтирди. Шундан келиб чикиб, УФА Сариковга хам футбол борасидаги билимларини ошириб олиш учун имконият беришга карор килди ва уни хам Ирисметов каби 6 ойга футболда четлатди.

Кушимчасига, футбол хакида етарлича тасаввурга эга булмаган, уз вазифасига нолойик деб топилган “Навбахор” бош директори Русал Акромов хам футболдан 6 ой “дам олади”. У мазкур масалаларни уз назоратига олмагани, регламент хакида тасаввури йуклигини тан олиб утди.

Бу икки тарафнинг уйинлари сабаб хукукий саводи етарлича булмаган бир футболчи азият чекди. Шунинг учун хам факатгина Тургунбоевнинг дисквалификация булиб кетиши адолатдан булмасди. “Пахтакор” ва “Навбахор” рахбарияти уз спорт директорига, вице-президентига ишониб иш курган ва вокеанинг барча тафсилотларидан бохабар булмаган. Юкоридагиларни инобатга олиб, Азиз Тургунбоев билан тузилган хар кандай шартномалар уз кучини йукотган деб топилади. Яъни, 9 июлга кадар Тургунбоев хеч бир клуб билан алокага чикмайди, аммо шу санадан эътиборан эркин агентга айланади. Тургунбоев билан келишиш вактида хозир булган, бирок унинг бошига иш тушган вактда химоя учун келмаган футбол агентлари билан хамкорлик давом этиши ёки этмаслигини унинг узи хал килади. УФА эса узбекистонлик футболчиларни бу каби ишларда шошилмасликка ва уйлаб карор чикаришга чакиради.

Хулоса

ПФЛ айни вактда регламент масаласида катта узгаришларни амалга оширди. Бундан буён шартномалар, футболчи ва мураббийларнинг этика масалалари жиддий назоратда булади ва хар ким килмиши учун жавоб беради. Футболдан четлаштирилган шахслар билан алокага урнатган, улардан футболга оид ишларда фойдаланган хар кандай тарафни жиддий санкциялар кутади. Шунингдек, футболга аралашгани аникланса, юкоридаги шахслар бундан хам огиррок санкцияларга дучор булади.

УФА “Пахтакор” ва “Навбахор” футбол клубларини юкоридаги каби масалаларга жиддий эътиборда булишга чакиради. Кейинги сафар клублар катта жарималарга тортилиши ёки футболчиларни руйхатдан утказиш хукукидан махрум килиниши мумкин. Юкоридаги карорлар икки кумита аъзолари томонидан белгиланган тартибда кабул килинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

eBuSAuLkGYVF1mb6OA1GmJDzjbCiTTZs

Евро-2020 саралаши. Англия маглуб булди, Франция ва Туркияда кийин галаба

Евро-2020 саралаши доирасида А, В ва Н гурухларида 7-тур уйинлари булиб утди. А гурухида Англия …