Главные новости
Главная / Маданият / Азадаги кулгу
<

Азадаги кулгу

kuz-yoshИнсон хаётда сунийликдан кочмоги, камтар ва самимий булишга уринмоги лозим. Чунки хар кандай ишдаги сохталик уз сохибини уятга куйиши, балки шарманда килиши хам мумкин. Келинг сизга вокеъ бир хикояни сузлаб берсам:
Аллохнинг иродаси ила бир хонадонга мусибат етиб, оила бошлиги вафот этади. Бу вазиятларда одатда аёллар хисларига жуда эрк бериб юборишади. Рахматли маййитнинг узатилиб кетган “мехрибон” кизлари бор эди. Табиийки, улар оталари вафотидан каттик таъсирланадилар. Йиги-сигини бошлаб юборадилар. Узлари етмагандек укаларининг аёлларига яъни келинларига бир хилда румол уранглар деб буйрук беришади. Улардан бири: “Хамма караб турибди, сизлар хам йигланглар. Отамни айтиб-айтиб йигланглар. Каттик ер елкаларига ботган вой отам-ей! денглар”, дея нима деб йиглашни уктирибди. Йиги, куйиниш дилдан булса бошка, аммо бировнинг зури билан булса-чи? Келинлар хам хамма караб турибди дея айтилган буйрукка сузсиз итоат этишибди, кейин: “Каттик ердан каталаб чиккан вой отам” деб бойчечак кушигига адаштириб йиглай бошлашибди. Ана сизга хангома, мана сизга хангома. Эшитганлар кулгудан узларини зурга тийибдилар.
Сир эмаски туй ва мотам сингари маросимларда аёлларимиз бош ролни ижро этишади. Турли бидъатлар, исрофгарчиликлар бошида айнан узлари турадилар. Илмсизлик ёки билиб турсалар хам кайсарлик окибатида купгина кунгилсизликларга сабабчи булишади. Бу хакда жуда куп гапирилган, такрор-такрор эшитганимиздан хатто ёд булиб кетган булса ажаб эмас. Амал килиш вакти келмадими?!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LUTD0pUznvBSkUAIEyOwNPGqJB_f497Z

Котилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз хам керак булмайди

Биргина мавзу бутун дунёдаги энг мухим жараёнларни хам, муаммоларни хам четга сурди – коронавирус. Бутун …