Главные новости
Главная / Сиёсат / Асрий муаммо яна хуруж килди. АКШда нималар булмокда?
<

Асрий муаммо яна хуруж килди. АКШда нималар булмокда?

Илон Маск ва жамоаси коинотга фазогирларни юборган бир вактда АКШ бошка муаммо гирдобига уралашиб колди. «Сехрли диёр»да одамлар яшай бошлагандан буён мавжуд булган иркчилик можароси яна хуруж килди. Бу гал ахвол жуда жиддий…

Фото: Reuters

46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд 26 май куни полиция томонидан кулга олинаётганда вафот этди. Ок танли полициячи Дерек Шовин 7 дакика давомида Флойднинг юзини алфальтга босган холда ушлаб турган ва окибатда нафаси бугилган Флойд вокеа жойида жон берган. Уч нафар полициячи барчасини томоша килиб турган. Бу эса мамлакатда иркчиликка карши кескин намойишлар утказилишига сабаб булди. Ахвол жуда жиддий, чунки энди намойишлар тухтатиб булмайдиган даражада катта масштабда давом этмокда.

У сохта пул билан сигарет харид килишда гумонланган

Одамларнинг норозилигига сабаб булган нарса шуки, Флойд терроризм ёки бошка жиддий жиноятлар содир этгани учун бундай ноинсоний тарзда азобланмаган. У шунчаки дуконда сохта пулга сигарет сотиб олганликда гумонланган. Гумондорни эса «демократия отаси» эканига даъво килмайдиган бошка мамлакатларда хам бундай кийнашмайди. Шу боис, америкаликлар аввало иркчиликка, кейин эса хукумат полицияга бу кадар катта ваколат берганига карши акциялар утказишмокда. Улар бутун бошли полиция участкасини ёкиб юборишдан хам тап тортишмади.

Фукаролар урушига якин бу можарони бошлаб куйган полициячи Дерек Шовин вафот этган Флойдни кора танли булгани учун шундай кийнаб улдирмаганини энди исботлай олмайди. «Менинг исмим Хон» фильмида айтилганидек, дунёдаги хар бир одамни тухтатиб унга «Мен мусулмонман, лекин террорчи эмасман» деб чикиш имконсиз. Уша фильмда Хон муаммони АКШ президентига айтиб хал килади, аммо бу гал президент чикиб гапирса хам фойдаси йук. Чунки мамлакатда норозилик алангаси ёниб булди.

Биргина улим шундай норозиликларни келтириб чикарди дейиш кийин. Дерек Шовин узок йиллардан буён тутаб ётган гулханга чуг ташлади ва у алангалади.

Аламзадалик ковушмаси

Полиция намойишчиларга куздан ёш сиздирувчи газ куллашга мажбур булмокда / GETTY IMAGES

АКШда олдин хам кора танли одамлар полиция томонидан улдирилган ва бу янгилик эмас. Хатто ёш болалар улиб колган холатлар хам булган, аммо хеч качон намойишлар бу кадар жиддий куриниш олмаган. Хозирги холатни эса аламзадалик ковушмаси деб аташ мумкин. Америкаликлар шундогам карантин чузилиб кетгани сабаб намойишларга чикаётганди.

Мамлакатда 1,8 миллиондан ортик одам коронавирус юктирган булса, курбонлар сони 105 мингдан ошиб кетди. «Дунёнинг энг кудратли давлати» эканини тинмай такрорлайдиган хукумат касаллик билан хаммадан ёмон курашгани сабаб одамларда норозилик кучайиб бораётганди. Масалан, Трамп бирор марта худди нормал президентлар каби фукароларнинг улимидан кийналаётганини айтгани йук. Кайтанга улимлар 2 миллион булиб кетмаганида узининг кушган хиссаси хакида мактаниб гапирмокда.

«Атайин килинмаган котиллик»

Дерек Шовин © REUTERS/HANS LUCAS

Афроамерикалик Жорж Флойдни улдирган (расмий маълумотларга кура эса улдириб куйган) ок танли полициячи Дерек Шовин кулга олинган. Маълум булишича, унга «учинчи даражали котиллик» айблови куйилади. Яъни, Шовин котилликни онгли тарзда амалга оширмаган деб хисобланмокда. Миннесота штати конунчилига кура, бу айблов билан 25 йилгача камалиш мумкин. Намойишчилар эса уша жараёнда булган, Флойднинг улимини жимгина кузатган бошка полициячилар хам судда жавоб беришини талаб килмокда.

Намойишлар Ок уйгача етиб борди

Намойишлар бутун мамлакат буйлаб давом этмокда ва норозилик кайфиятидаги америкаликлар Вашингтондаги Ок уй биносигача етиб боришди. АКШ хукумати биноси олдида полиция билан тукнашувлар хам кузатилди. Одамлар Ок уй олдида «Нафас ололмаяпман» (I can’t breath) сузлари ёзилган баннерлар илишди. Барча намойишчилар айнан мана шу ёзув туширилган баннерларни кутаришмокда, чунки Жорж Флойд улимидан аввал полициячидан уни куйиб юборишини утиниб сураб, нафас ололмаётганини, бугилиб колганини айтган.

Полиция машиналари ёкилмокда

Фото: GETTY IMAGES

Намойишлар Лос-Анжелес, Чикаго, Денвер, Хьюстон, Феникс, Колумбус, Мемфис, Вашингтон, Нью-Йорк, Далласда хам давом этмокда. Лос-Анжелесда намойиш утказиш ноконуний деб эълон килиниб, одамлардан уйда утириш талаб килинди. Атлантада намойишчилар эътиборни тортиш максадида CNN телеканали штаб-квартираси олдида тупланиб полиция машиналарини ёкиб юборишди.

Атлантадаги намойишлар аввалига тинч куринишда бошланган, аммо кейинчалик бир неча намойишчи полицияга хужум килиб колган. Улар полицияга шиша бутилкаларни улоктирган ва «Ишингни ташла» деб бакиришган. Атланта полицияси маълумотига кура, камида уч нафар ходим жарохатланган ва бир неча киши кулга олинган.

Атланта шахри Жоржия штатининг Фултон округида жойлашган. Штат губернатори Брайан Кемп шахар мэри Кейши Боттомснинг илтимосига кура Атлантада фавкулодда холат эълон килишини айтган. Худудга одамлар ва биноларни асраш учун 500 нафар миллий гвардия зобити жалб килинган.

Далласда полицияга тош билан хужум килингач, ходимлар намойишчиларни таркатиш учун куздан ёш сиздирувчи газ куллашга мажбур булган. Нью-Йоркдаги намойишчиларга карши хам шундай газлар ишлатилган ва одамлар унинг таъсиридан узига келиш учун сутдан фойдаланишмокда.

«Улар ажойиб одамлар экан»

АКШ президенти Дональд Трамп халок булган Жорж Флойднинг оила аъзолари билан гаплашганини ва улар ажойиб одамлар эканини айтди. Президент Жорж Флойднинг улимини «дахшатли» деб атади.

Твиттер ва Трамп уртасидаги можаро намойишлар фонида яна диккат марказида булди. Президент агар Миннеаполисда намойишлар тухтамаса, у ерга харбийларни юборишини твиттерда эълон килди: «Норозилик бошланаса, отишма бошланади», деб ёзди хусусан Трамп. Куп утмай твиттер бу постни куринмайдиган килиб куйди ва урнига «Бу твит твиттернинг зуравонликни куллашга карши коидасига зид» ёзуви пайдо булди.

Бутун мамлакатдаги намойишлар Миннеаполисдаги норозиликлардан сунг бошланиб кетди. Жума куни тунда Миннеаполисдаги полиция участкаси намойишчилар томонидан ёкиб юборилди ва полициячилар бино томидан вертолётда эвакуация килинди.

Мамлакат бош прокурори Уильям Барр вазият жиддий урганилаётганини айтиб, Флойднинг кулга олиниши тасвирланган видеони «дахшатли ва шокка туширувчи» деб атади.

Бу кандай содир булганди?

25 май куни полиция Жорж Флойднинг машинасини тухтатади. У сигарета сотиб олган пуллар калбаки экани маълум булган ва Жоржнинг телефондаги сухбатлари тахлилига кура, у сохта пуллар тайёрлашда гумонланаётганди. Полициячиларнинг айтишича, Флойд уларнинг талабига буйсунмаган ва шу сабаб куч куллашга мажбур булишган. Ходимларда боди камералар ишлаган ва барча жараён ёзиб олинган. Интернетда ок танли полициячи Флойднинг кулини кайириб уни тиззаси билан босиб тургани тасвирланган видео таркалди. Унда Флойд «Бугиляпман! Бугиляпман!», дегани эшитилган.

«Бу радикаллар учун бахона булди»

Фото: EPA/Vostock-photo

Миннесота губернатори Тим Уолз содир булаётган вокеалар ортик Жорж Флойднинг улими билан боглик эмаслигини маълум килди. Унинг айтишича, бу радикаллар учун бахона булган.

АКШдаги шахарларда коммендантлик соатлари жорий этилмокда. Аввалига жавобгарлар жазоланишини талаб килган намойишчилар энди аник хеч кандай талабсиз тартибсизликларни амалга оширишмокда. Миннесотада миллий гвардиянинг тулик назорати жорий этилди. Бунакаси Иккинчи жахон урушидан кейин илк марта содир булмокда. Губернаторнинг айтишича, вазият жиддийлашиши мумкин, чунки штатда бошка ерлардан келган радикаллар намойишларга кушилган. Кулга олинганларнинг 80 фоизи бошка штатлардан келгани маълум булди.

Дональд Трамп «Драгон» космик кемасининг парвозини томоша килгач, ОАВ олдида чикиш килди ва агрессив намойишчиларни коралади. «Ярани даволаш керак, хаос яратиш керак эмас», деган президент. У одамларни аргессив тудаларга кулай шароит яратиб бермасликка чакирди.

АКШда намойишлардан фойдаланган экстремист сулчи гурухлар одамларни зуравонликка чорлаб ташвикот килаётгани айтилди. Хукумат эса бунга карши тотал назорат урнатмокчи. Бу ишларга худудда мавжуд булган 13 минг нафар миллий гвардия зобити жалб килинади. Уз навбатида Пентагонда канча харбий кумак керак булса, Миннесотага юборилишини айтишди. Хозирча штат губернатори бу ёрдамни рад этган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …