Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Авиаёкилги ва аэропорт йигимлари нархи арзонлаштирилади − Транспорт вазири
<

Авиаёкилги ва аэропорт йигимлари нархи арзонлаштирилади − Транспорт вазири

Узбекистонда авиакомпаниялар учун аэропорт йигимлари 20 фоизга, авиаёкилги нархи уртача 100 долларга арзонлаштирилади.

Фото: KUN.UZ

Транспорт вазири Элёр Ганиев Узбекистоннинг хорижий авиакомпаниялар учун жозибадорлигини саклаб колиш максадида амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди.

“Авиация бозорининг энг мухим элементи авиаёкилги хисобланади. Хозирги вактнинг узидаёк авиаёкилгининг киймати 110-120 долларга арзонлаштирилган. Бу кейинчалик хам давом эттирилади. Авиаёкилги нархи минтака бозоридаги уртача нархдан ошиб кетмаслигини доимий равишда назорат килиб борамиз”, − дейди Элёр Ганиев.

Вазирга кура, Uzbekistan GTL заводининг ишга туширилиши авиаёкилги такчиллиги муаммосини хал килиши кутилмокда.

“Биз Uzbekistan Airways’ни тулик авиаёкилги билан таъминлаш имконига эга эмас эдик. Шунинг учун бу махсулотни импорт килишга тугри келарди. Жорий йил якунига кадар Uzbekistan GTL заводи ишга тушса, бу масала уз ечимини топади.

“Завод бир йилда 1,7 млн тонна авиаёкилги, шу жумладан, 300 минг тонна авиакеросин ишлаб чикариши мулжалланган”, − дея таъкидлайди транспорт вазири.

Маълум килинишича, хорижий авиакомпанияларга кулайлик яратиш, мамлакатнинг авиацион жозибадорлигини ошириш максадида аэропорт йигимларини 20 фоизга камайтириш режалаштирилган.

“Аэропорт хизматлари учун йигимларнинг 20 фоизга арзонлаштирилиши авиацион жозибадорликни кескин оширади. Бу оркали Узбекистонни хам юк, хам йуловчи ташиш нуктаи назардан кулай мамлакатга айлантиришга эришилади”, − деди Элёр Ганиев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

v5U4cs-woXodyeSwoCAUa-wwQxtpIYEm

«UzAuto Motors» ишида суд карори кабул килинди

30 октябрь куни «UzAuto Motors» иши буйича суднинг хал килув карори кабул килинди. Жамоатчилик ушбу карордан …