Главные новости
Главная / Технологиялар / Австралия куёш панелларини ишлатиш буйича хакикий инкилобга якинлашди
<

Австралия куёш панелларини ишлатиш буйича хакикий инкилобга якинлашди

Австралия энергетика бозорининг оператори фикрича, 10 йилдан сунг куёш панеллари анъанавий электр станцияларини тулик алмаштириш имкониятига эга булади. Бу хакда Clean Technica ёзмокда.

Австралияда электр станцияларининг минимал кувват сарфлаш рекорди янгиланди. У аввалги рекорд – утган ойги 786,42 МВт билан солиштирганда 587 МВт.га тушди. Афтидан, хамма нарса об-хавода – хозир Жанубий ярим шарда эрта бахор булиб турибди ва хеч ким кондиционерларни ёкмайди. Натижада, Жанубий Австралия штатида куёш панеллари жами энергия ишлаб чикариш кувватининг 47,8 фоизи билан таъминлади.

Австралия оператори фикрича, 2019 йилга келиб минимал энергия истеъмоли рекорди 354 МВт.га етиши, 10 йилдан сунг эса уйларнинг томларида жойлашган куёш панеллари электр станцияларини тулик алмаштириши мумкин. Худди шундай тахмин Гарбий Австралияга хам тааллуклидир.

Куёш панеллари коронгу пайтда ишламайди, бир кун давомида йигилган энергияни хам саклаб кола олмайди. Шу сабабдан уй эгалари умумий электр тармогига уланиши керак. Бирок, кундуз куни бунга эхтиёж колмайди, шунинг учун Жанубий Австралия кечки ва кундузги вакт ичида электрга булган талаб уртасидаги фаркни сезиларли даражада камайтирган биринчи минтакага айланди. Куп жихатдан, бу куёш панеллари нархининг сезиларли пасайиши билан боглик.

Энди Австралияда кун давомида йигилган куёш энергиясидан кечкурун фойдаланиш имконини берадиган саклаш тизимларини яратиш устида ишлашмокда. Бундан ташкари, шамол энергияси купинча шахарчалар электр эхтиёжининг 100 фоизини таъминлаши мумкин. Шу сабабли, энергия станциялари учун «асосий юк» тушунчасини кайта куриб чикиш ва кайта тикланадиган энергия манбаларининг купайиб бораётганлигини инобатга олган холда, имкониятларни мослашувчан равишда кайта таксимлашни урганиш керак.

Шу билан бирга, австралиялик меъморлар йилига атиги 3 доллар сарфлайдиган аклли уйни куришди. У кун давомида куёш нурини туплаб, шу иссиклик билан хонани киздириш имкониятига эга.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

05-2

Apple пульсни улчовчи ва тез ёрдам чакирувчи “аклли” адёлга патент олди

Apple инсоннинг юрак уриши, тана харорати ва нафас олиши тезлигини тахлил килувчи “аклли” адёлга патент …