Главная / Жамият / Азиз Икромов: «Прописка сузи урнига «кайд этиш» суз бирикмаси ишлатилади»
<

Азиз Икромов: «Прописка сузи урнига «кайд этиш» суз бирикмаси ишлатилади»

Прописка сузи амалдан чикарилиб, урнига “кайд этиш” суз бирикмаси ишлатилади

Фото: Халкаро пресс-клуб

Халкаро пресс-клубнинг давлат дастури лойихасининг давлат ва жамият курилиши тизимини такомиллаштириш, суд-хукук сохасини ислох килиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний багрикенгликни таъминлаш хамда ташки сиёсат сохаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-мохиятига багишланган сессияси булиб утмокда.

Унда Олий Мажлиснинг юкори ва куйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этишмокда.

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири уринбосари Азиз Икромов прописка сузи амалдан чикарилишини маълум килди.

“Прописка –  эскидан колиб кетган тизим. 2011 йилдан хозирга кадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фукаро, Тошкент шахрида эса 200 минг фукаро доимий пропискага утган.

Эндиликда прописка сузи амалдан чикарилиб, урнига “кайд этиш” суз бирикмаси ишлатилади”, – деди ички ишлар вазири уринбосари.

Бундан олдин, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари учун Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида кучмас мулкка эга булишда доимий прописка мавжудлиги хакидаги талабни бекор килиш мулжалланаётгани хабар берилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

regnum_picture_15863670751960318_big

Туркманистонда банкоматлар буш ва дуконлар банк карталарини кабул килмайди

Туркманистонда ижтимоий-иктисодий вазият ёмонлашишда давом этмокда – пойтахт ва минтакаларда банкоматларда накд пул йук, куплаб …