Главные новости
Главная / Жамият / Авиакатнов ва поезд йуловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор килинди
<

Авиакатнов ва поезд йуловчиларига коронавирусга тест топшириш талаби бекор килинди

Республика махсус комиссияси карори билан, ички йуналишлардаги авиарейслар ва поездлар йуловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор килинди.

18 майдан бошлаб Тошкент шахридан Нукус, Урганч, Термиз шахарларига авиакатновлар хамда Навоий, Бухоро, Карши шахарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ва Фаргона водийсига темир йул катнови учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

18 май куни Республика махсус комиссияси ушбу талабни бекор килди.

Хабар килинишича, бунда ахолининг карантин шароитидаги иктисодий холати ва харакатланиш вактида йуловчиларнинг ижтимоий масофа саклашига шароит мавжудлиги эътиборга олинган.

Шунингдек, фукароларнинг худудлараро харакатланишида ортикча нокулайликлар юзага келишининг олдини олиш максад килинган.

Эндиликда юкорида курсатилган рейслар буйича харакатланаётган йуловчилардан коронавирус инфекциясига тест тахлиллари олингани хакидаги маълумотнома талаб этилмайди.

«Шу билан бирга, авиа ва темир йул катновларини ташкил этишда барча карантин коидаларига амал килиш, шу жумладан, йуловчилар сонини камайтириш, дезинфекция килиш ва бошка санитария талаблари сузсиз бажарилиши талаб этилади», – дейилади Махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб утамиз, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг 16 майдаги карори билан йуловчиларнинг тест топшириши нархи 224 минг сум этиб белгиланган эди.

Утган хафта махаллий йуналишлардаги авиа ва темир йул катновлари буйича вактинчалик тартиб эълон килинди. Унга асосан, йуловчилар хаво кемалари ва темир йул вагонларига ижтимоий масофани саклаган холда жойлаштирилади.

Тана харорати 37 С дан юкори булган йуловчиларга рухсат берилмайди, бундай холатларда чипта пули белгиланган тартибда кайтариб берилади.

Йуловчиларнинг катнов вактида самолёт салонида ва вагонлар буйлаб харакатланиши (хожатхонадан фойдаланиш холатлари бундан мустасно), химоя никоблари ва кулкопларни ечишига рухсат берилмайди (йуловчиларнинг сув ичиш холатлари бундан мустасно).

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …