Главные новости
Главная / Жамият / Автомобилларнинг махсус рухсатномасиз харакатланиш вактлари буйича маълумот берилди
<

Автомобилларнинг махсус рухсатномасиз харакатланиш вактлари буйича маълумот берилди

Кучайтирилган карантин шароитида автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) харакатланишга факатгина куннинг муайян вактида, яъни эрталаб 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача тегишли худуд доирасида рухсат берилади.

ЙХХББ бошлиги Олим Саидов  9 июль куни утказилган матбуот анжуманида Махсус комиссиянинг ушбу карорини изохлаб утди.

«Республика Махсус комиссияси карори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан Республика микёсида автотранспорт воситаларининг харакатини чеклашни назарда тутувчи бир катор тартиблар жорий этилмокда.

Унга кура, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чикиши тухтатилади. Тошкент шахридан Тошкент вилоятига хамда Тошкент вилоятидан Тошкент шахрига кириб-чикиш бундан мустасно.

Жамоат транспорти харакати тухтатилади.

Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) харакатланишга факатгина куннинг муайян вактида, яъни, эрталаб 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача тегишли худуд доирасида рухсат берилади. Бунда Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри микёсида фукароларнинг иш жойига бориб келиши, дори воситалари, озик-овкат ва бирламчи махсулотларни харид килиши учун харакатланишга рухсат берилади. Автотранспорт воситаларининг харакатланиши давомида эса санитария-гигиена коидаларига катъий риоя этиш талаб этилади», деб тушунтирди Олим Саидов.

ЙХХББ бошлигининг кушимча килишича, 10 июлдан бошлаб вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шахарлари атрофидаги йул патрул масканлари хизматлари, блокпостлар ва тусик постлари фаолияти Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучлари хамда Санитария эпидимология назорати давлат инспекцияси вакиллари жалб килинган холда кучайтирилади.

Карантин даврида шунингдек, фукароларнинг мототранспорт, скутер хамда велосипедда харакатланиши буйича хам маълум тартиблар амал килади.

Жумладан, бунда факатгина тиббий никобдан фойдаланган холда, хаётий зарур эхтиёжлари (дори воситалари, озик-овкат ва биринчи даражадаги воситаларни харид килиш, шифокор куригига мурожаат килиш) учун рухсат берилади.

«Шунингдек, транспорт воситаларининг харакатланиши учун Адлия вазирлиги, ДХА томонидан илгари берилган махсус рухсатномалар карантин чекловлари амал килиш даврида кулланилади.

Рухсатномаси мавжуд булмаган холда харакатланаётган автотранспорт воситалари эгаларига эса маъмурий жавобгарлик чораларини куллаш ва автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига жойлаштириш назарда тутилган», деб Олим Саидов сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mrveHu-vW0N026FFy_4ikJlCoqRBs1fn

Намангандаги богча тарбиячисининг жазоланиши адолатданми?

Ижтимоий тармокларда богча тарбияланувчилари учун видеодарс тайёрлаётган тарбиячи опанинг видеоси таркалди. Видеолавха сунгида тарбиячининг дарсга …