Главные новости
Главная / Маданият / Ашуро куни рузаси фазилати
<

Ашуро куни рузаси фазилати

ashuro-kuniМухаррам ойининг унинчи куни Ашуро куни дейилади. Бу куннинг узига хос фазилати бор. Бу хакда куплаб ривоят ва хадислар келган.

عَنْ حَاجِبِ بْنِ عُمَرَ عَنْ الْحَكَمِ بْنِ الأَعْرَجِ قَالَ: انْتَهَيْتُ إِلَى ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا وَهُوَ مُتَوَسِّدٌ رِدَاءَهُ فِي زَمْزَمَ فَقُلْتُ لَهُ: أَخْبِرْنِي عَنْ صَوْمِ عَاشُورَاءَ فَقَالَ: إِذَا رَأَيْتَ هِلاَلَ الْمُحَرَّمِ فَاعْدُدْ وَأَصْبِحْ يَوْمَ التَّاسِعِ صَائِمًا قُلْتُ: هَكَذَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُومُهُ قَالَ: نَعَمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِيُّ.

   Хожиб ибн Умар Хакам ибн Аърождан ривоят килади: “Мен Ибн Аббос розийаллоху анхунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рузаси хакида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Мухаррам ойи хилолини курсанг, хисобини килиб, туккизинчи куни руза тут”, деди. Мен: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай руза тутармидилар?” деб сурагандим, у: “Ха”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ахмад, Ибн Хузайма, Ибн Хиббон ва Табароний ривояти).
Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган руза билан чамбарчас боглик. Яхудийлар Ашуро кунини улуглаб, бу кунда руза тутардилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бундан хабар топганларидан кейин узлари руза тутдилар ва умматларини хам руза тутишга буюрдилар. Хатто Ашуро куни рузаси утган бир йиллик гунохларга каффорат булишини хабар килдилар. Бу хакидаги ривоятни куйид куриб чикамиз. Хозир эса юкорида келган ривоятга эътибор каратамиз.
Бу ерда Мухаррамнинг унинчи эмас, балки туккизинчи куни руза тутиш хакида гап кетмокда. Бунинг сабабини куйидаги ривоятни урганиш оркали билиб оламиз.

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: حِينَ صَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللهُ صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ قَالَ: فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرِيُّ.

    Ибн Аббос розийаллоху анхудан ривоят килинади: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Ашуро куни рузасини тутганларида уша куни руза тутишга (бошкаларни хам) буюрдилар. Шунда: “Эй Расулуллох, бу кунни яхудий ва насронийлар улуглашади”, дейилди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Келаси йил, иншааллох, туккизинчи куни хам руза тутамиз”, дедилар. Келаси йил келмасдан аввал Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, Абу Довуд ва Табароний ривояти).
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Ашуро куни, яъни Мухаррам ойининг унинчи куни руза тутиб юрардилар. Баъзи сахобалар яхудий ва насронийлар бу кунни улуглашиб, байрам килишларини айтишганида, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам келаси йили, туккизинчи куни хам руза тутишни ният килдилар. Аммо келаси йил келмасидан аввал у зот Аллох даргохига рихлат килдилар. Аммо Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ниятлари, килишни режалаштирган ишлари хам суннат хисобланади. Демак, Мухаррам ойининг ёлгиз унинчи куни эмас, балки туккизинчи ёки ун биринчи кунлари хам руза тутиш максадга мувофик. Одатда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам яхудий ва насронийларга тескари иш килиб келганлар. Бу ерда хам шу одатни куриш мумкин. Айнан уларга ухшаб колмаслик учун хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Ашуродан бир кун олдин руза тутишни ният килганлар.

عَنْ الْحَسَنِ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِصَوْمِ عَاشُورَاءَ يَوْمَ الْعَاشِرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثُ ابْنِ عَبَّاسٍ حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

    Хасан Ибн Аббосдан ривоят килади: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Ашуро куни рузасини унинчи куни тутишга буюрганлар” (Термизий ривоят килган ва: “Ибн Аббоснинг ривояти хасан-сахих”, деган).
Бу аввалда булган иш. Яъни, Набий соллаллоху алайхи ва саллам яхудий ва насронийлар Ашуро кунини байрам килишларидан хабар топгунларигача Мухаррам ойининг унинчи куни руза тутиб келганлар ва бошкаларни хам бу ишга таргиб килганлар. Юкоридаги ривоятда айтилган иш содир булгач, туккизинчи куни хам руза тутишни ният килганлар. Мана шу уч ривоятни жамлаб умумий хулоса чикариш мумкин:

1. Мухаррам ойининг ёлгиз унинчи куни эмас, балки бир кун олдин ёки бир кун кейинги кунда хам руза тутиш Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларидир.

2. Юкоридаги Ибн Аббос томонидан айтилган “туккизинчи куни руза тутган холингда тонг оттир”, деган кавли “туккизинчи ва унинчи кунлари руза тутасан”, деган маънони англатади.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلاَّ هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

    Ибн Аббос розийаллоху анху ривоят килади: “Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ушбу кун – Ашуро куни ва ушбу ой, яъни Рамазон ойи рузасини истаганчалик (интик булганчалик) бошка кун ва ойларнинг рузасини афзал курмас эдилар” (Бухорий, Муслим ва Насоий ривояти).
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам икки хил рузани интик булиб кутардилар. Булар Ашуро куни рузаси ва Рамазон ойи рузаси. Рамазон ойи рузаси фарз. Уни тутган банда чексиз ажр-савобга эришади. Бу ой фазилати ва унда тутиладиган руза хакида канча гапирса, шунча оз. Аммо мазкур ривоятда Ашуро кунининг рузаси хам канчалик фазилатли экани айтилмокда. Зеро, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бирон амални килишга бехикмат интик булмаганлар. У зот качон Мухаррам ойи келар экан, уша кунда руза тутаман, деб интизорлик билан кутдиларми, демак, бу кунда руза тутиш, бошка солих амалларни килиш максадга мувофик. Биз хам Пайгамбаримизга эргашиб, Рамазон ва Ашуро рузаларини интикиб кутишимиз ва уларни рисодаладгидек адо этишга харакат килишимиз керак.

عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ يَوْمُ عَاشُورَاءَ تَصُومُهُ قُرَيْشٌ فِي الْجَاهِلِيَّةِ وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُومُهُ فَلَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ صَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ فَلَمَّا فُرِضَ رَمَضَانُ تَرَكَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَمَنْ شَاءَ صَامَهُ وَمَنْ شَاءَ تَرَكَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَمَالِكٌ وَأَحْمَدُ.

    Хишом ибн Урва отасидан, отаси Оиша розийаллоху анходан ривоят килади: “Жохилият даврида Курайш Ашуро куни рузасини тутардилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам ушбу кун рузасини тутардилар. У зот Мадинага борганларида хам бу кун рузасини тутдилар ва бошкаларни хам руза тутишга буюрдилар. Рамазон ойи рузаси фарз булганида Ашуро куни руза тутишни тарк килдилар. Бас, ким хохласа тутар. Хохламаганлар тутмас эди” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Доримий, Молик ва Ахмад ривояти).
Ушбу ривоятда айтилишича, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар булганларидан то хижрий иккинчи йилгача Ашуро куни рузасини тутганлар ва бошкаларга хам ушбу кун рузасини тутишни буюрганлар. Хижрий иккинчи йилда Рамазон ойи рузаси фарз булганидан кейин у зот Ашуро куни рузаси ихтиёрий экани, хохлаганлар тутиши ва хохламаганлар тутмаслиги мумкинлигини маълум килдилар.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ: مَا هَذَا قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

    Ибн Аббос розийаллоху анхудан ривоят килинади: “Набий соллаллоху алайхи ва саллам Мадинага борганларида яхудийлар Ашуро куни руза тутаётганларини куриб, “Бу нима?” деб сурадилар. Шунда: “Бу хайрли куни булиб, унда Аллох бани Исроилни душманларидан куткарган. Шу сабаб Мусо ушбу кунда руза тутган”, деб жавоб берилди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эса: “Мен Мусога сизлардан кура хаклирокман”, дедилар ва ушбу кун рузасини тутиб, бошкаларни хам руза тутишга амр килдилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти).
Бу ривоятда яхудийлар нима сабабдан Ашуро куни байрам килишлари баён килинмокда.
Аллох таоло айнан шу куни Мусо алайхис салом ва Бани Исроил кавмини Фиръавн зулмидан куткарган экан. Яхудийлар мана шуни сабаб килиб, бу кунда руза тутар эканлар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам буни эшитиб, Мусо алайхис саломга яхудийлардан кура мусулмонлар хаклирок эканини айтдилар ва Ашуро куни руза тутишга амр килдилар.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَهْلُ خَيْبَرَ يَصُومُونَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ يَتَّخِذُونَهُ عِيدًا وَيُلْبِسُونَ نِسَاءَهُمْ فِيهِ حُلِيَّهُمْ وَشَارَتَهُمْ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَصُومُوهُ أَنْتُمْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ فِي السُّنَنِ الْكُبْرَى.

    Абу Мусо розийаллоху анхудан ривоят килинади: “Хайбар ахли Ашуро куни руза тутар, ушбу кунни байрам килиб нишонлар, хотинларига уша кунда такинчоклар тактириб, ясантиришар эди. Буни курган Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Бас, сизлар хам ушбу кун рузасини тутинглар!” дедилар” (Бухорий, Муслим, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ривоят килган).
Бу ривоятда хам яхудийлар Ашуро кунини узгача кайфиятда байрам килишлари, хусусан бу кунда руза тутишлари айтилмокда. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам яхудийларнинг бу ишларини куриб, мусулмон Мусо алайхис саломга улардан кура якинрок эканини айтиб, уз умматларини Ашуро куни руза тутишга буюрдилар.

وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.

    Абу Катодадан ривоят килинишича, Набий соллаллоху алайхи ва саллам: “Ашуро куни рузаси утган йилги гунохларга каффорат булишидан умид киламан!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ахмад ривояти).
Бу хадисдан Ашуро куни тутиладиган рузанинг канчалик фазилатли экани маълум булади. Бошка ой ёки кунларда тутиладиган руза туфайли банданинг гунохлари кечирилиши айтилса-да, бирок канча гунохи магфират килиниши аник баён килинмаган. Ушбу ривоятда эса Ашуро куни руза тутган банданинг аввалги йилда килган гунохлари кечирилиши маълум килинмокда.
Кайси банда ният ва ихлос билан Ашуро куни рузасини тутса, ваъда килинган ажр-мукофот ва кичик гунохлари кечирилишига эришади. Бу имкониятни кулдан бой бермаслик, фурсатни ганимат билиб, солих амалларда пешкадам булиш хар бир мумин инсоннинг бурчидир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …